20
- корхона номидан иқтисодий ҳуқуқий ва маъмурий фаолиятни олиб
бориш;
- корхона, фирмани бошқариш ва бошқалар.
Тадбиркорликни юритишдаги
асосий мажбуриятлар қўйидагилардир:
- ишни ташкил этиш ва бошқариш ҳамда корхонада, бўлимлар
ичидаги
самарали алоқаларни ташкил этиш;
- жорий ва стратегик режа топшириқларни бажарилишини ташкил этиш;
- корхонанинг тўлов қобилияти ва ликвидлигини таъминлаш;
- корхонани молия-хўжалик фаолияти ҳисоботларини тузиб чиқиш ва
уни тегишли ташкилотларга тақдим этиш;
- корхона фаолиятини қонун доирасида юритиш;
- тижорат сирларини сақлаш ва корхона фаолияти тўғрисидаги
маълумотларни бошқаларга бермаслик;
- молия, солиқ ва банк органларига бухгалтерия, молиявий ҳисоботларни
ўз вақтида
топшириш;
- "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси" асосида солиқ
мажбуриятларни бажариб бориш;
- бошқа мажбуриятларни бажариш, корхона низомидаги бандларни тўла
бажариш
ҳамда
битим
ва
шартномалардан
келиб
чиқадиган
мажбуриятларни бажариб бориш.
Тадбиркор
ўзининг вазифаларини бажариш жараёнида корхона
фаолиятига қасддан моддий зарар етказган тақдирда, белгиланган тартибда
келтирилган зарарни қоплаши лозим.
1.5. Молиявий менежментнинг механизми ва стратегияси
Бозор иқтисодиёти хўжалик субъектлари орқали
ижтимоий такрор
ишлаб чиқариш жараёнида бозордаги талаб ва таклиф, аниқ
истъемолчиларнинг талаблари, ишлаб чиқарувчи
учун максимал фойда
олиш имкониятини туғдирувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни кўзда тутади.
Бошқарувнинг бозор шарт-шароитлари, Ўзбекистоннинг иқтисодий
истиқболлари ва менталитети учун хусусиятли ҳисобланувчи бошқарув
тизимини шакллантиришни, мамлактимизда шакллантирилаётган
бозор
иқтисодиёти аҳоли учун реал иқтисодий эркинликнинг мавжуд бўлишини
назарда тутади. Менежмент субъектларнинг бошқарувнинг самарали
тизими сифатида бундай имкониятларга эгалигини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари, корхоналарининг ташқи
муҳитини ўрганиш (тадибркорлик фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий
асослари,
товарлар, хизматлар, молиявий бозорлар, баҳоларни
шакллантириш
тизимлари, бухгалтерия ҳисоби тизимлари) ва уларнинг
асосий фаолият соҳаларини ўрганишнинг таҳлили (маркетинг тадқиқотлари,
молиявий менеджмент, ишлаб чиқариш, сотиш жараёнлари,
бухгалтерия
ҳисоби ва персоналларни бошқариш) шуни кўрсатадики, баъзи субъектлар
21
имконият даражасида бундай ташқи муҳитнинг ўзгаришлари натижасидаги
ноананавий янги муаммоларни анъанавий усуллар воситасида ўзига хос
фаолият соҳаларини мослаштиришга ҳаракат қиладилар.
Шунинг учун замонавий шарт шароитларда айрим субъектларнинг
олдида асосий вазифа сифатида ташқи муҳитнинг ўзгаришларига ўз фаолият
соҳаларини тезлик билан мослаштира олиш ва вужудга келган муаммоларни
осонлик билан ўз фойдасига ҳал этиш масаласи юзага келади.
Худди
шунингдек ҳар қандай субъектнинг асосий фаолият соҳаларидан бири
молиявий менежмент ҳисобланади. Молиявий менежмент–субъектларда
молиявий ресурслар ва капиталларни бошқариш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: