IV. MAPKA3 АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1 . Марказ куйидаги ҳуқуқларга эга :
уставда белгиланган максад ва вазифаларни амалга ошириш учун ўз фаолияти тўғрисида ахборот таркатиш, ўзининг мақсадлари ва ғояларини таргиб қилиш;
экологик ва ижтимоий ҳаëтнинг турли масалалари бўйича ташаббуслар билан чикиш ва бу борада давлат ҳокимияти ва бошкарув органларига таклифлар киритиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат хокимияти ва бошкарув органларининг карорлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва таклифлар бериш;
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш ва оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш;
конун хужжатларига мувофик республика ва халкаро нодавлат нотижорат ташкилотларига кириш, улар билан тўғридан - тўғри алокалар ўрнатиш, хамкорлик тугрисида тегишли битимлар тузиш;
хорижий мутахассисларни таклиф килиш ва кабул килиш;
конун хужжатларига мувофик рамзий белгиларини таъсис этиш;
ўзининг фаолиятига доир масалалар бўйича йигилишлар, семинарлар, конференциялар ўтказиш;
конун хужжатларига мувофик филиаллар ташкил этиш;
мол - мулкка эга бўлиш ва ихтиёрий хайрия, грантлар ва бошқа маблағларни олиш ;
аъзоларни фаол мехнатини маьнавий ва моддий рағбатлантириш;
конун хужжатларига мувофик ўз Устав максадларига мос келадиган доирада тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш , шу жумладан уставдаги вазифаларни бажариш максадида юридик шахс мақомига эга бўлган корхоналар ва хўжалик хисобидаги ташкилотлар барпо этиш,
мустакил равишда ўзининг хужалик фаолиятини амалга ошириш услубларини аниқлаш, тузилмасини, штатини, ходимлари сонини, иш ҳақи ва молиявий рагбатлантириш миқдори ҳамда шаклларини белгилаш .
Марказ аъзолари бўлиб Марказ Уставини тан олувчи унинг максад ва вазифаларини амалга оширишда иштирок этувчи, Марказ фаолиятига кўмаклашувчи 18 ёшга тўлган фукаролар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қабул қилиниши мумкин.
Марказга аъзолик ихтиёрий бўлиб, унга якка ва жамоавий тартибда аъзо бўлиш мумкин.
Марказнинг якка тартибдаги аъзолари жинси, ижтимоий келиб чикиши шахсий ва ижтимоий мавқеи, ирки, миллати, тили, дини, эьтиқоди ва бошқа ҳолатлардан қатъий назар ўн саккиз ёшга тўлган жисмоний шахслар булиши мумкин.
Марказнинг жамоа аъзолари - корхона муассаса ва бошка ташкилотларнинг меҳнат жамоалари бўлиши мумкин .
Марказга аъзолик якка тартибда -жисмоний шахснинг аризасига кўра жамоа тартибида - барча кирувчилар маълумотлари ва имзолари киритилган умумий аризага мувофик Кенгаш карорига асосан амалга оширилади
Марказнинг барча аъзолари тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |