Резидентларнинг валюта қимматликлари ва улардан фойдаланиши хақида гапириб беринг.
Резидент жисмоний шахслар валюта операцияларини амалга ошириш мақсадида:
ўз мулкида Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган, ўтказилган ёки жўнатилган, Ўзбекистон Республикасида олинган ёки сотиб олинган валюта қимматликларига эга бўлишга ва улардан ўз ихтиёрига кўра фойдаланишга;
носавдо тусидаги халқаро трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга оширишга;
валюта қимматликларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига олиб киришга, ўтказишга ва жўнатишга, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга, ўтказишга ҳамда жўнатишга ҳақли.
Резидент юридик шахслар валюта операцияларини амалга ошириш мақсадида:
ўз мулкида валюта қимматликларига эга бўлишга;
чет эл валютасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига ўтказишга, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан ўтказишга ҳақли.
Жисмоний шахслар резидентларнинг чет элда банкларида хисобварақлар ва омонатлар очишга рухсат этиладими?
Ха.
Жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш операцияларни ўтказишга қандай чекловлар мавжуд?
Тижорат банклари томонидан жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операциялари чекловларсиз амалга оширилади.
Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш курслари ким томонидан белгиланади ва уни расмийлаштириш тартиби.
Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш курслари ваколатли банклар томонидан чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифни хисобга олган холда мустақил равишда белгиланади ва ваколатли банк раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш курслари операцион кун давомида ўзгартириш мумкинми?
Ха, мумкин.
Қандай шикастланиши белгилари мавжуд бўлган банкноталар яроқли тўлов воситаси хисобланади?
банкнота тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини берадиган даражада сийқаланган ва ифлосланган бўлса (сийқаланиш банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган ҳолатлар бундан мустасно);
банкнота энининг (бўйининг) тўртдан бир қисмидан ошмаган ёпиштирилган йиртиқларга эга бўлса;
ёпиштириб қўйилган бурчаклари ёки қисмлари (1 sm2 дан ошмаган) бўлса ҳамда йиртиб олинган бурчаклари ёки қисмлар аниқ ушбу банкнотага тегишли бўлса;
майда доғлар, ёзувлар, штамп изи бўлганда (бунда ёзув ёки штамп изи икки донадан ортиқ бўлса, банкнота тугатилганлиги, сохталиги ёки намунавийлигини тасдиқловчи штамплар бундан мустасно) ҳамда улар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлса;
банкнотада диаметри 1 mm дан ошмаган ва иккитадан ортиқ тешиклар бўлса, бунда тешиклар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |