Оғриқни бартараф қилиш учун нитроглитсерин сони қам ошиб боради. Бу ўзгаришлар ойлаб кузатилади, баъзан бир неча кунда.
Тинчликдаги стенокардия ёки Принтсметалл стенокардия . Тинчликда, асосан кечқурун соат 3-4 ларда хуружлар юзага келади. Бунда беморлар тўш ортидаги оқриқдан ва ўлим қўрқувидан уйқониб кетишади.
б.Анамнесис морби,витае.
Сураб суриштирганда этиологик факорни аниклаш, қандай бошлангани, касалликни нима билан боқлаши, зарарли одатларининг борлиги, касбий таъсиротлар, наслий иойиллик борлиги.
с. Кўздан кечирув.
Хуруж вақтида кўздан кечирилганда юзининг рангпарлиги периферик томирлар торайганлиги учун, хуруждан кейин тери қизаради.Оқир хуружларда совуқ тер ажралиши ва кучли умумий қолсизлик кузатилади.
Хуруж вақтида беморларнинг қолати «афиша симптоми», бунда беморлар “устун” га ўхшаб туради.
Стенокардия хуружи тўғрисида – қўлини мушт қилиб кўкрагига тираб туриши асосий характерлидир. Нагрузкада пайдо бўлган оғриқ , ҳансираш ва ҳолсизлик дам олгандан кейин ёки нитроглицерин қабулидан кейин ўтиб кетади.
д. Пальпация.
Юрак соҳасини пальпация қилганда аниқ ўзига хос ўзгаришлар топилмайди.
е. Перкуссия.
Хафаконлик ва кучли ифодаланган кардиосклероз билан касаллик қўшилмаган бўлса, юрак чегаралари кўпинча норма чегарасида бўлади.
ф. Аускултация.
Хуруж пайтида кучсиз тон эшитилади, аорта склерозида аорта устида систолик шовкин эшитилади. Юрак етишмовчилиги билан бирга кечувчи стенокардиянинг ФК III-IV да юрак чўққисида функционал систолик шовқин эшитилиши мумкин ( нисбий митрал клапан етишмовчилиги ).
Пульс тезлашади, томир пальпацияси атеросклеротик шикастланишларни чиқариб бериши мумкин (артериянинг ғадир - будирланиши ва қаттиқлашиши, ҳар хил тўлишиши ва босилиши кам…)
Хуруж вақтида артериал бсим айниқса ошади.
4. Стенокардия билан касалланган касалларни қўшимча текшириш методлари.
Лаборатор текширишда ўзига хос ўзгаришлар топилмайди, фақатгина дислипопротеидемияни ва гомеостазнинг бузилишини аниқлаш мумкин.
ЕКГ да огриқли хуруж вақтида ўткир қисқа вақтли коронар қон айланиши бузилишига хос ўзгаришни аниқлаш мумкин. Бу ўзгаришлар С-Т нинг электрик изолиниядан пасайганда ва кўкракнинг I,II,III отведенияларида – Т тишчанинг пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Бу ўзгаришлар вақтинчалик бўлиб хуруж тугагач тезда йўқолади.
Шунинг учун хуруж бўлмаганда ЭКГ да ўзгаришларни аниқлаш учун махсус зўриқтирувчи тестлар қўлланилади:
1. Степ-тест (Мастер пробаси) – ҳар бирининг баландлиги 22.5 см бўлган 2 та зинадан фойдаланилади.
2. Велоергометрия- босқичли физик зўриқиш методини қўллаш орқали физик зўриқиш пайтида узлуксиз ЭКГ ни қайд қилиш.
3. Тредмил- қиялик бурчаги ўзгариб турадиган югуриш йўлаги.
4. Халтер бўйича- ЭКГ ни суткали мониторлаш.
5. ҚЕСО – қизилўнгач электростимулятсияси орқали.
6. ЭХО-КГ ( стрессли-тест билан биргаликда )
ЮИК ни ташхислашда энг замонавий ва ”олтин” стандарт бу коронарография ҳисобланади.
5 Стенокардия билан касалланган беморларни асосий даволаш усуллари.
ҳаммасидан олдин хуружни тўхтатиш керак. Хуружлараро даврда хуружлар частотасини камайтиришга ёки уларни тўлиқ йўқотишга қаратилган чора тадбирлар олиб борилади. Ҳамда гиперхолестринемияни камайтиришга қаратилган парҳез тутилади. (стол № 10).
Хавф омилларини йўқотиш.
Стенокардия хуружда беморни тўла тинчлигини ва мумкин бўлса ётқизиб, тоза ҳаво-совуқ бўлмаган, билан таъминлаш керак. Айрим ҳолларда чалғитувчи ( протседуралар- юрак соҳасига горчичник, чап қўлни тирсаккача исиқ сувга тиқиш ) ҳам яхши натижа беради.
Агар оғриқ биринчи марта пайдо бўлса ёки бемор шу каби оғриқ валидол қабулидан сўнг йўқолган бўлса, шу препаратдан фойдаланиш тавсия қилинади ( таблеткани ёки капсулани тил остига эриганча қўйилади ). Валидол ўрнига 30-40 томчи валокардинни сувда эритилганини тавсия қилиш мумкин. Бу препаратларнинг ҳаммаси рефлектор томир кенгайтириш хусусиятига эга. Тахминан Зеленин томчиси ҳам шунақа таъсирга эга. 1 марта қабул қилинади. ( 10 мл дан ландиш ва валериана дамламаси, 2.5 мл красавка дамламаси, 0.1 гр ментол)
Бу препаратларнинг таъсири 2-5 минут ичида пайдо бўлади. Таъсир эффекти енгил хуружларда, айниқса касаллик бошида бўлади. Кейинчалик хуружни йўқотиш учун нитроглицерин қабул қилишга тўғри келади.
Бу препарат стенокардия хуружида энг яхши бўлиб ҳисобланади. Тил остига нитроглицерин таблеткаси 5 мл ёки шакар бўлагида 1% ли спирт эритмаси қўйилади.
2-3 минутдан сўнг оғриқ йўқолади. Бемор қанча барвақт қабул қилса, шунча енгил тез оғриқ қолади. Шунинг учун уни қабул қилишни чўзмаслик керак ёки зарарли таъсирини ( айрим беморларда бош оғриқини, қисқа вақтли юрак уриши ) инобатга олиб рад қилмаслик керак, нитроглицериннинг зарарли таъсири хавли эмас ва қисқа вақтлидир. Айрим ҳолларда препарат кўп кўлланилиши натижасида артериал босим тушиб, ҳушдан кетиш, ҳатто коллапс ҳам ривожланиши мумкин. Шунинг учун препаратни қисқа интервалда кўп қабул қилиш хавфсиз эмас. Фақатгина нитроглитсеринни кўтара олмаганда ёки бунда артериал босим тез тушса, стенокардия хуружини бошқа препарат ёрдамида босишади ( в адреноблокаторлар, АПФ-ингибиторлари ва қ.).
ҳозирга вақтда эндоваскуляр методлардан кенг қўлланилади: коронар ичи тромболизи, коронар артерияда тери орқали трнслюминал баллон дилататсияси, терапевтик методлар эффективлигида хирургик даволаш методлари қўлланилади : аортакоронар шунтлаш, коронар артериянинг интракоронар баллон дилятацияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |