2.14-расм.“Агробанк”АТБ нинг масофадан бошқарилувчи хизматларидан фойдаланувчи мижозлар сони, фоизда69
Бу эса масофадан бошқарилувчи хизматларга бўлган мижозлар талаби ошаётганлиги, анъанавий хизматлар ўрнини рақамли хизматлар эгаллаётганини билдиради. 2018 йилда банк томонидан ўтказилган Стресс-тест натижаларига кўра, банкда инфратузилмани ривожлантиришда юридик ва жисмоний шахслар учун омонатларнинг жозибадорлиги ва масофавий банк хизмат турларини кўпайтириш орқали мижозларнинг депозит базасини ошириш чораларини кўриш (“Agrobankmobile”, “Agrobankmobil-Biznes” ва интернет-банкинг хизмат турларига уланган мижозлар сонини ошириш ва замонавий интерактив хизмат турларини кўпайтириш) бош мақсад деб белгиланган70.
Фикримизча, мамлакатда аҳоли сони йилдан-йилга ўсиб бораётганлигини ҳисобга олган ҳолда аҳолига хизмат қўрсатувчи тўлов терминаллари, банкомат ва инфокиоскалар сонини ошириш лозим. Шунингдек, банк ифратузилмасини ривожлантиришда амалга оширишга таъсир этувчи муаммолар ва омиллар таҳлилини баҳолаш асосида инновацион хизмат турларини таклиф этиш орқали банк тизимини янада ривожлантиришга эришиш мумкин.
2.3. Ўзбекистонда банк хизматлари турларини ривожлантиришда хориж тажрибасини қўллаш имкониятлари
Давлат ва тижорат банкларининг муҳим вазифаси мамлакатнинг барча ҳудудларида, айниқса, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг банк хизматларига эҳтиёжларини мос келувчи кўп ҳолларда етарлича кредит салоҳиятига эга бўлмаган минтақалар даражасида банк хизматларидан фойдаланиш имконияти учун шароитларни таъминлаш ҳисобланади. Банк инфратузилмасининг ривожланиш тарихи ривожланган мамлакатларда XX асрнинг 60-70 - йилларидан бошлаб шаклланган. Банклар томонидан илк пластик карточкалар 1950 йилларга келиб жорий этилган. Пластик карталар тизими XX асрнинг 60 - йилларига келиб ривожлана бошлаган. 1958 йилга келиб, Калифорнияда жойлашган “Bank of America” ва Нью Йоркдаги “Chase Manhetton Bank" универсал кредит карталарини муомалага чиқарди71.
“Stanford Federal Credit Union” томонидан 1994 йилда илк онлайн хизматлар кўрсатилди, 1995 йилда “Presidential Savings Bank” томонидан интернет орқали ҳисоб рақамларини очиш хизматлари ташкил этилди. АҚШ аҳолисининг банк интерактив хизматларидан кенг фойдаланиши, мобиль банкинг, интернет банкинг, ҳисоб счетларини онлайн тарзида кузатиб бориш ва банкдаги ҳисоб рақамидаги ҳисоб счётлари ҳақидаги маълумотлардан хабардор бўлиб туриши учун call- марказлар ташкил этилди. Call-марказлари кўрсатган хизматларига тўловлар йўқлиги, қулайлиги, суткасига 24 соат операторларга мурожаат этиш имкониятларининг мавжудлиги, мижозлар банк ҳисоб счётларида амалга оширган операцияларини бошқариш ва назорат қилиш имконияти туғилганлиги туфайли, мижозларнинг офисдан ташқари банк хизматларига ишончи сезиларли даражада ошди.
Do'stlaringiz bilan baham: |