Компания бошқаруви раиси: М. Толипов
689
Саидали МУХТОРАЛИЕВ___________________________________________
81-илова
Ходим билан тузилган мехнат шартномасини иш берувчи ташаббуси билан бекор қилиш юзасидан касаба уюшмаси розилиги тўғрисида йиғилиш баёнидан намуна
"Шодлик барака” акционерлик компанияси Касаба уюшмасининг
ЙИҒИЛИШ БАЁНИ
“_ _ _”_ _ _ _ _ _ __ 2018 й. No_ _ _ _ _ Тошкент ш.
Раислик қилувчи:
Касаба уюшмаси раиси: Ш.М. Очилова
Йигилиш котиби: Т.Н. Орзиев
Иштирокчилар:
Касаба уюшмаси аъзолари : С.Икромов, Н. Шакиров,
У. Рустамов, 3. Толмасова
Таклиф этилди: Бош юрисконсульт: С.Р.Абдуллаев
КУН ТАРТИБИ
Иш берувчининг Компания ички назорат бўйича бош мутахассиси Р.М.Абдуллаев билан тузилган мехнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги тақдимномасиникўриб чиқиш тўғрисида
Кун тартибидаги масала юзасидан йигилиш раиси иштирокчиларни Компания бошқаруви раисининг
690
___________________________________________________________ЮРИСТ
Компания ички назорат бўйича бош мутахассиси Р.М. Абдуллаев Р.М. Абдуллаев билан тузилган мехнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги такдимномаси ва унга илова килинган ҳужжатлар билан таништирди.
Тақдимномада келтирилишича, Ички назорат бўйича бош мутахассис Р.М. Абдуллаев ўз мехнат вазифалари ни мунтазам равишда бузиши, ички мехнат тартиби коидаларига умуман риоя қилмаслиги, иш вақтида ўз жойида бўлмаслиги ва мунтазам равишда ишга кечикиб келиши оқибатида ўрнатилган мехнат интизоми бузмоқда. Бундан ташқари, у ўзига юклатилган хизмат вазифаларини ҳамда лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажармаётганлиги оқибатида филиал ички назорат тизимида хато ва камчиликлар юзага келмоқда.
Компания тизимида жорий этилган ички назоратни ташкил этиш тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат ларнинг талаблари ушбу ходим томонидан муттасил равишда бузилиб келинган, хусусан, ўтган даврлар мобайнида филиал фаолияти, кассалар, бухгалтерия тизими, ҳисоб-кредит ишлари ушбу ходим томонидан етарли даражада назоратдан ўтказилмаган. Айниқса, кунлик касса ва кунлик бухгалтерия ҳужжатлари билан ишлаш масалалари назорат қилинмаган. Иш берувчи томонидан топширилган топшириқ ва кўрсатмалар аксарият ҳолларда Р.М. Абдуллаев томонидан бажа рилмайди.
Бундан ташқари, Р.М. Абдуллаев аттестация синовла рига жалб қилиниб, бу тўгрисида огоҳлантирилган бўл са-да, сабабсиз холда аттестация синовида катнашмаган.
Компания ходимларининг амалдаги ички мехнат тартиби қоидалари 2.19.1-бандининг 1-хатбошисига асосан юқорида баён этилган ҳолатлар ходим томонидан ижро интизомининг бузилишига сабаб бўлиб, бу мехнат интизомининг бир марта қўпол равишда бузилиши саналади ҳамда бундай ҳолатларда ходим билан тузилган.
691
Do'stlaringiz bilan baham: |