5.Фаол коммуникация ва жамоада ишлаш. STEM дастури фаол коммуникация ва жамоада ишлаш билан фарқланади. Мулоқот даврида ўз фикрларини баён қилиш ва баҳс-мунозара олиб бориш учун эркин муҳит вужудга келтирилади. Улар гапиришга ва тақдимот ўтказишга ўрганадилар. Ўқувчилар доимо ўқитувчи ва синфдошлари билан мулоқотда бўладилар. ўқувчилар ҳар бир иш жараёнида фаол қатнашсалар, машғулотни яхши эслаб қоладилар.
6.Техник фанларга бўлган қизиқишларини ривожлантириш. Бошланғич таълимда STEM таълимининг вазифаси, ўқувчиларни технология фанига бўлган қизиқишларини ривожлантиришдан иборат бўлиб, бажарадиган ишини севиб бажариш, қизиқишларини ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади. STEM машғулотлари жуда динамик ва қизиқарли бўлса ўқувчилар машғулот вақтида зерикишмайди ва дарсдан унумли фойдаланадилар.
7.Лойиҳаларга креатив ва инновацион ёндашув. STEM таълими олтита босқичдан иборат: савол (вазифа), муҳокама, дизайн, қуриш, синовдан ўтказиш ва ривожлантириш. Бу босқичлар тизимли лойиҳалаш ёндашувининг асоси ҳисобланади. Турли имкониятларнинг биргаликда мавжуд бўлиши ёки биргаликда ишлатилиши ўз навбатида креативлик ва инновациянинг асоси бўлиб ҳисобланади. Шундай қилиб, фан ва технологиянинг биргаликда ўрганилиши кўпгина янги инновацион лойиҳаларни яратишга олиб келади.
8. Таълим ва карьера орасида кўприк. Турли хил баҳолашларга кўра ҳозирги кунда талабгор энг кўп бўлган 10 та мутахассисдан 9 тасига айнан STEM билимлари зарур бўлади. Бундай касбларга: муҳандис-кимёгар; нефть бўйича муҳандислар; компьютер тизимлари аналитиклари; муҳандис-механиклар; муҳандис-қурувчилар; робототехниклар ва бошқалар киради.
9.Ўқувчиларнинг технологик инновацион ҳаётга тайёрлаш. STEM таълими болаларни технологик ривожланган дунёда яшашга тайёрлайди. Кейинги 60 йил давомида технологиялар жадал даражада ривожланди. Интернетнинг очилиши (1960) GPS технологиялар (1978) дан ДНКни сканерлашгача ва албатта Ipod (2001). Барча ҳозирда Ipohone ва бошқа смартфонларни ишлатади. Технологияларсиз ҳозирги кунда дунёни тассаввур қилиб бўдмайди. Технологиялар бундан кейин ҳам ривожланишда давом этади ва STEM кўникмалар бу ривожланишнинг асоси бўлади.
10. STEM мактаб дастурларига қўшимча сифатида. STEM дастурлари 7-14 ёшдаги ўқувчиларнинг мустақил равишда ўтказиладиган машғулотларга қизиқишларини орттиради. Масалан, физика дарсларида ернинг тортишиш кучи ўрганилганда доскада формулаларни ёзиш тушунтирилса, STEM тўгаракларида ракеталар, самолётлар, электротехник ишлари, робототехника, халқ ҳунармандчилиги ва бошқа амалий ишларни бажариш орқали ўз билимларини мустаҳкамлайдилар