Замонавий психология муаммолари



Download 0,7 Mb.
bet42/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Идентификация шундай психологик ҳодисаки, бунда суҳбатдошлар бир-бирларини тўғрироқ идрок қилиш учун ўзларини бир-бирларининг ўрнига қўйиб кўришга ҳаракат қиладилар. Яъни, ўзидаги билимлар, тасаввурлар, ҳислатлар орқали бошқа бировни тушунишга ҳаракат қилиш, ўзини биров билан онгли ва онгсиз солиштириш идентификациядир.
Рефлексия эса мулоқот жараёнида суҳбатдошнинг позициясидан туриб ўзини тасаввур қилишдир, яъни рефлексия бошқа одамнинг идрокига тааллуқли бўлиб, ўзига бировнинг кўзи билан қарашга интилишдир. Бунингсиз одам мулоқот жараёнида ўзини аниқ билмаслиги, нотўғри мулоқот шаклларини танлаши мумкин.
Стереотипизация одамлар онгида мулоқотлар мобайнида шаклланиб, ўрнашиб қолган, кўникиб қолинган образлардан шаблон сифатида фойдаланиш ҳодисасидир. Идрок ва тушуниш борасидаги бундай хатоликлар каузал атрибуция (лотинча «каuzа» – сабаб, «аtribusiо» – бермоқ, қўшиб бермоқ маъносини билдиради) деб аталади. Нотаниш одам ҳақида тушунчанинг шаклланишида у ҳақда берилган бирламчи маълумот ёки установка катта роль ўйнайди.
Таъсирланиш кўпроқ оммага хос бўлиб, диний ишонишлар, оммавий психоз ҳолатлари билан боғлиқ. Бунинг натижасида шахс беихтиёр маълум психологик ҳолатга тушиб қолади. Таъсирланишнинг манбаи тўсатдан пайдо бўлган ҳолат ёки маълумот бўлиб, уни одам онгли таҳлилсиз қабул қилади.
Ишонтириш бу бир кишининг бошқа кишига ёки кишилар гуруҳига нисбатан мақсадга қаратилган, лекин баъзан асоссиз таъсир усулидир. Бунда ҳам таъсирланувчи маълумотни ёки таъсирни танқидсиз қабул қилади. Бу ҳолат социал психологияда суггесстия деб ҳам аталади
Ниҳоят, яна бир усул тақлид қилишдир. Тақлид қилиш фақатгина тақлид қилувчининг маълумотни қабул қилишигагина эмас, балки унинг ҳулқ-атвори, қилиқларини қайтариш, намойиш этишга тайёрлик ҳолатига ҳам боғлиқдир. Тақлид қилиш қонунларига қуйидагилар киради:
1) тақлид жараёнида ички образлар ташқи ҳаракатларга ундайди. Масалан: аввал динга ишониш пайдо бўлади, сўнгра одамлар диний одатлар ва анъаналарга беихтиёр бўйсуна бошлайдилар;
2) паст табақа олий табақага, кичик ёшлилар катта ёшлиларга тақлид қилади. Шунинг учун ҳам бола ота-онанинг қилиқлари, ишларини танқидсиз ўзлаштиради, ўқувчи ўқитувчи фаолиятидаги айрим томонларга кўр-кўрона эргашади. Боладаги тақлидчанликни ҳисобга олган ҳолда катталар ўзларига тақлид қилувчилар ёнларида турганлигини унутмасликлари, ўз хатти-ҳаракатларини онгли назорат қила билишлари лозим. Яхши одатлар, одоб-аҳлоққа тўғри келадиган ҳулқ-атворнинг шаклланишида атроф-муҳитдаги катталарнинг роли сезиларлидир. Дўстнинг кимлигига қараб шахсга, онасига қараб қизига баҳо бериш каби халқ удумларида ҳам тақлидни инобатга оладилар.
Умуман, биз одамлар орасида – муҳтарам «мен»лар даврасида яшаб, улар билан мулоқотга киришар эканмиз, суҳбатдошлар руҳияти, орзу-ўйлари ва ҳатто озгина инжиқликларию эркаликлари билан ҳам муроса қилишимизга, ўзаро суҳбат чоғида кечиримлироқ, босиқроқ ва эътиборлироқ бўлишимизга тўғри келади. Бундай ҳислат эгаси бўлиш учун суҳбатдошлардан кенг қалблилик, билим ва юксак саховат талаб қилинади.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish