2-боб. Ташкилотнинг мақсад ва вазифалари
_____________________________________________________________________________________
2.1 Ташкилот фаолиятининг асосий мақсад ва вазифалари қуйидаги бўйича, юридик ва жисмоний шахслар билан биргаликда, шунингдек, мустақил равишда, дастурлар ҳамда тадбирларни ишлаб чиқариш ва амалга ошириш:
• Ёшлар ва хотин-қизларда гендер тенглигини ривожлантириш;
• Ёшлар ва хотин-қизларни ҳуқуқий маданиятини ва сиёсий онгини ошириш;
• Ёшлар ва хотин-қизларни соғлом турмуш – хаёт тарзини тарғиб қилиш;
• Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига ўқитиш;
• Замонавий таълим дастурлар ва ўқув технологиялар бўйича билим бериш;
• Ёшлар ва хотин-қизлар ўрасида ма’навиятни ривожлантириш ва маърифат соҳасида фаолият кўрсатиш;
• Хайрия фаолияти билан шуғулланиш;
• Филиал ва ваколатхоналарни очиш;
• Маслаҳат, ахборот ва бошқа ҳизматлар кўрсатиш;
• Экологик ва табиатни муҳофаза қилиш муаммоларини бартараф этишда кўмаклашиш ҳамкорликда лойиҳалар ишлаб чиқиш;
• Ташкилот Ёшлар ва хотин-қизлар масаласи бўйича, ҳукумат, вазирликлар, ҳикомиятлар, жамоат ташкилотлари, хорижий ва бошқа ташкилотларнинг буюртмаларини амалга ошириш мумкин;
• Ташкилот мазкур нўналишли дастур ва лойиҳаларни уларга тақдим этилоаётган моддий манбалар ва грантлар асосида амалга оширади.
2.2 Ўз мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун Ташкилот:
• Турли тадқиқотлар, ижтимоий ва анкета сўровлари ўтказади, ижодий, ташкилий жамоалар, бўлинмаларни ташкил қилади;
• Семинар, тренинглар, марузалар, симпозимлар, анжуманлар, давра суҳбатлари, бадиий ва ҳужжатли кўргазмалар, фестиваллар, ўқув курслари, телекўприклар, доимий ишловчи ўқув марказлари, бошқа тадбирларни (хайрия тартибида) ташкил этилади ва ўтказилади,
• Нодавлат нотижорат ташкилотлари, давлат идоралари, оммавий ахборот воситалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
• Имкон даражасида, маҳаллий ҳамда чет эл сармояларини, халқаро жамғармалар ташкилотларни грантларини ва ҳомийлик ёрдамларини, дастурлар, техник ва ижтимоий лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга чорлайди;
• Нотижорат, даромад олинмайдиган ҳамда лойиҳа ва тадбиркорларни маблағ билан таъминлаш мақсадида турли тадбирларни (аксияларни) амалга оширади, инвестор ва ҳомоийларни жалб этади,
• Ахборот алмашувини амалга ошириш, ноширлик фаолиятини (Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчиликка асосан) ташкил этади, оммавий ахборот воситалари билан қўшма лойиҳаларни амалга оширади;
• Ташкилот мақсадига эришиш ва вазифаларини бажариш учун Ўзбекистон Республикасини амалдаги қонунчилиги билан таъқиқланманган бошқа харакатларни амалга оширади.
• Литцензия талаб қилинадиган фаолият амалдаги қонунчиликка асосан литцензия олгандан сўнг амалга оширилади.
- Хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, иқтидори бор ёш хотин-қизларни аниқлаб уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш;
- Чекка ҳудудларда, айниқса қишлоқларда истиқомат қилаётган хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш;
- Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш;
- Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таминлаш;
- Оилавий тадбиркорликни ривожлантирган ҳолда уларнинг бандлигини таъминлаш;
- Оилаларга маънавий ахлоқий муҳитни яхшилаш борасида, хотин-қизларнинг фаравонлик даражасини ошириш;
- Хотин-қизлар фаоллигини ҳамда уларнинг ҳунарли бўлишларини таъминлаш мақсадида жойларда ўқув курсларини ташкил қилиш;
- Имконияти чекланган хотин-қизларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий билимларини ошириш касб-ҳунарли бўлишларини таъминлаш;
- Хотин-қизларга Ўзбекистон Республикаси Қонунларида белгилаб берилган ҳуқуқлар, имтиёзларни амалга оширишда ёрдамлашиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- Соғлом турмуш ҳаёт тарзини тарғиб қилиш, эрта турмуш қуришни олдини олишда комплекс чора-тадбир амалга ошириш;
- Ишлаб чиқариш базасини, маданий-маърифий ва спорт соғломлаштириш муассасалари яратиш ва ривожлантириш;
- Хотин-қизларга тенг имкониятлар яратиш билан боғлиқ таклифларини ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга тадбиқ этиш билан шуғулланиш;
- Ижтимоий муҳофазага мухтож хотин-қизларимизнинг манфаатларига тегишли муаммо-масалаларни ечишини топишида давлат ташкилотлари билан ижтимоий шерикчилик асосида ҳамкорликни амалга ошириш;
- Хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш учун давлат ташкилотлари ҳамда тижорат банклари ҳамкорликни амалга оширишда кўмаклашиш;
- Хотин-қизларимизнинг шахсий ва ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш оилавий кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ҳамда уй меҳнатини ташкил қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Қонунларида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланишларида ҳам кўмаклашиш.
Ёшлар ва хотин-қизларни шахсий ва ижодий фаоллигини қўллаб - қувватлаш , оилавий кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ва уй меҳнатини ташкил қилиш;
Маънавий қийин аҳволга тушган ёшлар ва уларнинг оилаларга психологик ёрдам кўрсатиш максадида психологик курсларни ташкил килиш
Имконияти чекланган, ногирон инсонларни хар томонлама қўллаб - кувватлаш, уларнинг касбий билим олишлари. Қайта тайёрлаш ва малакаларини оширишлари учун курслар ташкил этиш ва ижтимоий хаётдаги фаолликларини ошириш :
ёшларнинг талаб - эҳтиёжларига мувофик касбий билимлари ва кўникмаларини янгилаш ҳамда чуқурлаштириш :
Ешлар ва уларнинг оила аъзоларига туризм ва сайёҳлик ҳизматини ташкил этиш .
Туризмни ривожлантириш максадида, туристик масканларда уй мехмонхона хизматини ва сайёҳларни жалб қилиш салоҳиятини ошириш максадида ўқув курслари ва тадбирлар ташкил этиш;
Туризмни сохасида худуд ахолисини келган чет эллик сайёҳлар билан бўладиган ўзаро мулокот маданиятини ошириш,
фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциялашувини таъминлаш
корхона ва муассасаларнинг ходимларини кайта тайёрлаш бўйича мунтазам маркетинг ва мониторинг изланишлари олиб бориш,
хорижий давлатлардаги кайта тайёрлаш ва малака ошириш тартибда чоп этиш : муассасасалари билан хамкорликни амалга ошириш ;
2.3. Ташкилот ўз максад ва вазифаларига эришиш жараёнида турли грантлар . лойихалар ва танловларда иштирок этиши мумкин . Ташкилотнинг грантлар , лойиг халар ва танловларда кулга киритилган инвеститция ва маблаглари унинг аъзолари ( ташаббускорлари ) ўртасида кайта таксимланмайди . Грантлар , лойихалар ва танловлардан кўлга киритилган маблаг факат Ташкилот нинг Уставила белгиланган максад ва вазифаларини амалга ошириш учун йўналтирилади . Ташкилот фаолиятидан келган молиявий маблаг молиявий манба сифатида хизмат кўрсатади .
Жумлалан :
мулкчиликнинг турли шаклидаги ташкилот ва муассасаларнинг , якка шахсларнинг талаб эхтиёжларига мувофик кадрлар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш ва кайта тайёрлаш укув курсларини ташкил этиш ва ўкитиш :
барча ёшдаги фукаролар учун хорижий тилларда ( инглиз, рус, немис, корейс ва бошка ) ўқув курсларини ташкил килиш ва ўқитиш;
узокдан келиб ўқув курсларида қатнашувчилар учун мехмонхона ва ётоқхоналар ташкил этиш;
Ташкилот таъсисчилигида шуъба корхоналар, савдо дўконлари, умумий овкатланиш шахобчалари, чет элларда савдо - инвестиция уйлари ташкил этиш ва улар оркали ахоли . фермерлар ва тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортини амалга ошириш,
экология муаммоларини ҳал қилишга ёрдам берадиган махсулотларни, шу жумладан иккиламчи ҳом ашё маҳсулотларини ишлаб чикариш ва бизнес марказлар фаолиятини йўлга қуйиш .
Шу билан бирга фаолиятнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турларини амалга ошириш,
зарур ишларни бажариш ва ҳизмат кўрсатиш учун ташкилот давлат, ширкат, қўшма хусусий корхоналар билан шартнома асосида иш юритади .
2.4 . Ташкилот Республикамиздаги ва халқаро молиялаштириш ташкилотлари ва фондларининг грантлари, жалб этиши ҳамда жалб этилган инвестициялар асосида фаолият юритиши мумкин .
Do'stlaringiz bilan baham: |