«Юриспруденция» йўналиши 1-курс


-БОБ. ЗАМОНАВИЙ ҲУҚУҚШУНОСЛИКДА ҲУҚУҚ ИЖОДКОРЛИГИНИНГ МАЗМУНИ ВА МОҲИЯТИ



Download 66,13 Kb.
bet6/8
Sana16.06.2023
Hajmi66,13 Kb.
#951824
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 курс иши


2-БОБ. ЗАМОНАВИЙ ҲУҚУҚШУНОСЛИКДА ҲУҚУҚ ИЖОДКОРЛИГИНИНГ МАЗМУНИ ВА МОҲИЯТИ.


    1. Норматив хуқуқий хужжатларни вақт, худуд ва шахсларга нисбатан ҳаракат қилиши.

Ҳуқуқ ижодкорилиги фаолиятининг натижаси ҳар ҳил норматив актларни қабул қилиш бўлиб хисобланади.
Норматив - ҳуқуқий актлар – қонун ижодкорлиги билан шуғулланувчи субъектларнинг ўзида юридик нормаларни мужассамлаштирувчи кўрсатмалардир.
Норматив актлар ҳуқуқ ижодкорлиги ваколатига эга органлар томонидан катъий белгиланган тартибда ишлаб чиқилади.
Юридик кучга эгалигига кўра, барча норматив актлар иккита гуруҳга бўлинади:

  • Қонунлар;

  • Қонуности актлари.

Қонун – бу норматив акт бўлиб, қонунчилик ҳокимияти органи ёки референдум (умумхалқ иштирокида) орқали махсус белгиланган тартибда қабул қилинган, халқнинг иродасини ифодалайдиган, олий юридик кучга эга бўлган ва бирмунча муҳим бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳужжатдир. Қонуннинг турларига Конституция, Олий Мажлис қонунлари киради (Ўзбекистонда).
Жамиятдаги энг муҳим ижтимоий муносабатлар қонунлар ёрдамида тартибга солинади. Улар бошқа ҳуқуқий норматив актларга нисбатан олий юридик кучга эга бўлиб, давлат ҳокимиятининг доимий ишлайдиган қонун чиқарувчи органи - Республика Олий Мажлиси томонидан қабул қилинади. Қонунлар - буюк социал бойликдир. Қонунларда даврнинг ғоялари ва талаблари мужассамлашган ва ҳеч кимга, у қандай лавозим ёки мавқе эгаси бўлишидан қатъий назар, қонунларни четлаб ўтиш хуқуқи берилмайди. Бинобарин, фуқороларда қонунни ҳурматлаш ҳиссигина эмас, балки қонунга эътиқод туйғусини ҳам шакллантириш лозим.
Қонунлар ўз мазмунига кўра асосий қонунга яъни конституцийвий ва оддий ёки жорий қонунларга бўлинади.
Давлатнинг асосий қонуни бўлган Конституциянинг мазмуни оддий ва хорижий қонунлар мазмунида шу билан фарқ қиладики, унда асосий, энг барқарор ижтимоий муносабатлар, ўзоқ даврга мўлжалланган бош принципиал қоидалар мустақкамланади ва бу принципиал қоидаларга бевосита амал қилиниб, бошқа қонун чиқариш актлари ривожлантирилади ва конкретлаштирилади. Шу сабабли Конституция асосий қонун доирасига кирмайдиган бир қанча қоидаларни ўз ичига олмайди. Конституция асосида заруриятга кўра бошқа қонунлар ва ҳуқуқий норматив актлар, шу жумладан Асосий қонуннинг ўзида кўзда тўтилган ҳуқуқий актлар ишлаб чҳилади ва ривожлантирилади. Конституция олий юридик кучга эга бўлиб, унга барча қонунлар ва қонуности актлар мувофҳ келиши лозим. Ҳукумат қарорларининг Ўзбекистон Конституцияси талабларига қатъий мувофҳ бўлишини таъминлаш мақсадида Конституциявий суд тизими таъсис этилди ва унинг ҳолати Ўзбекистон Республикаси Асосий қонунида Конституциявий суд тўғрисидаги қонун билан белгиланади. Бундан ташқари Конституциянинг Асосий қонун сифатидаги хусусияти шундан иборатки, у алохида тартибда ўзгартирилади, яъни Асосий қонунга биноан, Ўзбекистон Конституцияси халқ депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисмини ташкил этган кўпчилик қабул қилган қарор билан ўзгартирилади.
Жорий қонунлар Конституция асосида қабул қилиниб, хўжалик ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-маданий соҳалардаги муносабатларни тартибга солади. Жорий қонунларга Давлат корхоналари тўғрисидаги қонун, Кооперация тўғрисидаги қонун (эски) сингари қонунлар мисол бўла олади.
Қонунлар амал қилиш вақтига кўра доимий, муваққат ва фавқулотда қонунларга бўлинади. Доимий қонунлар бирон-бир вақт билан чегараланиб қўйилмаган бўлади. Бундай қонунларга Конституция, турли кодекс ва қонунлар мисол бўла олади. Агар қонунда у муайян вақт давомида амал қилиши курсатилган бўлса, бундай қонунга муваққат қонун дейилади. Давлат бюджети тўғрисидаги қонун бунга яққол мисолдир, чунки у йиллик ҳаражатларга қараб муайян йиллар ўзгариб туради. Фавқулодда қонунлар Улуғ Ватан уруши йилларида қабул қилинган эди.7
Қонунлар асосида чиқарилган барча ҳуқуқий норматив актлар қонуности актлари деб аталади. Давлат ҳокимияти органларидан ташқари ҳамма давлат органлари қонун остида ёки қонунларни ижро этиш юзасидан кўплаб қонуности актлари қабул қилинади. Бу актлар ўзининг юридик кучи жиҳатидан қонунлардан паст туради. Қонуности актлари кўпинча қарор ва фармойишлар деб номланади.
Давлат бошқарув органлари бўлган давлат идоралари ва вазирликлар доирасида халқ хўжалигининг турли тармоқларини бошқаришга қаратилган буйруқ ҳамда инструкциялар қабул қилинади.
Қонун ости актлари – юридик нормаларни ўзида мужассам этувчи, қонун асосида чиқарилган ва уни бажаришга қаратилган актлардир.
Қонун ости актларига Президент фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Махкамаси (хуқуқмат) карорлари ва фармойишлари, вазирликлар, давлат кумиталарининг буйруклари, курсатмалари, қоидалари ва ҳ.к. киради. Жумладан, давлат хокимияти маҳаллий органларининг қарорлари, нодавлат органларининг норматив актлари ва бошқалар киради.
Ҳуқуқ манбаи - давлат идорасини муайян хуқуқий норматив актларда ифодалаш, баён қилиш усули ва шаклидир. Ҳуқуқий норматив актнинг муҳим хусусияти - бу унинг қайси давлат органи чиқарганига қараб маълум юридик кучга эга бўлиши ва ҳуқуқ манбалари тизимида муайян ўринни эгаллашидир. Ҳаражатлар бир ваколатли давлат органи қатий белгиланган хуқуқий норматив актларини чиқариш хуқуқига эгадир. Бу хуқуқ Конституция ва бошқа қонунларда махсус мустақкамланган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Ўзбекистон Олий Мажлисининг қонунлар ва қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи белгилаб берилган.
Ҳуқуқий норматив актлар қайси давлат органи томонидан қабул қилинганлигига қараб муайян тизимни ташкил қилади. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ҳуқуқий актларнинг қуйидаги турлари бор: қонунлар, қонун асосида чиқариладиган норматив актлар.
Мақаллий ҳокимият ва унинг аппарати ўз ваколати ва ҳудудий доирасида қонуности актларини чиқаради.
Қонунларни тубдан қайта кўриб чиқиш ва системага солиш ҳуқуқий ислоҳотнинг ажралмас қисмидир.
Тизимга солиш - бу давлат органлари томонидан қонунлар ва қонуности актларини муайян тартибга солиш фаолиятидир. Тизимга солиш ҳуқуқий норматив актлардан тўла фойдаланиш, қонунларни ҳаёт талабларига мос равишда янгилашни таъминлайди, ҳуқуқий норматив актлардаги эски нормалардан, қарама-қаршиликлар ва бошқа камчиликлардан ҳоли этади.
Ҳуқуқий нормаларни тизимга солишнинг кодификация ва инкорпорациядан иборат икки тури мавжуд. Кодификация - қонунлари кодекслар билан ишлаб чиқариш йўли билан тизимга солишдир. У ҳуқуқий нормаларни мазмунга қараб қайта ишлаб чиқаришни ва уларни янги қонунлар илмий асосланган тартибда изоҳлашни назарда тутади. Кодификация ҳамма вақт амалдаги қонунларнинг мазмунини қайта кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлиб, ҳуқуқий нормалардаги эски қоидаларни, қарама-қаршиликларни, камчиликларни тугатишга қаратилгандир. Инкорпорация - бу амалдаги қонуларни ва бошқа ҳуқуқий норматив актларни бу актда маълум хронологик, алфавит ёки бошқа тартибда жойлаштиришдир. Бунда тизимга солинадиган актлар мазмуни ўзгармайди. Улар тўпламга изоҳсиз киритилади. Инкорпорациянинг расмий ва норасмий шакллари бўлади. Расмий инкорпорация - бу мазкур актларнинг уларни чиқарган орган томонидан тизимга солинишидир.8 Норасмий инкорпорация эса актларни махсус ваколатга эга бўлмаган органлар, шунингдек хусусий шахслар томонидан тизимга солишдир.
Норматив актларнинг вақт буйича ҳаракати (амал қилиши) унинг қабул қилиниши ҳамда ўз кучини юкотиши шартлангандир. Бунда учта аҳамиятли томони эътиборга олинади:
1) қонуний кучга кириш моменти;
2) ҳаракат вақтининг тугаши;
3) норматив акт асосида ўрнатилган юридик нормаларнинг, ушбу актни кучга киргунига қадар юзага келган муносабатиларга нисбатан қўлланиши.
Қабул қилинган ёки ўрнатилган норматив актларни ҳаётга татбиқ этишнинг муҳим шартларидан бири унинг амал қилиш доирасини аниқ қилиб белгилаб қўйишдадир.
Норматив - ҳуқуқий актларнинг кучга кириши ва амал қилиш доираси шу норматив актлар учун тегишли бўлган махсус актларда курсатилади.
Шу асосда қайси норматив актлар қайси ҳудудда кучда бўлиши ва қайси шахсларга нисбатан амалда бўлиши ва қайси муносабатларга нисбатан мулжалланганлиги белгиланади.
Қонунлар, фармонлар ва бошқа норматив актларнинг кучга кириш вақти курсатилган бўлса, ана шу белгиланган вақтдан бошлаб кучга киради. Масалан: жиноят кодекси (Ўз. ЖК) қабул қилинган вақти 22.9.1994 йилда бўлса, кучга кириш вақти 1.4.1995 й.
Норматив - ҳуқуқий актлар ўз кучини қуйидаги холларда йўқотиши мумкин:

  • Норматив акт мулжалланган маълум белгиланган муддатнинг ўтиши билан;

  • Норматив актни ўрнини босувчи янги актнинг қабул қилиниши натижасида;

  • Муайян органнинг ушбу норматив актни бекор қилишдаги кўрсатмаси бўйича ва ҳ.к.

Норматив-хуқуқий актларнинг шахслар бўйича амал қилиши – бу актларнинг барча фуқароларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, давлат органларига, жамоат ташкилотларига, чет эл фуқароларига тегишлилиги тушунилади.
Давлат норматив ҳуқуқий ҳуужжатлар қабул қилгандан кейин, уни турмушга қўллаишнинг мухум талабларидан бири уларнинг ҳаракат доирасини белгилашдир. Уларнинг кучга киритиш ва ҳаракат доирасини белгилаш махсус қарорлар билан кўрсатилади. Бунда норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг вақт бўйича ҳаракатда бўлиши, качон қабул қилинган қонун ва қачон ўз кучини йўқотиш вақти белгиланади. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган қонун ва бошқа норматив ҳуқуқий хужжатларни вақт бўйича кучга киришишни қуйидаги тартибда белгиланган:

  1. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари «Ўзбекстон Республикасини Олий Мажлисининг Ахборотномаси»да газета, телевидения ва радиога эълон қилингандан кейин 10 кундан кейин Республика худудида кучга киради.

  2. Агар уларнинг матнида ёки махсус қарор билан кучга киришиш муддати курсатилга бўлса, шу курсатилган вақтдан бошлаб кучга киради. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1992 йил 14 январда «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида» қонун қабул қилди. Олий Кенгаш шу куни махсус қарор чиқариб, бу қонун матбуотда эълон қилинган кунидан болаб кучга киради деб кўрсатди.

  3. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисини қабул қилган қарорлари, Президент фармонлари, фармойишлари ва қарорлари матбуотда эълон қилинмасдан, улар амал қилиш лозим бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва тегишли шахсларга юборилса, бу ҳолда улар олган вақтдан бошлаб кучга киради.

  4. Ўзбекистон Рнспубликаси Вазирлар Махкамасининг қабул қилган қарор ва фармоишлари, вазирликлар, давлат қўмиталарининг буйруқ, қўлланмалари, йўриқномалари, низомларнинг кучга кириш муддати агар уларнинг матнида кўрсатилган бўлса, шу кўрсатилагн муддатидан кучга киради. Агар корхона, муассасалар ва ташкилотларга юборилган бўлса, улар олган вақтдан кучга киради.

  5. Маҳаллий ҳокимият органлари вилоят, шаҳар ва туман халқ депуатлари кенгашларининг қарор ва фармоишлари, уларни бошқарадиган ҳокимларнинг қарорлари қабул қилинганидан кейин уларнинг матнида кучга кириши кўрсатилган бўлса, шу кўрсатилган вақтдан, курсатилган бўлмаса улар бу ҳужжатларни олгандан бошлаб 15 кундан кейин кучга киради ва кишилар ўртасида турли ижтимоий муносабатларни тартибга солади.

Норматив - хуқуқий ҳужжатларни ҳудуд бўйича ҳаракат қилиши, уларни шу давлат ҳудудида ҳаракат доирасини белгилайди. Ўзбекистон Республикасининг норматив - хуқуқий ҳужжатлари унинг барча ҳудудида - қўриқликда, сувда ва фазода ҳаракат қилади. Маҳаллий ҳокимят органларининг норматив - ҳуқуқий ҳужжатлари, тегишли туман, шаҳар ва вилоятларнинг ҳудудида ҳаракат қилади.
Норматив - ҳуқуқий ҳужжатларнинг шахсга, жисмоний шахс - фуқаролар ва юридик шахсга нисбатан ҳаракатда бўлишнинг асосий талаби давлат органлари, жамоа бирлашмалари, мансабдор шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳаракат доирасини белгилайди. Ўзбекистон қонунлари ва бошқа норматив - ҳуқуқий ҳужжатлари унинг ҳудудидаги барча фуқароларга, давлат органлари, жамоа бирлашмаларига Ўзбекистон фуқароси бўлмаган республикада яшайдиган чет эл фуқароларига нисбатан ҳаракатда бўлади.
Ўзбекистон республикаси худудида барча чет эл фуқаролари, дипломатик дахлсизликдан фойдаланувчи шахслардан ташкари, содир қилган жинояти учун Республика жиноят кодексига асосан жиноий жавобгарликка тортилади. Чет эл ҳудудида яшайдиган чет эл фуқароларининг қонунларга амал қилиши, шу чет давлатлар билан тузилган шартномаларга асосан амалга оширилади. Бу кўрсатилган умумий қоидалардан айрим истиснолар бор. Масалан, Ўзбекистон Республикасида яшайдиган чет эл фуқаролари судга мажбурий тартибда кўргазма бериш учун келтирилган бўлса, аммо у дипломатик дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланса, улар дипломатик йўл билан ҳал қилинади. Ўзбекистонда яшовчи барча чет эл фуқаролари, дипломатик дахлсизликдан фойдаланувчи шахслардан ташқари, содир қилган жинояти учун Республика жиноят кодексига асосан жиноий жавобгарликка тортилади. Чет эл худудида жиноят қилган Ўзбекистон фуқароси шу чет элнинг тегишли қонунларига биноан жавобгарликка тортилади.
Ҳуқуқ нормаларининг тушунчаси, белгилари ва тузилиши. Ҳуқуқ нормалари (норма сўзи лотинча бўлиб қоидадир). Ҳар бир давлатнинг хуқуқ тизими хуқуқ нормаларидан, хуқуқ институтларидан ва хуқуқ сохаларидан иборат.
Ҳуқуқ нормаси, бу хуқуқ тизимининг дастлабки элементи хисобланиб, у барча ижтимоий муносабатларни тартибга солмай, балки маълум бир муносабатларни тартибга солади. хуқуқ нормаси хуқуқ тузилмаси ичида дастлабки элемент бқлиб, яхлит хуқуқда бўладиган ўгаришларни у қзидан қтказади. Чу боис унинг бошқа хуқуқ тизими тузилмаларига таъсири катта бқлиб, агар таъбир жоиз бўлса, уни ҳуқуқнинг ўлчов бирлиги дейиш мумкин.
Ҳуқуқ нормалари бу давлат томонидан ишлаб чиқаридиган ва қўриқланадиган қоидалар йҳиндиси бўлиб, бу нормаларнинг ўзаро боғлҳ ва келишилган тизими маълум тартибда гурухларга ажратилади.
Ҳуқуқ тизими ўзининг бирлиги, фарқлилиги, объективлиги, келишилганлиги, бир-бирига таъсир этиш каби хусусиятлари билан ажралиб туради. хуқуқ нормаларининг бирлиги қуйидагиларда кўринади:

  • биринчидан, давлат эркининг ифодаланиш бирлиги билан;

  • иккинчидан, улар мавжуд бўлган ва фаолият юритадиган хуқуқий тизимнинг бирлиги билан;

  • учинчидан, хуқуқий тартибга солиш механизмининг бирлиги хусусияти билан;

  • тўртинчидан, қал қилувчи вазифалар ва мақсаднинг бирлиги хусусияти билан.

Шу билан бирга, хуқуқ нормалари ўзининг конкрет тартиби, ҳаракат доираси, тартибга солиш предмети ва усули, санкциялари билан бир-биридан фарқ қилади. Шу сабабли ҳам улар алохида қисмларга, яъни тармоқ ва институтларга таснифланаади. Катта қажмдаги хуқуқ нормаларида алохида қоллизиялар, ажралишлар йўзага келиши мумкин, яхлит олинганда улар ички қонунчилик ва тенденцияларга бўйсунувчи ягона хуқуқий мавжудликни ўзида акс эттиради.
Ҳуқуқ тизими хуқуқ нормалари ўзининг объектив табиатига кўра, қонун чиқарувчининг эркини бўқиб қўймайди, яъни қонун чиқарувчи томонидан ўзгартирилиши, унга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин, лекин бу билан қонун чиқарувчига хуқуқ тизимини бекор қилиш ёки қайтадан ташкил этиш хуқуқини бермайди. Муқим қилиб ажратиб кқрсатиб бўладиган нарсани муқим қилиб кқрсатиш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, давлат, қокимият, хуқуқ тизимининг ривожланишига, мукаммаллашишига маълум чегараларда тўртки бериши мумкин. Давлат ва қокимият ўзининг хохиши ёки янги декретлари билан исталган хуқуқ тизимини таъсис эта олмайдилар.
Ҳуқуқ нормалари бу давлат томонидан чиқарилган бажарилиши барча кишилар учун мажбурий бўлган, кишилар ўртасидаги турли ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қоидалар йҳиндисидир. Хуқуқ нормалари табиий хуқуқ ва позитив хуқуқлардан иборат. Табиий хуқуқ инсонга табиат томонидан берилади. Масалан, инсоннинг яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизлик хукклари, Позитив хуқуқ эса давлат томонидан қабул қилинади. Хуқуқ нормаси бу алохида олинган турмуш қоидасидир. Масалан? Ўзбекистон Республикасида хуқуқнинг асосини Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси ташкил қилади. Конститутциянинг ҳар бир моддаси алохида олинганда хуқуқий нормадир.
Ҳуқуқ нормаларининг белгилари қуйидагилардан иборат:

  1. Ҳуқуқ нормалари авлат томонидан урнатилади ва барча халқнинг қонуний иродасини ифодалайди;

  2. унинг мазмуни жамиятнинг икисодий тузилиши билан белгиланади;

  3. уларнинг бажарилиши барча кишилар учун умуммажбурийдир;

  4. давлатнинг зўрлик кучи билан амалга оширилади;

  5. кишилар ўртасида турли ижтимоий муносабатларни тартибга солади;

  6. фуқароларга хуқуқ вабурч белгилайди;

  7. ўзоқ муддат қўллаинилади ва талабга жавоб бермаса давлат ваколати органлари томонидан бекор қилинади;

  8. ваколат берувчи, мажбур этувчи ва тулдирувчи ҳарактерда бўлишлиги;

  9. хуқуқ тизимида қонунлар, фармонлар, фармоишлар, қарорлар ва бошқа шаклда фақат ёзма ҳолда қабул қилинади;

  10. хуқуқ нормалари бир-бири билан ўзвий боқлҳ бўлиб, давлатнинг ягона хуқуқ тизимини ташкил қилади;

  11. давлат томонидан қабул қилинади ва қўрҳланади, хуқуқбўзарлик оқибатига қараб қабул қилинади ва қўриқланади, хуқуқбўзарлик оқибатига қараб турли жазо чоралари қўллаинилади.

Ҳуқуқ нормасининг ҳарактерли жихатларидан бири – бу унинг узоқ муддат давомида такрор-такрор қўлланилишидир. Ҳуқуқ нормалари қуйидаги хусусиятларга эга:

  • халқнинг иродаси сифатида амал қилади;

  • давлат нуқтаи назаридан энг мухим деб ҳисобланган ижтимоий муносабатларни тартибга солади;

  • кўп маротаба қўлланилади ва ўзоқ муддат амалда бўлади;

  • халқ манфаатларига мос келадиган ижтимоий муносбатларни қўриқлайди;

  • бир-бири билан ўзвий боғлиқ ва ягона ҳуқуқ нормалар тизими кўринишида мавжуд бўлади ва амал қилади;

  • лозим бўлганда давлатнинг зўрлик кучи билан таъминланади;

  • аниқ ва қатъий шаклга эга ва ҳ.к.

Ҳуқуқий нормалар шаклига қараб қуйидаги турларга бўлинади:

  • конституцион нормалар;

  • Қонунлар;

  • Фармонлар;

  • хукумат қарорлари ва фармойишлари;

  • вазирликлар ва давлат қўмиталарининг буйруғ ва йўриқномалари;

  • махаллий органларнинг қарор ва фармойишлари;

  • жамоат ташкилотларининг давлат томонидан маъқулланган норматив актлари;

  • хуқуқий одат ва норматив шартномалар ва ҳ.к.

Ҳуқуқ нормаси тузилиши хақидаги тушунча (билим)ни билиш нафақат хуқуқ ижодкорлиги билан шуғулланувчи органлар, балки хуқуқни қўллаш органлари учун ҳам мухим рол ўйнайди. Биринчисига бу билимлар юридик қарор (курсатма)ларни тўғри талқин қилишга ёрдам берса, иккинчисига эса уларни ўз ўрнида ишлатишга ёрдам беради.
Ҳуқуқ нормалари ўзининг бир бутунлиги, бирлиги, бўлинмаслиги билан ажралиб туради. Унинг учун алохида тузилиш ҳам хос бўлиб, элементларнинг ўзаро алоқаси ва махсус мазмунга эга эканлиги билан фарқланади. хуқуқ нормаларининг тузилиши деганда унинг ички тузилиши ва элементлари бирлиги тушунилади.
Ҳуқуқ нормасининг тузилиши – унинг юридик фаолияти эркинлигини таъминловчи ўзаро боғлиқ бўлган зарур элементларнинг мажмуи ёки бирлиги тушунилади.
Ҳар бир хуқуқий норманинг тузилиши 3 қисмдан ? гипотеза, диспозиция ва санкциядан иборатдир.
Гипотеза (грекча фараз қилишдир) хуқуқий норманинг биринчи қисми бўлиб, у қўллаиниладиган шарт-шароит вақтни билдиради. Гипотезанинг икки тури мавжуд бўлиб, аниқланган гипотеза ва тўла аниқланмаган гипотезадир. Аниқланган гипотеза хуқуқий нормада курсатилган хуқуқ ва мажбуриятларнинг пайдо бўлиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши аниқ курсатилади. Тўла аниқланмаган гипотезада хуқуқий норманинг кучга кириши ва қўллаш тартиби курсатилмайди.
Дипозиция (лотинча сўз бўлиб, мазмун деган маънони билдиради. Бу хуқуқ нормасининг иккинчи қисми бўлиб, унда хуқуқ нормасининг мазмуни, қўллаиш тартиби ва хуқуқий муносабатда иштирок этувчи тарафларнин хуқуқ ва бурчлари курсатилади.
Диспозициянинг қуйидаги турлари бор: 1) императив (аниқ курсатилган) диспозиция - бунда хуқуқий норманинг матнида диспозиция аниқ курсатилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Жкнинг махсус қисмидаги моддалар, 97-модда касддан одам улдириш, 118-модда номусга тегиш, 164-модда боскинчилик ва бошқалар; 2) нисбий белгиланган диспозиция. Бунда хуқуқий норманинг мазмунини тарафлар аниқлайди ва ўзгартиради. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Мкнинг 228-моддасида хомиладор аёлларни, бола эмизувчи ва уч ёшга тулмаган боласи бор аёлларни уларни розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташкари ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборилмайди деб курсатилган; 3) диспозитив (кайта тикловчи) ёки ваколат берувчи диспозиция бунда хуқуқий норма томонларга ўз хуқуқ ва бурчларини белгилаб олиш ваколатини беради. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Мкнинг 72-моддасида «Меҳнат шартномаси ходим билан ишни меҳнат нормаси тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат шартномаси тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив хужжатлар билан белгиланган шартлар асосида хақ эвазига бажариш хақидаги келишувлар» деб курсатилган; 4) бланкет дипозицияси – унда хуқуқий нормалар тегишли органга хулқ атвор қоидасини белгилаш хуқуқини беради. Жумладан, Ўзбекистон Рнспубликаси МКнинг «Меҳнат шартномаси хақининг микдорини иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Меҳнат шартномаси ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам микдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон-бир тарзда чекланмайди» деб кўрсатилган. Булардан ташқари хуқуқий норма диспозициясининг хавола қилувчи, тўла аниқланмаган ва аниқланган диспозиция турлари мавжуд.
Ҳуқуқ нормасининг учинчи қисми санкциядир (санкция-лотинча чора дегани). Санкцияда хуқуқ нормалари талабларига риоя қилмаслик натижасида давлат томонидан қўлланиладиган мажбурий чорадир. Санкция хуқуқ нормасининг юридик кучини барча фуқаролар учун мажбурийлигини ифодалайди. Санкциялар хуқуқ нормаларининг ҳарактерига қараб интизомий, маъмурий, фуқаролик, миноийқхуқуқий ва бошқа санкцияларга. Ходимлар меҲуқуқ нормасиат интизомини бўзганлик учун иш берувчи интизомий жазо чораларини қўллайди. Маъмурий хуқуқбўзарлик содир қилганда ЎзРМЖТКнинг курсатилган жазо чораларини беради. Жиноят содир қилганда ЎзРЖКда белгиланган жазо чоралари қўлланилади. Фуқаролик хуқуқ нормалари бўзилганда йетказилган зарарни ундириш, тузилган шартнома ва битимларни қонунсиз деб топиш чоралари белгиланган.
Санкциялар хуқуқ нормаларининг ифодаланишига қараб қуйидаги уч турга бўлинади. Нисбий белгиланган санкциялар (масалан, 6 ойдан 25 йилгача озодликдан махрум қилиш), абсолют (мутлоқ) белгиланган санкция (70000 сум жарима), алтернатив санкция (масалан, моддада ёки озодликадан махрум қилиш ёки камок ижазоси белгиланган). Битта юридик моддада хуқуқий норма тузилишининг учала қисми бўлмаслиги мумкин. Модда билан хуқуқ нормаси ўртасида фарқ бор. Чунки хуқуқ нормасининг тузилиши деганда бу уч қисмнинг каерда ва кай даражада ифода этилишидан қатъий назар, улар ўртасидаги мантиқий богланиш ва унинг мазмуни тушинилади.
Ҳуқуқ нормасининг мантиқий тузилиши бу обектив ходисадир. Чунки ҳар бир хукк нормаси кишилар ўртасида ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун тегишли қоидаларни белгилаб уларни кишилардан бажарилишини талаб қилади. . Хуқуқ нормасининг тузилиши уч қисмдан-гипотеза, , диспозиция ва ванкциядан ташкил топиши амалий ишда ишловчи хуқуқшунос ходимларни барча ҳаракатдаги норматив хуқуқий хужжатларни атрофлича анализ қилишни талаб этади, қонун ва хуқуқий норматиф хужжатларни хаётга қўллаи учун мавжуд бўлган шароитни, унинг мазмунини билишни ва уларга риоя қилинмаса хаётда ишлар нотўғри хал қилинади.
Ҳуқуқ нормасининг ҳар бир элементи хуқуқ нормаси тузилишида ўзининг ўрнига эга бўлиб, асосий рол ўйнайди, яъни юридик фан нуқтаи назаридан гипотезасиз – норманинг бўлиши ўзининг маъносини йўқотади, диспозициясиз норма бўлмайди ва санкциясиз норма кучга эга эмас.

Download 66,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish