1. Полимерланиш ва поликонденсатланишнинг таърифи. Табиий полимерлар нормал шароитда аста секинлик билан ҳосил бўладилар. Ўсимликлар таркибидаги табиий полимерлар бу целлюлоза ва крахмал бўлса, ҳайвонлардан олинадиган табиий полимерлар бу кератин, коллаген ва фиброиндир. Табиий полимерларни техникада ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас. ХХ асрда синтетик полимерларни олиш тез ривожланиб кетди. Ҳозирги пайтда полимерларни макро ва микроструктураларини ўзгартириб янги хоссаларга эга бўлган полимерлар синтез қилинмоқда. Синтетик полимерлар қуйи молекуляр моддалардан (мономерлардан) полимерланиш ва поликонденсатланиш усуллари билан олинади.
Полимерланиш- мономер молекулаларининг ўзаро бирикиш реакцияси бўлиб, бунда полимердан бошқа қўшимча моддалар ҳосил бўлмайди. Таркибида қўшбоғ бўлган бирикмалар полимерланиш хусусиятига эга. Циклларнинг (ёпиқ ҳалқа) очилиши натижасида ҳам полимерланиш реакциялари бажарилиши мумкин
Поликонденсатланиш - мономерларнинг ўзаро бирикиши натижасида макромолекула ҳосил қилувчи реакция бўлиб полимерлардан ташқари оддий моддалар (сув, спирт...) ажралиб чиқиши билан боради. Мономер таркибида икки ва ундан кўп функционал гуруҳ бўлиши керак.
2. Полимерланиш босқичлари. Таркибидаги қўшбоғнинг парчаланиши ёки циклнинг очилиши натижасида қуйимолекуляр моддалар-мономер молекулаларининг ўзаро бирикиб, юқоримолекуляр бирикма ҳосил қилиш жараёнига полимерланиш дейилади. Бундай реакцияларнинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
1.Моддаларнинг реакциягача ва реакциядан кейинги элементар химиявий таркиби бир хил (чекка группаларни ҳисобга олмаганда) 2.Полимер молекуласидаги мономер звенолари орасидаги ковалент боғланиш
3.Ҳосил бўлган ковалент занжирларининг узунлиги ҳар хиллиги, яъниполидисперслиги.Полимерланиш жараёнида фақат бир хил мономер қатнашса гомополимерланиш, агар икки ва ундан ортиқ мономерлар хили қатнашса сополимерланиш жараёни содир бўлади. Полимерланиш реакциясини умумий ҳолда қуйидаги схема билан ифодалаш мумкин: nM ------>[M]n Бунда М-мономер, n-мономерлар сони ёки полимерланиш даражаси.Тўқимачилик ва енгил саноатда ишлатиладиган полимерларни синтез қилишда қуйидаги реакциялар жуда муҳим аҳамиятга эга:1.Винил мономерларда (углерод-углерод) карбон-карбон қўшбоғнинг очилиши 2.Карбон кислород қўшбоғнинг очилиши (шунингдек С=N,С=S ваҳоказо боғлар) 3. Карбо ёки гетеро ёпиқ ҳалқаларнинг очилиши:Бу реакцияларда атомнинг ўзаро жойланиши мономер ва полимер молекуласининг звеноларида ўзгармай сақланади. Полимерланиш жараёнлари занжирсимон ва босқичли механизм бўйича бориши мумкин. +ўшбоғнинг очилиши натижасида борадиган полимерланиш занжирсимон механизми билан боради. Ҳар қандай занжирсимон реакция каби полимерланиш ҳам учта асосий босқичдан иборат.
1) Занжирнинг ҳосил бўлиши (иницирлаш)
2) Занжирнинг давом этилиши (ўсиши)
3) Занжирнинг узилиши.