2.13-расм. Ўзбекистонда масофадан банк хизматларидан фойдаланувчиларнинг тижорат банклари бўйича тақсимланиши (01.01.2020 й. ҳолатига )61
“Агробанк” АТБ ҳам ўз фаолиятини “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги “Агробанк” акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-1084-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 мартдаги “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 89-сонли Қарорларининг” қабул қилиниши натижасида ташкил этилган62.
“2020 йилнинг жорий ҳолатига кўра, “Агробанк” АТБнинг мижозлари сони жами 651111 тани ташкил этиб, банк томонидан мижозларга 10 дан ортиқ хизмат турлари таклиф этилмоқда. Банкда инфратузилмани ривожлантириш, замонавий хизмат турларини жорий этиш мақсадида “Банкнинг 2018-2021 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли ривожланиш стратегияси қабул қилинган. Ушбу стратегиянинг бош мақсади мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар билан биргаликда банк тизимини ривожлантиришга қаратилган. Иқтисодиётнинг аграр тармоғини қўллаб-қувватлаш бўйича банкнинг муҳим ўринга эга эканлиги, кенг тармоқли филиаллар тизимига, барқарор капиталлашув даражаси ва анъанавий мижозлар базасига эгалиги, хорижий банклар ҳамда молия институтларининг жалб этилган кредит линиялари мавжудлиги банкнинг рақобатдошлик имкониятларини янада оширди”63. Шунингдек, банк мамлакат иқтисодиётининг аграр соҳасини ривожлантиришда ҳукуматнинг “молиявий агенти” вазифасини бажариб, “Пахтасаноат” АЖ, “Ўздонмаҳсулотлари” АЖ, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ каби корпоратив мижозларга банк хизматларини кўрсатади”64.
“Банкнинг молиявий барқарорлигини баҳоловчи кўрсаткичлардан бири бўлган активлар 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра 9 145,0 млрд. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 2 032,7 млрд. сўмга ёки 129 фоизга ошди. Жами активлар таркибида даромад келтирадиган активлар 8 052,8 млрд. сўмни ёки 88 фоизни ва даромад келтирмайдиган активлар 1 092,2 млрд. сўмни ёки 12 фоизни ташкил этди”65. Ҳисобот санасига банк кредит қўйилмалари 7 759,2 млрд. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 2 230,5 млрд. сўмга (140%) ошди. Кредит қўйилмаларининг 1 304,8 млрд. сўми (16,6%) жисмоний шахслар ҳамда 6 454,4 млрд. сўми юридик шахсларга ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Шунингдек, кредит портфелининг 34 фоизини (2 666,0 млрд. сўм) қишлоқ хўжалиги, 10 фоизини (775,5 млрд. сўм) саноат тармоғига жратилган кредитлар ташкил этмоқда.66 Банк активлари таркибида юқори ликвидли активларнинг салмоғи ҳисобот санасида 9 фоизни ёки 820,1 млрд. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 291,0 млрд. сўмга камайган. Банк ликвидлигини таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида Базель-3 талаблари бўйича жорий этилган меъёрлардан ликвидликни қоплаш коэффициенти 101,5 фоизни (меъёр мин. 100%) ҳамда соф барқарор молиялаштириш меъёри 118,4 фоизни (меъёр мин. 100%) ташкил этди.
“Агробанк” АТБ мамлакатимиздаги 5 та йирик банклар қаторига кириб, банк республика ҳудудида кенг қамровли тизимга, жумладан, 13 та ҳудудий бошқарма, 178 та филиал ҳамда 195 та шохобчалар (минибанклар) тармоғига эга. “Банк томонидан 246 мингдан ортиқ барча мулкчилик шаклидаги юридик шахсларга ва 2,4 млн.дан ортиқ жисмоний шахслардан иборат мижозларга комплекс банк хизматлари кўрсатилмоқда”67.
“Агробанк” АТБнинг масофадан бошқарилувчи хизматларидан фойдаланувчиларининг асосий қисми Click орқали тўловларни амалга ошириб, умумий фойдаланувчиларнинг 2019 йилнинг январ ҳолатига кўра, 86 фоизини ташкил этади, Интернет банкингдан фойдаланувчилар эса 59,1 фоизни, Мобилсавдо иловасидан фойдаланувчилар 2018 йилда 19 фоизни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра, 21,5 фоизга етган (2.14- расм).68
Do'stlaringiz bilan baham: |