VI . ТАФТИШ КОМИССИЯСИ
6.1. Марказнинг молиявий - хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун Аъзоларнинг умумий йигилиши томонидан тўрт йил муддатга камида уч кишидан иборат таркибда Тафтиш комиссияси сайланади. Аъзоларнинг умумий йигилиши тафтиш комиссиясининг тўла таркибини ёки айрим аъзоларини муддатидан олдин кайта сайлаши мумкин .
Тафтиш комиссияси таркибига Марказ раҳбар органлари аъзоларининг сайланиши мумкин эмас .
6.2. Тафтиш комиссияси Марказнинг молиявий - хўжалик фаолиятини белгиланган тартибда Кенгаш карорига асосан тўрт йилда камида бир марга тафтиш қилади. Тафтиш комиссияси Марказнинг йиллик ҳисоботларини ва бухгалтерия балансларини, Марказнинг мол - мулки ва пул маблагларидан самарали ва тугри фойдаланилишини текширади. Марказ раҳбар ва ижроия органлари тафтиш комиссиясининг сўровига биноан зарур ахборот ва ҳужжатларни такдим этишлари шарт .
6.3. Тафтиш комиссияси ўтказилган текширувлар натижаси хакида Аъзоларнинг умумий йигилишига ҳисобот беради .
6.4. Аъзоларнинг умумий йигилиши қарори бўйича Марказ фаолиятини белгиланган тартибда аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилоти жалб қилиниши мумкин .
VII . МАРКАЗНИНГ ФИЛИАЛ ВА ВАКОЛАТХОНАЛАРИ
7.1 . Марказ Жиззах вилояти ҳудудида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ўз филиал ва ваколатхоналарини ташкил этиши мумкин .
7.2 . Марказнинг филиал ва ваколатхоналари ўз фаолиятларини мазкур устав хамда Марказ Кенгаши карори билан ташкил этилади ва фаолияти тугатилади .
Уларнинг раҳбарлари Марказ Умумий йигилиши томонидан сайланади .
7.3 . Марказнинг филиал ва ваколатхоналарини тузиш, ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш тартиби, мол - мулкни бошқариш борасидаги ҳуқуқлари, уларнинг хукук ва мажбуриятлари, уларнинг бошкарув органлари фаолияти ва ваколатлари Кенгаш томонидан туғрисидаги "Низомда белгиланади ва тасдикланган "
VIII . МАРКАЗ ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ВА МОЛ - МУЛКИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ
8.1. Марказ ўз фаолиятини моддий биноларига, иншоотларига, транспортларига, жихозларига, инвентарларига, пул маблагларига, акцияларига, бошқа кимматбахо когозларига ва бошка мол таъминлаши учун зарур булган мулкларга эгалик қилиши мумкин. Марказнинг мол - мулки унинг балансида акс этади.
Марказ устав максадларига мувофик, ўз маблаглари хисобидан олган ва ташкил этган муассасаларига, нашриётига эгалик килиши мумкин.
8.2. Марказнинг мол - мулки ва пул маблагларини шакллантириш манбалари куйидагилар:
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблаглари тушумлар:
мазкур Устав ва Низом доирасида ўтказиладиган тадбирлардан келадиган белгиланган тартибда ажратилган давлат субсидиялари, грантлари ва давлат ижтимоий буюртмаларини бажаришдан келиб тушадиган маблаглар;
ишлаб чикариш, хўжалик ва ноширлик фаолиятидан олинадиган даромадлар:
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |