З б е к и стон р е с п у б л и к а с и о л и й в а


Умуртк,алилар зоологияси фанининг ривожланиш тарихи



Download 18,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/211
Sana16.04.2022
Hajmi18,49 Mb.
#555986
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   211
Bog'liq
Лаханов Умурқалилар зоологияси

Умуртк,алилар зоологияси фанининг ривожланиш тарихи
Умурткали хайвонлар т^грисидаги дастлабки маълумотлар кадим- 
ги юнон файласуфи ва табиатшуноси Арасту (Аристотел, эрамизга 
Кадар 
384-332 йиллар) томонидан берилган. Унинг «Хайвонлар та­
рихи», «Хайвонларнинг келиб чикиш тарихи», «Хайвонларнинг 
кисмлари тугрисида» каби асарларида 452 тур хайвон тугрисида маъ­
лумотлар мавжуд. Арасту хайвонларни икки гурухга ажратган: 1) кони 
й^к хайвонлар; 2) кони бор хайвонлар. Бу гурухлар хозирги систе- 
мага мувофик умурткасизлар ва умурткалиларга мос келади. Кдцим- 
ги Рим табиатшунос олими Гай Плиний (эрамизнинг 23-79 йиллари) 
узининг 37 китобдан иборат «Табиий тарих» асарида уша даврда маъ­
лум булган барча хайвонларни таърифлаб берган.
Эрамизнинг бошидан то урта асрларга кадар фанда тургунлик даври 
бошланди. Уйгониш даврида (XV — XVI асрлар) табиатни, шу жумла- 
дан, хайвонларни урганишга кизикиш кайта жонланди. Бу даврда хай­
вонлар тугрисида тупланган материалларни системага солиш талаб 
Килинар эди. Мана шундай зоологик ишлардан бири швейцариялик 
олим, шифокор ва натуралист Е.Геснернинг (1516-1565) 17 томли «Хай­
вонлар тарихи» деган китобидир. Хайвонот дунёсининг замонавий сис­
темаси тугрисидаги таълимотни XVIII асрга келиб швед олими К.Лин- 
ней яратди. К.Линней хамма хайвонларни 6 та синфга булди: сутэми­
зувчилар, кушлар, сувда ва курукликда яшовчилар, баликлар, хаша­
ротлар ва чувалчанглар. У узининг машхур «Табиат системаси» номли 
асарида синфларни туркумларга, туркумларни авлодларга ва авлодлар- 
ни турларга ажратди. Лекин К.Линней уша даврда фанда хукмрон булган 
турларнинг узгармаслиги гоясини химоя килган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


6
Француз натуралисти ва анатоми Ж.Кювье (1769-1832) организ- 
мнинг бир бутунлиги хамда орган ва кисмларнинг узаро бокликлиги 
(корреляция) тугрисидаги таълимотни яратди. Ж.Кювье зоология фа- 
нига «тип» тушунчасини киритди. У хайвонот дунёсини туртта типга 
булди. ШуларДан бири умурткалилар булиб, бу типни 4 та синфга: 
сутэмизувчилар, кушлар, судралиб юрувчилар ва баликларга ажратди. 
Лекин Ж.Кювье хам К.Линней каби турларнинг узгармаслиги гоясини 
маъкуллади.
Турларнинг узгарувчанлиги тугрисидаги таълимотни, яъни орга­
ник олам эволюцияси тугрисидаги гояни яратувчилардан бири фран­
цуз натуралисти Ж.Б.Ламарк (1744-1829) эди. Лекин Ж.Б.Ламарк эво- 
люцион жараённинг сабабларини ечиб бера олмади.
Россияда умурткали хайвонлар буйича илмий материаллар Фанлар 
академияси экспедицияларининг иши натижасида йигилди. Академик 
П.С. Паллас Волгабуйи, Сибир, Крзогистон ва Урал фаунасини урган- 
ди. Г.В. Стеллер Узок Шаркни, И.Г. Гмелин Россиянинг европа кисми 
жанубини, И. И. Лепехин мамлакатнинг шимолий ва марказий кисм- 
ларининг умурткали хайвонларини ургандилар. Ана шу материаллар 
асосида П.С. Паллас узининг «Рус Осиёси зоографикаси» (1811 й.) 
деган асарини ёзди. Бу китобда уша даврда Россияда таркалган умурт­
кали хайвонларнинг турлари, систематикаси, географик таркалиши 
тугрисида кимматбахо материаллар берилган. Академик А.Ф.Мидден- 
дорфнинг (1815-1844) умурткалилар экологияси ва зоогеографияси 
тугрисидаги материалларни уз ичига олган «Сибирнинг шимолига ва 
шаркига саёхат» номди асари катта ахамиятга эга будди. Зоологияда эколо­
гик йуналишни ривожлантиришда Москва университети профессори 
К.Ф.Рульенинг (1814-1858) хизматлари катта. У хайвон организми би­
лан ташки мухитнинг бир бутунлиги, яшаш мухитининг узгариши хай- 
воннинг узгаришига сабаб булишини тушунтириб берди. К.Ф.Рульенинг 
шогирди Н.А.Северцов (1827-1885) устози ишларини умурткали хай­
вонлар экологияси ва географияси йуналишларида кучайтирди.
Р оссиянинг умурткали хайвонларини урганишда Л .С .Б ерг (ба­
ликдар), Г.В .Н икольский ва П .В.Терентьев (амфибия ва репти- 
ли ял ар ), Г.П .Дементьев (куш лар), С .И .О гнев (сутэмизувчилар) 
каби олимларнинг хизматлари жуда катта. Умурткали хайвонлар­
нинг экологиясини кейинчалик проф.Д .Н .К аш каров (1878-1941), 
академ и к С .С .Ш варц (1919-1976), проф .Н .П .Н аум овлар (1902- 
1982) батафсил ва хар томонлама ургандилар. Умурткали хайвон­
лар н и н г анатом ияси, келиб чикиш и ва эволюцияси сохасида ака­
дем ик И .И .Ш мальгаузен (1884-1963) ва унинг устози А .Н .Север- 
цовлар (1866-1936) буюк ишлар килдилар.
Урта Осиё ва шу жумладан, Узбекистонда умурткали хайвонларни 
урганишда Ш аркнинг буюк алломалари Абу Райхон Беруний ва Абу
www.ziyouz.com kutubxonasi


Али ибн Сино хамда рус ва ма^аллий олимларнинг роли бециёс катгадир. 
Буюк мутафаккир Абу Рай\он Беруний (983-1043) узининг «Хиндис- 
тон» (1030 й.) асарида каркидон, фил, кийик, дельфин каби Хиндис- 
тонда учрайдиган хайвонлар хаКВДа цизицарли маълумотлар беради. 
Улкамизнинг хайвонот олами тугрисида Захириддин Мухаммад Бобур 
(1483-1530) узининг «Бобурнома» асарида 60 дан ортиц умуртцали хай­
вон турларини яшаш мухити хусусиятларига цараб цуруцлик ва сув буйида 
яшовчи хамда сув хайвонларига ажратган.
Марказий Осиё ва шу жумладан, Узбекистоннинг умуртцали хай- 
вонларини урганишни Э.А.Эверсман ва Н.А. Северцовлар бошлаб бер- 
дилар. 1820 йилда рус олими Э.А.Эверсман зоолог сифатида биринчи 
булиб Кдзилцумда яшовчи умуртцали хайвонлар хацида маълумотлар 
туплади. Н АСеверцов узининг 20 йиллик умрини Урта Осиёнинг умурт­
цали хайвонларини урганишга багишлади ва 1872 йилда «Туркистон 
Хайвонларининг вертикал ва горизонтал тарцалиши» деган китобини 
ёзди. Н.М. Пржевальский узи зоолог булмаса-да, умуртцали хайвонлар- 
ни урганишда катга ишлар цилди. У 1870 йилдан 1888 йилгача Марка­
зий Осиё буйлаб (Мугулистон, Тибет, Хитой ва Туркистон) 4 марта 
саёхат цилди. Икки уркачли туя ва Пржевальск оти турларини очди.
1884 йилда Урта Осиёга табиатшунос Н АЗарудний келади ва у Кас- 
пийорти улкалари буйлаб 5 марта махсус экспедициялар ташкил цилади, 
асосан цушларга эътибор берди ва 200 га яцин цушларни таърифлади.
1920 йилда Тошкентда Туркистон Давлат университетининг очи- 
лиш и Урта Осиё халцлари учун буюк воцеа булди. Шу муносабат 
билан Тошкентга проф.Д.Н.Кашкаров хам келди. Д.Н.Кашкаров Урта 
Осиёда экологик текширишларни бошлаб берди. Унинг рахбарлиги- 
да Урта Осиёнинг умуртцали хайвонлар фаунасини В.А.Селевин (сут­
эмизувчилар ва цушлар), И.И.Колесников (кемирувчилар), Р.Н.М ек- 
ленбурцев (цушлар), Г.П.Булгаков (балицлар), Т.З.Зохидов (судралиб 
юрувчилар) ургандилар.
Ундан кейин зоология институтлари, университетларда умурт- 
цалилар зоологияси кафедраларининг очилиш и, юцори малакали 
кадрлар тайёрлаш, илмий асарлар ёзиш изга тушди. Бу борада Т.З.Зо­
хидов, Р.Н.М екленбурцев, Р.К.Комилов, О .П.Богданов, Д .Ю .Каш - 
каров, А .К.С агитов, М .О.Абдуллаев, Б.Х .Ботиров, С .Б .Б оц оев,
Э.Ш . Ш ерназаров ва бошцаларнинг хизматлари катта.
www.ziyouz.com kutubxonasi


8

Download 18,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   211




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish