Замонавий модемларда модуляция ва демодуляция усуллари. Режа



Download 0,79 Mb.
bet1/3
Sana13.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#664373
  1   2   3
Bog'liq
модемларда модуляция демодуляция


Замонавий модемларда модуляция ва демодуляция усуллари.
Режа:

  1. Модуляция, демодуляция ва манипуляция усуллари

  2. Импульслар кетма-кетлигини модуляциялаш

  3. Модуляция турлари

  4. Рақамли алоқа тизимларида модуляция турлари

  5. Рақамли телевидениеда фойдаланиладиган модуляция турлари.

Замонавий модемларда ишлатиладиган модуляцияларга тушунча беришдан олдин модуляция, демодуляция ва манипуляция усуллари тўғрисида тўхталиб ўтсак. Дискрет модуляция натижасида дискрет хабар  символларига маълум кодлаш усулидан фойдаланган ҳолда тегишли кодлар комбинациялари бириктирилади. Одатда бу кодлар комбинациялари “1” ва “0” иккилик элементар сигналлардан иборат бўлади. Бу элементар сигналлар юқори частотали ташувчини модуляциялайди. Модуляция ташувчининг модуляцияланган параметри кўп ҳолларда модуляцияловчи сигналдаги бир-биридан фарқланувчи элементар сигналларга мос равишда иккилик алоқа тизимлари  ва  ёки кўп асосли  бўлганда , , ... ,  та турли кўринишларни олади. Модуляция натижасида модуляцияланган сигнал модуляцияловчи чекланган сонли сигналлардан бирига мос келувчи кўринишни олгани учун, дискрет модуляцияланган сигналларни манипуляцияланган сигналлар деб ҳам аталади.


Одатда дискрет модуляцияланган сигналларни шакллантиришда ташувчи сифатида юқори частотали гармоник сигналлардан фойдаланилади:
,
ва унинг амплитудаси , частотаси  ва фазаси  ни дискрет сигналларга мос равишда ўзгартириб АМ, ЧМ ва ФМ сигналларни олиш мумкин.
Модуляцияни амалга оширувчи қурилма модулятор, манипулятор ёки сигнал генератори деб аталади.
“1” ва “0” элементар символлар кетма-кетлигига мос равишда манипуляцияланган АМ, ЧМ, ФМ ва НФМ сигналлар вақт диаграммалари 5.11-расмда келтирилган.
Амплитудаси дискрет модуляцияланган сигнал (23.1а-расм)да “1” символи давомийлиги  га тенг бўлган импульсни узатиш орқали, “0” символи эса импульс узатилмасдан амалга оширилади. Частота манипуляциясида “1” ни узатиш частотаси  ва “0” ни узатиш частотаси  бўлган ташувчини  вақт давомида узатиш орқали амалга оширилади. Оддий фазаси манипуляцияланган сигналларда юқори частотали ташувчиси фазаси ҳар гал “1” символи “0” га алмашганда ва “0” символи “1” га алмашганда га ўзгаради.
ФМ сигналларни қабул қилишдаги баъзи муаммолардан ҳоли бўлиш учун, ҳозирда асосан фазаси нисбий модуляцияланган (НФМ) сигналлардан фойдаланилади. Бунда оддий ФМдан фарқли НФМ сигнал ташувчиси фазаси “1” символи узатилганда га ўзгаради, “0” символи узатилганда ташувчи фазаси ўзгармас сақланади. НФМ сигналда фазанинг ўзгариши аввалги символга (“1” ёки “0”) нисбатан бўлади. Бу усулдан ЧМ, АМларда ҳам фойдаланиб нисбий ЧМ (НЧМ) ва нисбий АМ (НАМ) сигналларни шакллантириш мумкин. Дельта модуляцияни ҳам нисбий модуляцияланган сигнал деб ҳисоблаш мумкин.

23.1-расм. Манипуляцияланган АМ, ЧМ, ФМ ва НФМ сигналлар вақт диаграммалари


Рақамли алоқа тизимларида (радиотелеметрия, радиобошқарув ва бошқалар) бирламчи ахборот ташувчи сифатида импульслар кетма-кетлигидан ҳам фойдаланилади. Бу импульслар кетма-кетлиги қуйидаги асосий параметрларга эга: импульс амплитудаси, такрорланиш частотаси, импульс давомийлиги. Ушбу параметрларнинг бирортасини узатилаётган хабарга мос равишда ўзгартириш натижасида импульсларни модуляциялаш амалга оширилади.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish