70
Назорат учун саволлар:
1. Йиллик режаларнинг мазмуни ва таркибини тушунтиринг.
2. Молиявий режалаштиришнинг тамойилларини айтиб беринг.
3. Корхонанинг молиявий
фаолиятини прогнозлаштириш, молиявий
фаолиятни жорий ва тезкор режалаштиришга таъриф беринг.
4. Корхонанинг молиявий стратегиясини шакллантириш босқичлари.
Жорий молиявий режалар тизими: операцион фаолият бўйича даромадлар ва
харажатларнинг режаси, инвестицион фаолият бўйича
даромадлар ва
харажатларнинг режаси, пул маблағларининг кирими ва чиқими режаси,
баланс режаси ҳақидаги тушунчаларингизни баён этинг.
5. Корхона бюджетининг турлари ва уларнинг хусусиятлари, жорий
бюджет ва капитал бюджетни шакллантиришни тушунтиринг.
6. Молиявий ўсиш режасини қандай тушунасиз?
71
IV
БОБ.
ТАДБИРКОРЛИК
ФАОЛИЯТИНИ
МОЛИЯВИЙ
РЕСУРСЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА УНИ БОШҚАРИШ
4.1. Тадбиркорлик фаолиятини молиявий ресурслар билан таъминлаш
Корхоналар рақоботбардошлигига уларнинг
молиявий ресурсларининг
ҳаракатини самарали бошқариш орқали эришилади. Молиявий ресурсларни
ташкил этиш ва бошқариш механизми уларнинг моҳиятини тушинишни,
амалиётда
молиявий
имкониятларни
бошқариш
усуллари
ва
кўрсатмаларидан,
шу
жумладан
молиялаштириш
манбаларини
шакллантириш, таҳминлар тузиш ва режалаштириш ҳамда молиявий
таҳлиллардан фойдаланишни талаб этади.
Молиявий ресурслар ҳар бир корхонанинг
кенгайтирилган такрор
ишлаб чиқариш шароитларини таъминлаш ҳамда мақсад ва вазифаларини
амалга ошириш учун пул жамғармалари ва бошқа молиявий ресурсларни
шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий
муносабатларни ўзида акс эттиради.
Молиявий ресурсларни шакллантириш ва улардан оқилона фойдаланиш
корхонанинг молиявий муносабатлари орқали таъминланади.
Корхонанинг молиявий фаолияти пул
фондларини ташкил этиш ва
фойдаланишда ифодаланади. Бу пул фондлари корхона хўжалик фаолиятини
олиб бориш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, илмий-тадқиқот жараёнини
молиялаштириш, иқтисодий рағбатлантириш, янги техника ва технологияни
жорий этиш, бюджет ва банк билан ҳисоб-китобларда ишга солинади.
Корхона молия ресурслари – бу пул даромадлари ва маблағларнинг
тушуми бўлиб, хўжалик субъектининг ҳар хил молиявий мажбуриятларини
бажариш, харажатларни молиялаш ва иқтисодий рағбатлантириш ишларини
олиб бориш учун манбадир.
Корхона пул фондларини ташкил этилишида қуйидаги жиҳатлар
мавжуд:
1. Корхонанинг ўз маблағларини шакллантириш:
- устав капитали;
- қўшилган капитал;
- резерв капитали;
- жамғармалар фонди;
- мақсадли молиявий маблағлар тушиши;
- бошқалар.
2. Қарз маблағлари шаклланиши:
- банк
кредитлари;
- заёмлар;
- тижорат кредити;
- факторинг;
- лизинг;
72
- кредитлар ва бошқалар.
3. Қарз шаклига эга бўлмаган ҳолда маблағлар жалб этилиши:
- истеъмол фонди учун ажратилган маблағлар;
- тўланмай турган дивидендлар;
- келгуси давр даромадлари;
- ҳисоб-китобларни ва тўловларни олиб бориш жараёнидаги даромад.
4. Оператив равишда пул фондлари ишлатилиши:
- иш ҳақи тўловлари;
- дивидендларни тўланиши;
- бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлари;
- кредит ва қарзлар қайтарилиши;
- бошқалар.
5. Корхона молиявий ресурсларини мақсадли равишда йўналтириш:
- айланма маблағларни шакллантириш;
- инвестицион фаолият;
- валюта жамғармалари ва бошқаларни шакллантириш.
Корхоналарнинг молиявий ресурсларини шаклланишини қуйидаги
чизма асосида (Схема № 4.1) келтириш мумкин:
Корхона фаолиятининг кейинги йилларида ишлаб чиқаришни
молиялаштириш учун ўз маблағларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб
этади. Аммо, бунда корхона жорий ишлаб чиқариш харажатларини
қоплашдан ташқари маълум миқдорда фойда олишга ҳам эришмоғи лозим.
Дастлабки йилларда корхоналар ўз қувватлари ва ишлаб чиқариш ҳажмини
ошириш мақсадида фойданинг аксарият қисмини ишлаб чиқаришга қайта
молиялаштиришга ҳаракат қиладилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5
февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизмат)
таннархига киритиладиган, маҳсулотларни (ишларни, хизматларни)
ишлаб
чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатлар таркиби ҳамда молиявий
натижаларни шакллантириш тартиби тўрисидаги Низом»га мувофиқ
корхоналарда молиявий маблағлар (пул маблағлари)нинг ҳосил бўлиш
манбалари қуйидагилардан иборат:
- маҳсулот сотиш, иш ва хизматлар кўрсатишдан олинган пул тушуми;
- асосий фаолиятдан келган бошқа даромадлар (операцион даромадлар);
- молиявий фаолиятдан келган даромадлар;
- фавқулодда даромадлар.
Маҳсулот сотиш, иш бажариш ва хизматлар кўрсатишдан соф пул
тушуми хўжалик даромадларининг асосини ташкил этади.
Агар саноат
хусусиятига эга маҳсулотлар сотилса, уларнинг қийматига қўшилган қиймат
ёки акциз солиғи ҳам қўшилади. Бунда соф пул тушуми қўшилган қиймат
ёки акциз солиғини чегириб ташлаш орқали ҳисобланади.