Режа:
Автокранлар, қурилиш-монтаж ва юклаш-тушириш ишларида
Кранда илгак кўтарилишини чеклагич
Айланмайдиган рамага кран жиҳозлари ўрнатилади
Автокранлар, қурилиш-монтаж ва юклаш-тушириш ишларида фойдаланиш учун мўлжалланган.
КС-4561 (К-162) русумли автомобил крани (11.26-расм) таянчларини ўрнатган ва ўрнатилмаган ҳолатларда ишлаши мумкин.
Электроюритмани мавжудлиги кранни ҳамма механизмларини мустақил ишлашини ва қуйидаги операцияларни бажариш имконини яратади: юкни кўтариш (тушириш); кран стрелкасини кўтариш (тушириш); кранни айланувчи қисмини айлантириш.
11.26-расм. КС-4561 (К-162) русумли автокран.
1-илгакли ҳалқа; 2-найза; 3-полиспаст; 4-кўрсаткич; 5-портал; 6-айланмайдиган рама; 7-таянчли-айланувчи қурилма; 8-стабилизатор; 9-генератор; 10-найзани кўтарилишини чеклагичи; 11-айланувчи рама; 12-айлантириш механизми; 13айлантириш тормоз механизми; 14-найзани кўтариш механизми; 15-бош лебедка; 16-ёрдамчи лебедка; 17-кабина; 18-ёнилғи узатишни бошқариш; 19-бошқариш пости; 20-автомобил КрАЗ-257К.
Кранни асосий найзасининг (стрелкасининг) узунлиги 10 метр бўлиб, 4 метрли қўшимча (вставка) ёрдамида 14, 18 ва 22 метргача узайтирилиши мумкин. Кран машинист кабинасидан бошқарилади. Кабина ичида бошқариш пульти, механизм ва ёнилғи узатиш педалини бошқариш контроллерлари ўрнатилган. Кабина электр иситгич ва шамоллатгич билан жиҳозланган. Краннинг ҳамма механизмлари қоплама билан ҳимояланган. Автокрани ишлашидаги ҳавфсизликни ва тунги вақтларда ҳаракатланишини таъминловчи ташқи ва ички ёритиш манбаълари ҳамда товушли ишора асбоблари (сигнализация) мавжуд.
Автокран КрАЗ-257К шассисига ўрнатилган. Автомобиль двигатели қувват олиш қутиси ва карданли узатма орқали кранни барча механизмларини электр энергияси билан таъминловчи генератор вали билан уланган. Генератор кран шассисига ўрнатилган майдончага жойлаштирилган. Кран 380В кучланишли ташқи тармоқдан ҳам ишлаши мумкин.
Кранда илгак кўтарилишини чеклагичи ва найзани кўтарилишини чеклагичлари ўрнатилган.
Бош лебедка юкни кўтариш ва пастга тушириш учун хизмат қилади. Лебедка 16 кВт қувватли электродвигател, икки поғонали редуктор, барабан ва электргидротурткични бошқарувчи икки колодкали тормоздан иборат. Тормоз электродвигател билан блокировкаланганлиги туфайли, электродвигатели ўчирилганда автоматик равишда тормозлайди ва уланганда тормозланишдан бўшатилади. Тормоз кучини пружина ҳосил қилади, тормозланишдан бўшатишни эса гидротурткич амалга оширади.
Найзани узайтириш ёки қисқартириш найза лебедкаси орқали амалга ошрилади. У 7,5 кВт қувватли электродвигател, двигател билан тишли муфта орқали уланган икки поғонали редуктор, барабан ва тормоздан иборат. Найзани ўзўзидан пастга тушиб кетишлигини олдини олиш учун лебедкани кириш валида электрогидротурткич билан бошқарилувчи икки колодкали тормоз ўрнатилган. Найзани кўтарилиши ва пастга туширилиши тўрт каррали полиспаст ёрдамида амалга оширилади. Полиспаст кран найзасини кўтарилиш ва пастга туширилиш тезлигини камайтириш учун хизмат қилади.
Ёрдамчи лебедка кичик илгакли ҳалқа ва наголовник билан ишлашга мўлжалланган. Лебедка редуктор, электродвигател, барабан ва тормоздан иборат.
Айланмайдиган рамага кран жиҳозлари ўрнатилади. Айланмайдиган рама бўйлама ва кўндаланг тўсинчалардан иборат бўлиб, автомобил рамасига ўрнатилган.
Айланувчи рама кранни барча мехаизм ва жиҳозларини ўрнатиш учун мўлжалланган. У пайвандланган металл конструкцияси кўринишидадир. Рамани олд қисмига кронштейн пайвандланган. Кронштейнга найзани орқага ағдарилишини олдини олувчи тортқи уланган.
Айлантириш механизми кранни бурилувчи қисмини айлантириш учун хизмат қилади. Механизм 3,5 кВт қувватли электродвигател, уч поғонали редуктор ва электрмагнит ёрдамида бошқарилувчи колодкали тормоздан иборат. Редукторнинг биринчи поғонаси конуссимон, қолган поғоналари цилиндрик жуфтликлардан иборат. Вертикал чиқиш валида думалаш ҳалқасининг тишли чамбараги билан илашган юритиш шестерняси жойлаштирилган. Тормоз, юритиш электродвигатели билан электр блокировкаланган: двигател ўчирилса электромагнит автоматик тарзда ўчирилади, колодкалар эса шкивни тормозлайди, ва, аксинча электродвигател уланса электрмагнит уланади ва колодкалар тормоз шкивидан узоқлашади.
Портал иккита балка, олдинги ва кетинги устунча ва ўқлардан ташкил топган.
Стабилизатор кранни ташқи таянчларсиз ишлаганида орқа балансир осма рессораларига юкланмани бир текис тақсимлайди.
АДАБИЁТЛАР
Автомобили. Специализированнўй пожвижной состав. Под ред.
М.С.Вўсоцкого, А.И.Гришкевича. Минск.: Вўш.шк.1989.-240с.
Вахламов В.К. Техника автомобильного транспорта. Подвижной состав и эксплуатационнўе свойства: М.:2004. -528с.
www.ziyonet.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |