ўқув материалини муаммоли баён этиш – маърузавий машғулотларда монолог тарзда, семинар машғулотларида эса диалог тарзда олиб борилади. Ўқитувчи маъруза пайтида ўқув материалини баён этаётганида муаммоли масалалар тузади ва уларни ўзи ечади, ўқувчилар эса ечимларни излаш жараёнига фақат хаёлан қўшиладилар. Масалан, «Ўсимликлар ҳаёти ҳақида» мавзусидаги маърузанинг бошида «Нега илдиз ва тана қарама-қарши томонларга ўсади?» деган муаммо қўйилади, аммо маърузачи тайёр жавобни бермайди, у фаннинг бу ҳақиқатга қандай етиб келгани, бу ҳодиса сабаблари ҳақидаги фаразларни текшириш бўйича ўтказилган тажриблар ҳақида ҳикоя қилади.
қисман изланиш фаолияти тажрибалар лаборатория ишларини бажаришда муаммоли семинарлар, эвристик суҳбатлар давомида намоён бўлади. Ўқитувчи муаммоли саволлар тизимини тузади, бу саволларга жавоблар олинган билимлар базасига таянади, аммо улар олдинги билимларда мавжуд эмас, яъни саволлар талабаларга интеллектуал қийинчиликлар туғдиради ва мақсадга йўналтирилган ижодий изланишга ундайди. Ўқитувчи имкони борича «бошқача жавоблар» йўналтирувчи саволларни тайёрлаб қўйиши лозим, у ўқувчилар жавоблариги таяниб, якуний хулоса қилади. Қисман изланиш усули, 3 ва 4-даражали маҳсулдорлик фаолиятини (фойдаланиш, ижод) ва билимларни 3 ва 4-даражасини билим-кўникма, билим-трансформация (қайта шаклланиш) таъминлайди. Анъанавий тушунтириш ва репродуктив ўқитишга эса, билим-таниши ва билим-нусха шаклланади, холос.
мустақил тадқиқот фаолиятида талабалар мустақил равишда муаммони ифода этадилар ва уни ечадилар (курс ёки битирув ишларида, илмий тадқиқот ишларида) ва ўқитувчи назорати билан якунланади, бу эса 4-даражали маҳсулдорлик фаолиятини (ижод) ва 4-даражали энг самарали, мустаҳкам билимни (билим-қайта шаклланиш) эгаллашни таъминлайди.
3.3. Табақалаштирилган ўқитиш технологияси
Табақалаштирилган ўқитиш ўқув жараёнининг ташкил этишни бу шакли умумий дидактика тизимига асосланган бўлиб, махсус ташкил эттирилган талабаларнинг гомоген гуруҳларида, ўқув жараёнини махсуслаштиришни таъминлайди (3.5-расм, 3.6-расм).
Ўқитишни табақалаш (бу тушунча ўқитиш жараёнини ўзи билан боғлиқ) – услубий, психологик-педагогик ва ташкилий-бошқарув тадбирлар мажмуаси асосида тузилган турли хилдаги гомоген гуруҳларда ўқитиш учун турли хил шарт-шароитларни яратиш демакдир.
Ўқитишнинг энг юқори олий поғонаси индивидуал ўқитиш ҳисобланади (3.4-расм).
Ўқитишни табақалаштириш
|
А. Бошланғич поғона
|
В. Ўрта поғона
|
С. Олий поғона
|
Оқимларда ва академик гуруҳларда ўқитиш
|
Гомоген гуруҳларда ўқитиш (ГГЎ)
|
Индивидуал ўқитиш (ИЎ)
|
О
|
Ў
|
ГГЎ
|
ИЎ
|
М
|
Қ
|
ИЎ
|
М
|
И
|
ИЎ
|
А
|
Т
|
ИЎ
|
В
|
И
|
ИЎ
|
И
|
Ш
|
ИЎ
|
Й
|
|
ГГЎ
|
ИЎ
|
|
|
ИЎ
|
|
ИЎ
|
|
ИЎ
|
Do'stlaringiz bilan baham: |