25
Унинг маъноси шундаки: мураккаб ҳуқуқий-бошқарув шаклларида
бошқарув функцияси билан эгалик қилиш функцияси ўртасида узилишлар
мавжуд, яъни компаниялар эгалари бошқаришдан узоқлашади, бошқарувни
эса компания
менеджерлари бажарадилар
Менеджерлар ҳамда компания эгалари ўртасида ўзаро яхши алоқа
ўрнатиш ҳамда менеджерларнинг номақбул ҳаракатларини чегаралаш учун
мулк эгалари агентлик харажатларини қоплашга мажбур бўладилар.
(масалан, компания олган даромадларни менеджерларга алоқасини
чегараланиши).
8. Харажатларнинг муқобиллилик концепцияси. Унинг маъноси: ҳар
қандай қуйилмалар доимо муқобил манбага эга бўлади.
1.7. Молиявий менежментнинг функциялари
Тадбиркорлик жараёнида молиявий бошқарув вазифалари алоҳида
бажарилган ҳолларда молиявий менежментнинг бошқарувчи тизими ўз
ичига қўйидагиларни олади:
1. Молиявий бошқаришнинг ташкилий таркиби.
2. Молиявий бошқарув кадрлари.
3. Молиявий дастаклар.
4. Молиявий усуллар.
5. Молиявий ахборот.
6. Молиявий бошқарувнинг техникавий воситалари.
Бошқа иқтисодий категориялар каби молиявий менежментнинг
моҳиятини уни бажарадиган функциялари орқали аниқлаш мумкин.
Корхона ва тижорат ташкилотларининг молиявий фаолиятини ташкил
этиш самарали бошқаришнинг илмий жиҳатдан
асосланган функциялари
бўлишини талаб этади.
Молиявий менежментнинг бажарадиган функциялари тўғрисида
олимлар орасида ҳар хил ёндошув ва қарашлар мавжуд. Улар орасида энг
кўп эътироф этилганлари қуйидагилардир:
- такрор ишлаб чиқариш ва маблағларни баланслаштириш
функцияси;
- маблағларни тақсимлаш функцияси;
- назорат функцияси.
Молиявий менежмент такрор ишлаб чиқариш жараёнида ресурслар ва
маблағларнинг баланслашган ҳаракатини таъминлаши лозим. Корхонанинг
иҳтиёридаги ресурсларнинг турли қисмлари
айланиши муддатлари бир-
бирига мувофиқ келмайди. Такрор ишлаб чиқариш жараёнига
авансланган маблағ асосий капитал ва айланма капитал кўринишига эга
бўлади. Авансланган капиталнинг таркибий қисмлари ҳар хил
муддатларда пул кўринишига қайтади. Айни пайтда такрор ишлаб
чиқариш узлуксизлигини таъминлаш учун асосий капитал ва айланма
капиталнинг моддий элементларини мувофиқ равишда янгидан тўлдириб
26
туриш талаб этилади. Демак, молиявий менежмент
корхонада молиявий
ресурслар шаклланишини ва такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мос
равишда асосий ва айланма капитални тўлдириб туришга
йўналтирилишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: