Юксак маънавият ва дахлдорлик ҳисси – фуқаролик жамияти аъзоларининг муҳим фазилати Режа


Миллий ғоя ва дахлдорлик ҳисси фуқаролик жамияти ривожланишининг муҳим шарти



Download 146,5 Kb.
bet3/4
Sana21.02.2022
Hajmi146,5 Kb.
#58627
1   2   3   4
Bog'liq
Mavlonov Shaxzod 309 b va IQ daxldorlikda xissi

Миллий ғоя ва дахлдорлик ҳисси фуқаролик жамияти ривожланишининг муҳим шарти

Миллий ғоя ва дахлдорлик ҳисси фуқаролик жамияти ривожи билан узвий боғлиқ. Миллий ғоянинг асосий ғоялари, бош мақсади фуқаролик жамияти ривожланишида ўзининг аниқ ифодасини топади. Миллий ғоя жамият мафкураси сифатида Ўзбекистон жамияти ҳаёти билан боғлиқ. У ўзининг миллий ва умуминсоний негизлари билан умумбашарий маъно ва мазмун касб этади.
“Миллий ғоя – аждодлардан авлодларга ўтиб, асрлар давомида эъзозлаб келинаётган, шу юртда яшаётган ҳар бир инсон ва бутун халқнинг қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маънавий эҳтиёжи ва ҳаёт талабига айланиб кетган, таъбир жоиз бўлса, ҳар қайси миллатнинг энг эзгу орзу-интилиш ва умид-мақсадлари йиғиндисидир7”. Шундай экан, миллий ғоя ва дахлдорлик ҳисси билан фуқаролик жамияти ривожи мақсадлари ўзаро муштарак. Миллий ғоя Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожига хизмат қилади. Фуқароларни ана шу мақсад атрофида ўзаро ҳамжиҳат бўлиб, жамият ҳаётида фаол иштирок этишга сафарбар этади.
Миллий ғоя жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-сиёсий ҳаётида ўзининг ифодасини топади ҳамда муайян ўзгаришларни, мақсадларни амалга оширишга муҳим омил сифатида таъсир кўрсатади. Бу, биринчидан, миллий ғоя Ўзбекистоннинг асосий мақсадларини ифода этади. У фуқароларни фуқаролик жамияти ривожи вазифаларини амалга оширишга ундовчи, дахлдорлик ҳиссини ривожлантирувчи маънавий омил бўлиб хизмат қилади.
Иккинчидан, “миллий ғоя” тушунчаси маъно-мазмуни билан фуқаролик жамияти ривожланиши мақсадларини ўзида иода этади. Убилан муштаракдир.
Учинчидан, “фуқаролик жамияти” тушунчаси кенгмаъно ва мазмунга эга бўлиб,турли мамлакатларда турдича талқин эти келинган. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланиши мақсадлари умуминсоний тамойилларга ҳамда миллий-маданий меросимизга таянган холда амалга оширилиши миллий ғояда ўзинингифодасини топган.
Тўртинчидан, мустақиллик туфайли Ўзбекистон ўзига хос ва мос тараққиёт йўлини танлади. Айни пайтда дунёда эътироф этилган демократик тамойилларга таянган холда фуқаролик жамияти ривожи вазифаларини амалга оширади.
Фуқаролик жамияти ривожланишидаги умуминсоний қадриятларни эътироф этиш ҳам, миллий-маънавийқадриятларга таяниш ҳам ҳарбир халқнинг, мамлакатнинг миллий ғояси орқали амалга ошади. Шу маънода, инсонлар, халқлар ва жамиятларнинг мақсадлари миллий ғоя сифатида муҳим аҳамият касбэтади. Чунки жамият ғоясиз яшай олмайди. Ғоя халқнинг орзулари, унинг ривожланиш мақсадини кўрсатиб туради.
Фуқаролик жамияти миллий ғоянинг миллий ва умуминсоний негизларга таянишида чуқур фалсафий маъно бор. Бу бир томондан, халқимизнинг миллий руҳияти, хоҳиш-иродаси, тарихий-маънавий қадриятлари, анъаналарига таяниб, уни янада бойитиб боришини англатади; иккинчидан, умумбашарий қадриятларни эътироф этади ва ундан озиқланишини билдиради. Бу фуқаролик жамияти ривожланишининг, эркин демократик жамиятнинг устувор мақсадларини ҳар бир ватандошимиз томонидан аниқ идрок этилишида, фуқаролик жамиятининг миллий ғоявий негизларини ҳамда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий асосларини нималардан иборат эканлигини кўрсатиб беради.
Миллий ғоянинг мақсади мамлакатимизда яшайдиганбарча инсонлар учун миллати, тили ва динидан қатъий назар, муносиб ҳаёт шароитига эга бўлиш, кафолатлангантурмуш даражаси ва эркинликларини таъминлашга қаратилган. Шунинг учун ҳам миллий ғоянинг бош ғояси “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш” мақсади фуқаролик жамияти ривожи билан ўзаро муштарак.Унда Ўзбекистон ҳар бир фуқаросининг мақсад ва манфаатлари мужассамлашган. Бунинг фуқаролар томонидан аниқ идрок этиб олинишиуларни мамлакатолдида турган фуқаролик жамияти ривожимақсадларигайўналтиришдасафарбарэтувчилик қувватига эга.
Бунда ўзига хос қуйидаги қонуният мужассамлашади: миллий ғоя кенг жамоатчиликнинг ишонч ва эътиқодига айланиб, улар ўзларининг амалий фаолиятларида унга таяниб, яшаш кўникмаларига қанча мустаҳкам боғланган бўлсалар, мамлакат шунчалик кучли, фуқаролик жамиятинингмаънавий асоси эса мустаҳкам бўлади. Чунки шунда миллий ғоянинг: фуқаролик жамияти, эркин, демократик жамият қуриш мақсадларига ишонтира олганлик даражаси ва дахлдорлик ҳиссиюқори эканлигини билдиради;бу ишонч асосида жамоатчиликда мамлакат олдида турган умумий мақсад йўлида шунча мустаҳкам бирлашган бўлади; Фуқароларнинг уюшганлик ҳолати қанча юқори бўлса, уларнинг фуқаролик жамияти ривожи билан боғлиқ мақсадларни англаши уни амалга оширишда ўзларининг ички салоҳиятларини сафарбар этиш, уни озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуришга йўналтиришга хоҳиш-истаги шунча юқори бўлади.
Фуқаролик жамияти давлат ва жамият қурилишида фуқароларнинг фаол иштироки, фуқаролик институтлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, жамоатчилик бирлашмаларининг жамият олдида турган мақсадларни амалга оширишида фаоллиги ва масъулиятли иштироки билан узвий боғлиқ ва устуворлик касб этади. Демак фуқаролик институтларининг ривожланиши фуқаролар фаоллиги, сиёсий онг ва маданият юқори бўлган ҳолда, яъни уларнинг жамиятнинг бугунги ва эртанги куни учун қайғуриши, мамлакат миқёсида англаш бор жойда у кўпроқ илдиз отиб боради, айрим салбий қусурларимизнинг ҳам барҳам топиб боришига ундайди. Фуқароларнинг ўзаро жипслиги, уларнинг инсоний ўзлигини англашига ҳам боғлиқ. Ана шу фаолият орқали ҳар бир кишининг Ватан равнақини ўйлаш, унга ўз хиссасини қўшиш, мустақилликни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш маънавияти намоён бўлади.


  1. Download 146,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish