Yuridik xizmat


Юридик хизмат тўғрисидаги Низомга



Download 142,33 Kb.
bet30/58
Sana10.03.2022
Hajmi142,33 Kb.
#488994
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   58
Bog'liq
Yuridik xizmat(1)

88. Юридик хизмат тўғрисидаги Низомга мувофиқ бошқарув органи юридик хизматининг асосий вазифаларидан бири ҳуқуқий воситалар орқали мулкни сақланишини таъминлашдан иборат. У ушбу вазифани қуйидаги шаклдаги ишларни бажариш орқали амалга оширади:
-моддий жавобгарлик, хизмат текшируви, камомад, растрата ва талон-торожга оид ҳужжатларни тергов ва суд органларига топшириш, етказилган зарарни қопланишини таъминлаш тартиби тўғрисидаги ва шу каби идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
-комплкекс тафтишларда иштирок этади ва моддий бойликларнинг талон-торож этилиши, камомади ҳамда ишдан чиқиши юзасидан тузилган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тафтиш далолатномаларини ўрганиб чиқади;
-моддий бойликлар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаларига хулоса беради;
-моддий зарар етказилиши билан боғлиқ ишларни суд-тергов органларида кўриб чиқилишини ва етказилган зарарни ўз вақтида ундирилишини назорат қилиш билан боғлиқ бўлган тадбирларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;
-бошқарув органига қарашли бўлган хўжалик юритувчи субъектларда мулкни сақланиши билан боғлиқ бўлган ҳуқуқий ишлар қай даражада йўлга қўйилганлигини текшириб туради ва тегишли таклифлар киритади;
-бошқа бўлим ёки бўлинмалар билан биргаликда катта миқдордаги талон-торож, камомадларни ҳамда дебиторлик қарзларини вужудга келиш сабабларини ўрганиб чиқади ва ушбу масалаларни ҳал этиш учун ҳужжатларни бошқарув органининг раҳбариятига тақдим этади;
-давлат мулки объектларининг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини назорат қилишда иштирок этади.
Мулк сақланишини таъминлаш ишлари бир неча фаолият орқали амалга оширилиши мумкин, яъни ҳуқуқбузарликни огоҳлантириш, қонун ҳужжатларини бузилиш фактларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва зарурат бўлганда юридик жавобгарликка тортиш.
89. Бозор муносабатлари турли мулк шакларининг мавжудлигига ҳамда уларнинг иқтисодиётда тутган ўрнига асосланган. Ўзбекистон Республикасининг “Мулкчилик тўғрисида”ги Қонуни ҳар қандай мулк шаклининг тенглигини белгилаб, тадбиркорлик ташаббусига кенг йўл очиб берди. “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун асосида давлат мулкининг иқтисодиётдаги ўрни қисқартириб борилди. Бироқ бу ерда бир томонлама фикр юритмаслик лозим, яъни давлат мулкининг роли ва аҳамиятини инкор этиб, ундан бутунлай воз кечмаслик лозим. Муайян соҳаларда (яъни, мудофаа, фанда ва шу кабиларда) давлат мулкининг мавқеи сақланиб қолиниши лозим. Давлат мулкининг шундай объектлари ҳам мавжудки, улар давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди. Шу билан биргаликда иқтисодиётнинг айрим соҳаларида давлат мулкига асосланган ишлаб чиқариш шакллари ҳали бутунлай бекор қилингани йўқ. Демак, жамият мулкининг асосини ташкил этадиган давлат мулки бозор муносабатларига ўтиш даврида жамиятнинг равнақ топиши ва ривожланишининг манбаи сифатида ўз аҳамиятини йўқотмайди. Бу эса ўз навбатидан унинг тегишли даражада сақланиши ва муҳофаза этилиши билан бевосита боғлиқ.

90. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг юридик хизмати асосан ўзларининг соҳасига тегишли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибли ҳисобга олинишини таъминлайди ҳамда уларнинг сақланишини ташкил этади. Муайян давлат ёки хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ тартибли ҳисобга олинишини фақатгина шу органларнинг юридик хизматлари амалга ошира олади.

.



91. . Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибли ҳисобга олиш ва сақлаш уларнинг юридик кучидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши лозим. Бунда қонунлар, фармонлар, қарорлар, давлат бошқаруви органларининг ҳужжатлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг тартибли ҳисоби бир-биридан ажратилган ҳолда амалга оширилиши керак. Шу билан биргаликда давлат бошқаруви органларининг сони кўп бўлганлиги сабабли, улар томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибли ҳисоби ҳам бир-биридан ажратилган ҳолда юритилиши ва сақланиши лозим.

92. . Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки хил кўринишда тартибли ҳисобини амалга ошириш мумкин.

Download 142,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish