Термик таҳлил усули асосида системани совутиш ёки иситиш вақтида ҳароратнинг ўзгариш тезлигини кузатиш ётади.
Агар совуш вақтида системада ҳеч қандай фазавий ўзгаришлар содир бўлмаса, унинг ҳарорати бир текисда пасаяди, агарда бирор фазавий ўзгаришлар содир бўлса, совуш чизиғида модда ҳароратининг пасайиши секинлашиб ёки тўхтаб қолганлиги кузатилади ва горизонтал чизиқ пайдо бўлади. Фазавий ўзгаришлар тугамагунча ҳарорат деярли ўзгармайди. Ундан кейин яна бир текисда совиш давом этади.
“Ҳарорат-таркиб” координаталари бўйича тажрибада олинган қийматлар асосида тузилган диаграмма суюқланиш диаграммаси дейилади.
Бунинг учун аввал текширилаётган моддалардан бир неча хил таркибли аралашмалар тайёрланади. Тоза моддаларни ва аралашмаларни ( 7 ёки 9, 11 та ) совуш эгрилари олинади(расм).
Совуш эгриларини олиш учун тайёрланган намуналарни аввал қиздириб суюқ ҳолатга ўтказилади ва сўнгра аниқлиги юқори бўлган термометр ёрдамида суюқлантирилган тоза моддалар ва аралашмаларнинг вақт бирлигидаги совуш тезлиги ўлчаб борилади. Ҳароратнинг ўзгариши токи суюқланма тўлиқ қаттиқ ҳолга ўтгунча ёзиб борилади. Олинган натижалар бўйича ҳарорат - вақт координаталари асосида совуш эгрилари чизилади (9 – расм).
Совуш эгри чизиқлари
1- ва 9-чи чизиқлар тоза моддаларга мос келади. Ҳарорат аввалига бир текисда пасаяди. Қотиш ҳароратига етгач, тоза модда қота бошлайди.
Бу вақтда иссиқлик ажралиб чиқиши туфайли ҳарорат ўзгармайди (бу диаграммада горизонтал чизиққа тўғри келади). Чунки, бу ерда
Ф=2 ва F=1-2+1=0
Модданинг ҳаммаси қотиб бўлгач, ҳарорат яна пасая бошлайди, бу ерда суюқ фаза йўқолади
Ф=1 ва F=1-1+1=1
Қолган чизиқлар аралашмаларнинг кристалланиш (қотиш) жараёнини кўрсатади.
2-, 3-чи чизиқларни кўрсак, аввал суюқ аралашма совий бошлайди, бу вақтда ҳарорат бир текис пасаяди. Моддалардан биттаси қота бошлагач, иссиқлик ажралиб чиқиши туфайли совуш тезлиги пасаяди, чизиқ синади. Иккинчи модда концентрацияси ошиб борган сари синиш нуқтаси пасаяверади. Маълум ҳароратга етгач иккала модда баравар қотади ва ҳарорат ўзгармай қолади ( яъни, 2ла модда бир вақтда бир фазадан иккинчи фазага ўтади ва иссиқлик кўп ажралиб чиқади, шунинг учун горизонтал чизиқ олдингиларидан фарқли кенгроқ бўлади). Аралашма қотиб бўлгач совуш давом этади.
4 – чизиқ эвтектик аралашмага мос келади. У энг паст ҳароратда қотади. Унда суюқ аралашма бир хил ҳароратда қотади.
Бундай системаларда буғ фазаси бўлмайди. Шунинг учун конденсирланган системалар дейилади.
Эвтектикали система.
Изоморф бўлмаган қаттиқ моддалар аралашмаси
Конденсирланган икки компонентли системалар диаграммалари ичида - эвтектикали система ҳолат диаграммаси асосий тоифа ҳисобланади. Бундай диаграммани - қаттиқ ҳолатда эритма ёки кимёвий бирикма ҳосил қилмайдиган икки компонентли системалар ҳосил қилади.
Мисол қилиб Bi – Cd дан иборат системада фазалар ўзгаришини кўриб чиқамиз. Бунинг учун таркиб-ҳарорат координаталари тузилади.
Битта эвтектик нуқтага эга бўлган икки компонентли системанинг суюқланиш диаграммаси
Механик аралашмалар
микроструктурасининг схемаси
Схема микроструктур
механической смеси
Кристаллы А
Кристаллы А+В
Кристаллы В
доэвтек-тический
эвтектический
заэвтек-тический
А ва В нуқталар тоза моддаларнинг кристалланиш ҳароратига тўғри келади. Улардан юқорида система суюқ ҳолатда, А, В нуқталардан пастда қаттиқ ҳолатда бўлади.
Агар А моддага В модда қўшиб борилса, А модданинг кристалланиш ҳарорати А нуқтадан пастда бўлиб, В модда миқдори ортган сари АЕ чизиғи бўйлаб пасаяди.
Худди шунга ўхшаш В моддага А модда қўшиб борилса, кристалланиш ҳарорати ВЕ чизиғи бўйлаб пасаяди. Бу чизиқларда 2тадан фаза бор – иккала модданинг суюқ аралашмаси ва қаттиқ А ёки В.