ЎзА Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси


ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш



Download 359,09 Kb.
Pdf ko'rish
bet32/35
Sana24.06.2022
Hajmi359,09 Kb.
#699514
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
ЎзА - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси 2017

 ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш 
борасидаги
ишларимизни янги босқичга кўтариш мақсадида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги
қонунни янги таҳрирда қабул қилдик. Шу асосда янгича ёндашувлар ҳаётга фаол жорий
этилмоқда.
Ёшлар ҳақида гап кетганда, мен доим бир нарсани ўйлайман. Мана, бугунги кунда қанча-қанча
ёшларимиз чет элларда таълим олмоқда, меҳнат қилмоқда. Албатта, уларнинг орасида ўз йўлини
топиб, бегона юртда ҳеч кимдан кам бўлмай яшаётганлари ҳам кўп. Лекин Ватан соғинчи ҳар
қандай одамни ҳам қийнайди. Шунинг учун улар билан доимий алоқа ўрнатиш, уларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилиш, юртимизга қайтиш истагида бўлганларни қўллаб-қувватлаш бўйича
ишларни кучайтиришимиз зарур.
Шу мақсадда 
Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциацияси
ни тузиш ва унинг самарали фаолият
юритиши учун тегишли шароит яратиб беришимиз керак. Ёшларимиз хориждаги тенгдошлари
билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бошқа соҳаларда фаол мулоқотда бўлишлари
мақсадга мувофиқ. Бу уларнинг ўз салоҳиятини дунё миқёсида намоён этишлари учун катта
имконият яратади. Шунинг учун келгуси йили Самарқанд шаҳрида 
Марказий Осиё ёшлари
форуми
ни ўтказиш кўзда тутилмоқда.


09.01.2019
ЎзА - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси
http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-22-12-2017?ELEMENT_CODE=zbekiston-respublikas… 34/37
Жорий йилда олиб борган ислоҳотларимизнинг энг муҳим натижаларидан бири – бу, ҳеч шубҳасиз,
мамлакатимизда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга бутунлай чек қўйилгани бўлди. Бундай
ижобий ўзгаришлар Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа тузилмалар томонидан эътироф
этилгани эътиборга лойиқ, албатта.
Биз бундан буён ҳам инглиз тили ва бошқа хорижий тилларни чуқур ўқитиш масаласига устувор
аҳамият қаратамиз. Шу билан бирга, биз учун зарур бўлган мутахассисликлар бўйича таълим
олиш ва кадрлар малакасини ошириш ишларини кенг кўламда йўлга қўямиз.
Бу ҳақда сўз юритганда, айтиш лозимки, биз улуғ боболаримизнинг муносиб давомчилари
бўладиган етук инсонларни тарбиялаш масаласига, афсуски, етарлича аҳамият бермадик.
Ҳолбуки, интеллектуал ва маданий салоҳиятнинг қандай ноёб бойлик экани, нодир талант
эгаларини тарбиялаб камолга етказиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини унутишга ҳаққимиз йўқ.
Ривожланган мамлакатлар бугунги юксак тараққиёт даражасига айнан шунинг ҳисобидан етгани –
бу ҳам ҳақиқат.
Минг афсуски, мамлакатимизда катта илмий салоҳиятга эга бўлган айрим олимлар, истеъдодли
ёшлар ўртасида хорижий давлатларга кетиб қолиш ҳолатлари ҳам йўқ эмас. Қанча-қанча ўзбек
йигитлари, ўзбек қизлари бугун чет эллардаги йирик компания ва банкларда, нуфузли
университетлар, халқаро ташкилотларда катта-катта лавозимларда хизмат қилмоқда. Мен шахсан
ўзим хорижий мамлакатларга сафарларим чоғида ўнлаб ана шундай ватандошларимиз билан
учрашиб, мулоқотда бўлдим.
Чет эллардаги юртдошларимизга консуллик хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш, уларнинг
юртимизга бемалол келиб-кетиши, мамлакатимизни тараққий эттиришда иштирок этишлари учун
зарур шароитлар яратилмоқда. Биз бу ишларни келгусида янада кенгайтирамиз.
Шу муносабат билан 

Download 359,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish