Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

ишлаб 
чиқаришни 
механизациялаштириш 
ва 
автоматлаштириш даражасига кўра, корхоналар тўлиқ ва қисман 
автоматлаштирилган ёки механизациялаштирилган, қўл-машина ва фақат 
қўл меҳнатига асосланган корхоналарга бўлинади. 
Бироқ ушбу белгилардан қатъий назар, деярли ҳар бир корхона Низом 
асосида фаолият юритади. Низомда корхонанинг номи, манзилгоҳи, юқори 
турувчи органи ва бу органнинг номи, Низом жамғармаси, банк 
муассасаларидаги реквизитлари, корхона раҳбариятининг лавозимлари, 
раҳбар шахсларнинг мажбуриятлари, тузилмавий бўлинмалар рўйхати, 
ҳисобот тартиби ва ҳоказолар кўрсатилган бўлади. 
Агар 
Низомда 
корхонанинг 
ташкилий-ҳуқуқий 
функциялари 
белгиланган бўлса, унинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолияти таркибига 
асосий ва айланма фондлар, пул маблағлари ва бошқа активлар кирувчи


31 
Низом жамғармасига таянади. Низом жамғармаси қонунга асосан 
корхонани ташкил қилиш жараёнида муассислар - давлат, ҳуқуқий ва 
жисмоний (резидент ва норезидент) шахслар томонидан шакллантирилади. 
Амалдаги қонунчиликка асосан корхона давлат рўйхатидан ўтганидан 
кейингина ҳуқуқий шахс сифатида тан олинади. Давлат рўйхатидан ўтиш 
учун биринчи ўринда қуйидаги ҳужжатлар аҳамиятга эга бўлади: 
муассиснинг аризаси; корхонанинг Низоми; корхонани ташкил қилиш 
ҳақида қарор ёки муассислар шартномаси; давлат божини тўлаганлик 
ҳақида квитанция ва бошқалар. 
Корхона ўзига хос бўлган маълум хусусиятларга эга: 
биринчидан, корхона ўзига тегишли ва хўжалик бошқарувидаги хусусий 
мулкка эга бўлиб, ушбу мулк унинг фаолияти моддий-техникавий 
имкониятларини, иқтисодий мустақиллиги ва ишончлилигини таъминлайди; 
иккинчидан, корхона кредиторлар, жумладан, давлат билан ўзаро 
муносабатлардаги мажбуриятлар юзасидан ўз мулки билан жавоб бериш 
хусусиятига эга бўлади; 
учинчидан, корхона хўжалик айланмасида ўз номидан ҳаракат қилиши 
мумкин, яъни қонунга асосан хўжалик фаолияти юритувчи ҳамкорлар, 
маҳсулот (иш, хизмат) истеъмолчилари, хом ашё ва асбоб-ускуна етказиб 
берувчилар ҳамда бошқа ҳуқуқий ва жисмоний шахслар билан шартнома 
тузиш ҳуқуқига эга; 
тўртинчидан, корхона қонунчиликка асосан судда даъвогар ва 
жавобгар сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга; 
бешинчидан, корхона мустақил баланс ёки сметага эга бўлиб, ишлаб 
чиқариш ва маҳсулот савдоси харажатларини ҳисобга олиб боради ҳамда 
давлат органлари томонидан белгиланган тартибда ўз вақтида ҳисоботларни 
тақдим этади; 
олтинчидан, корхона ўз номига эга бўлиб, унда корхонанинг ташкилий-
ҳуқуқий шакли ўз аксини топади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги 
ПФ-3305-сонли Фармонига асосан «ўрта корхоналар» тушунчаси бекор 
қилинди ва 2004 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар кичик бизнес 
субъектлари ҳисобланади: 
- якка тартибдаги тадбиркорлар; 
- ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларнинг ўртача 
йиллик сони 20 кишидан, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ишлаб 
чиқаришга алоқадор бўлмаган тармоқларда 10 кишидан, улгуржи, чакана 
савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишидан ошмаган 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish