Ишнинг мақсад ва вазифалари. Иш ёзиш жараёнида қуйидагилар қўйилди.
ҳуқуқ ижодкорлиги тушунчасини бериш;
ҳуқуқ ижодкорлиги шаклланиши ёритиб бериш;
қонун қабул қилиш босқичларини асослантириш;
норматив-хуқуқий хужжатларни вақт, худуд ва шахсларга нисбатан ҳаракат қилиши босқичларини ўрганиш.
Жаҳон ҳуқуқий тизимларини ўрганиш масалалари, уларнинг хусусиятлари, юридик адабиётларда йетарлича кўриб чиқилган, улар бир қатор илмий мақолалар ва монографиялар бағишланган.
Курс иши тузилиши. Замонавий ҳуқуқ ижодкорлиги тизимларини ўрганишнинг долзарблигини асословчи киришдан иборат бўлиб, асосий қисм икки бобдан иборат: биринчисида ҳуқуқ ижодкорликнинг умумий тавсифи берилган, уларни таснифлаш зарурати асосланади, қонун ҳужжатлари рўйхати келтирилган, замонавий ҳуқуқ ижодкорлиги таснифланиши мезонлари; иккинчисида ҳуқуқ ҳужжатларини вақт, ҳудуд, шахсларга нисбатан амал қилиши кенг ёритилган.
1-БОБ. ҲУҚУҚ ИЖОДКОРЛИГИНИНГ УМУМИЙ ТУШУНЧАСИ.
Ҳуқуқий адабиётларда қонун ижодкорлик фаолияти ибораси қонун чиқариш фаолияти, қонун яратиш фаолияти, қонунчилик, хуқуқ ижодкорилиги каби иборалар билан синоним сифатида кулланилади.
Ҳуқуқ ижодкорлиги жараёни (қонун яратиш) ута масъулиятли, серкирра ва мураккаб жараён. Қонун куичга кирган хар бир юридик ҳамда ижтимоий муносабатларони тартибга солшида катъий кучга айланади. Бу жараён мунтазам ва мувофиқлаштирилган кетма-кетликда руй берувчи босқичларнинг йигиндиси сифатида мавжуд бўлувчи аниқ хуқуқий механизмдир. Бунда иш тегишли хуқуқий муносабатлар сохасини хуқуқий тартибга солиш заруриятини ўрганишдан муаммоли вазиятни атрофлича тахлил этишдан бошланади: сунгра тажриба умумлаштирилиб, илмий асосланган материаллар тупланади; навбатдаги вазифа режалаштирилаётган қонуннинг илмий гоя (концепцияси) ва дастлабки лойихасини ишлаб чиқишдан иборат бўлади; қонун лойихаси қонун чиқарувчи идора томонидан ўрганилади, мухокама этилади ва нихоят қонун қабул қилинади.
Қонунчилик жараёни бу давлат олий вақиллик органининг Конституцияда белгиланган тартибда янги қонунларни яратишга, амалдаги қонунларга кушимча ва ўзгартиришлар киритишга қаратилган, шунингдек, эскирган қонунларни бекор қилиш борасидаги харакатлари йиғиндиси бўлиб, у қонун билан тартибга солиниши зарур бўлган муносабатларни аниқлаш, қонун лойихасини тайёрлаш, уни мухокама этиш ва қабул қилишни ўз ичига олади.
Қонун ижодкорлигининг қуйидаги турлари ажратиб кўрсатилади:
Ваколатли давлат органларининг хуқуқ ижодкорлиги фаолияти;
Халқнинг бевосита референдум орқали хуқуқ ижодкорлиги.
Масалан:
1) Ўзбекистонда қонуннинг парламент томонидан қабул қилиниши;
2) Умумхалқ овоз бериш йўли билан қонун қабул қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |