Зайлобитдинов дилмурод номонович


-расм. Айрим хорижий мамлакатларда аҳолини банк хизматлари турлари билан таъминланиш ҳолати



Download 1,59 Mb.
bet20/26
Sana20.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#825102
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26
Bog'liq
МАМЛАКАТ БАНК ТИЗИМИДА ЗАМОНАВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

3.1-расм. Айрим хорижий мамлакатларда аҳолини банк хизматлари турлари билан таъминланиш ҳолати75
Хорижий мамлакатларда банк инфратузилмаси ривожланишига фақатгина техник ва технологик ривожланишгина эмас, балки аҳолининг молиявий саводхонлигининг ошиши, ўзи учун қулай бўлган банк хизматларидан самарали фойдалана олиши ҳам туртки бўлган. 2017 йилда “PewResearchCentre” томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, банк операцияларини амалга оширишда АҚШ аҳолисининг 51 фоизи мобиль банкингдан, 50 фоизи электрон банкингдан фойдаланса, Хитой ва Кореа аҳолисининг 50 фоизи ушбу хизмат турларидан фойдаланадилар. Бу эса аҳолининг банк интерактив хизматларига бўлган талабини юқорилигини билдиради. Ҳиндистоннинг “ICICIBank” мижозлар сони 25 млн.га етди. Ҳиндистонинг йирик банклари - “Bank of Barada”, “Bank of India” нинг 3100 та филиали, “Andhra Bank”нинг 22 та шаҳарда 1500 та филиали мавжуд, банкоматлар сони эса 50 мингтани ташкил этади. Юқорида келтирилган банклар 90 млн.дан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатади.
Бугунги кунда Буюк Британия, Италия, Германия, АҚШ, Корея, Япония каби мамлакатлар аҳолисининг масофавий банк ҳизматларидан фойдаланиш даражаси 55 фоиздан 98 фоизгачани ташкил этиши натижасида 2019 йилга келиб, Италиянинг “Unicredit” гуруҳининг 800 та бўлими қисқарди. 2013 йилда “Bank of America”нинг филиаллари сони 800 тага қисқарди. “JP Morgan” таҳлилчиларининг бу борада олиб борган тадқиқотларида инвесторлар харажатларни қисқартирган ҳолда капитални рақамли иқтисодиётга йўналтирилиши афзаллиги асосланди. Шунингдек, Германиядаги “Deutsche Bank” 2018-2020 йилларда 1 млрд.еврони рақамли банкингнинг 72 хил турдаги хизматларини ривожлантиришга йўналтиришни режалаштирган. Бунга сабаб, агар банклар рақамли банкинга инвестиция ажратмас экан, улар асосий даромадини 30-35 фоиз йўқотиши мумкин, деган тахминлар илгари сурилган76.
АҚШ аҳолисининг асосий қисми масофадан бошқарилувчи хизмат турларидан фойдаланиши натижасида банкларга ташриф буюрувчилар сони 60 фоизга пасайган. Аҳолининг асосий қисми мобиль иловалар ва рақамли банк “Digital Explorer”, банк хизмат турлари “Online banking”дан 48 фоиз тўловлар қабул қилинса, ”Apple Pay”, “NFS”, “QR” кодлар ёрдамида 34 фоиз, мобиль ҳамён орқали 17 фоиз аҳоли тўловларни амалга оширади. 2018 йилда мобиль банкингдан амалга оширилган тўловлар ҳажми 50,8 млн. АҚШ долларини ташкил этган77.
Ўтиш иқтисодиётидаги мамлакатларда банк инфратузилмаси 1990 йилларда Россия, Хитой, Белорусь каби мамлакатлар банк тизимига кириб келган. Ўзбекистон, Қозоғистонда эса 2005 йилдан бошлаб, замонавий банк хизмати турлари, технологик ривожланиши, шу билан бирга, банкоматлар, пластик карточкалар билан ҳисоб - китобларни амалга ошириш оммалашган.
Маълумотларга кўра, катта ёшдаги 100 минг аҳолига Россияда - 164 та, Украинада - 98 та, Хитойда - 81,4 та, Қозоғистонда - 75 та, Ўзбекистонда - 24 та банкомат тўғри келмоқда. Катта ёшдаги 100 минг аҳолига тўғри келувчи банк муассасалари сони Ўзбекистонда - 36,1 та, Россияда - 30,2 та, Хитойда - 7,7 та. Аҳоли жон бошига тўғри келувчи банк пластик карточкалари Россия ва Белоруссияда 2 тадан тўғри келса, Хитой ва Ўзбекистонда 1.7 тадан тўғри келмоқда (3.2-расм)78.

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish