Замонавий диний жараёнлар ва янги диний оқимлар режа



Download 47,22 Kb.
bet6/8
Sana07.11.2022
Hajmi47,22 Kb.
#861430
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ЗАМОНАВИЙ ДИНИЙ ЖАРАЁНЛАР ВА ЯНГИ ДИНИЙ ОҚИМЛАР

Аҳмадия (Қодиёния). Мазкур оқим XIX асрнинг охирларида Мирзо Ғулом Аҳмад Қодиёний томонидан тузилган. Дастлаб у асосчисининг номи билан – “Мирзоия”, кейинчалик эса вужудга келган жойга нисбатан – “Қодиёния” деб номланган. Мирзо Ғуломнинг 1900 йил 4 ноябрдаги баёнотига биноан охир-оқибат “Аҳмадия” номини олган.
Мирзо Ғулом Аҳмад 1840 йилда ҳозирги Покистон ҳудудидаги Панжоб вилоятининг Гурдаспур минтақасидаги Қодиён қишлоғида туғилган. Отасининг хоҳишига биноан 1864 йилда Сиалкот шаҳрига борган ва ўша ерда бир муддат ишлаган. Шу пайтда, у кундалик ишидан ташқари ислом илмлари ҳамда бошқа динлар ҳақида ва ўзи билан яқиндан муносабатда бўлган миссионерлардан христианлик ҳақида кўпгина маълумотлар олган, ҳиндуийлар билан мунозараларга киришган.
1876 йилда Ғулом Аҳмад Аллоҳнинг ҳузурига чиққани ва ваҳий ола бошлаганини даъво қилиб чиқади. 1880 йилда у ўз таълимоти асосларига бағишланган “Бароҳини Аҳмадия” (Аҳмад далиллари) номли китобининг илк икки жилдини нашрдан чиқаришга эришади. Унда у исломни бошқа динлардан ҳимоя қилган. Шу туфайли мусулмонлар китобдаги “илоҳий илҳомлар”, кароматлар, ўз-ўзини мақташларга, дастлаб, унча эътибор бермаганлар. Учинчи ва тўртинчи жилдларда эса Ғулом Аҳмад ўзига ваҳий тушаётгани ва пайғамбар эканини даъво қилган. Шунингдек, инглиз ҳукуматини мақтаб, ҳозирги пайтга келиб “жиҳод” тушинчасининг ўринсиз, ҳукмсиз ҳолга келиб қолганини айтган. Бошланишда 50 жилд бўлиши режалаштирилган “Бароҳини Аҳмадия”нинг 5 жилдигина нашр қилинган.
1885 йили Мирзо Ғулом Аҳмад ўзини-ўзи яшаб турган давр (ҳижрий XIV аср) “мужаддиди” эканини, 1888 йилга келиб эса инсонлардан “байъат” олиб, алоҳида “жамоат” ташкил қилиш ҳақида буйруқ олганини эълон қилади. 1891 йилда у Исо ибн Марямнинг табиий йўл билан ўлганини айтиб ва шундан келиб чиқиб ўзини мусулмонлар кутаётган “Масиҳ” ва “Маҳдий” деб даъво қилган. 1904 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб эса очиқдан-очиқ ўзини мусулмонлар учун “маҳдий”, христианлар учун “масиҳ” ва ҳиндулар учун “кришна” деб эълон қилган.
Аҳмадийларга кўра барча динлар қандайдир халоскорни кутадилар, унинг келишига умид билан яшайдилар. Агар кутилаётган қутқарувчи, бир одамда мужассам бўлса, динлараро келишмовчилик бартараф этилиб, бирдамлик, ҳамжиҳатликка эришилган бўларди.
Мирзо Ғулом Аҳмад 1908 йил 26 майда Лаҳорда вафот этган. Қабри Қодиёнга олиб кетилган ва тарафдорлари учун зиёратгоҳга айланган.
Мирзо Ғулом Аҳмаднинг ўлимидан кейин шогирдлари унинг фикрларини йиғишда давом этдилар ва натижада “Синкретик Қодиёния-Аҳмадия ҳаракати” юзага келган. Кейинчалик оқим “Қодиён аҳмадийлари” ва “Лаҳор аҳмадийлари” номли икки жамоага бўлиниб кетди.
Дастлаб, пайғамбарликнинг Муҳаммад (с.а.в) билан тугагани ва қиёматгача ундан бошқа пайғамбар келмаслигини тан олишини таъкидлаган Мирзо Ғулом, 1901 йилдаги “Жума хутбаси”да унинг издоши бўлган Мавлавий Абдулкарим Мирзо Ғулом Аҳмадга нисбатан “набий” ва “расул” сифатларининг ишлатиш мумкин деб эълон қилган.
Аввалроқ, “Муҳаддас” (хитоб қилиниб, гаплашилган) деб номланган Мирзо Ғулом кейинчалик муҳаддасликни бир маънода жузъий набийлик сифатида баҳолаган; пайғамбарликнинг бутунлай тугаганини, лекин жузъий набийликнинг қолганлигини очиқ ва ошкора айтган.


Download 47,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish