Маънавият ва дахлдорлик ҳисси фуқаролик жамияти ривожининг муҳим омили
Маънавият ва дахлдорлик ҳиссиинсон ва жамият ҳаётида, унинг янгиланиш ҳамда демократик фуқаролик жамияти мақсад ва вазифаларини амалга оширишда муҳим омил ҳисобланади. Мустақиллик Ўзбекистон жамияти янгиланишида янги даврни бошлаб берди. Жамият ривожланишини бир томонлама тушунишяъни моддий омилни мутлоқлаштиришга барҳам берилди. Жамият ҳаётида “маънавий ва моддий ҳаёт” уйғунлиги (И.Каримов) нуқтаи назардан ёндошиш ўзига хос қонуниятдир. Бу моддий эҳтиёжлариниинсоннинг руҳий оламига қарама-қарши қўйишларга барҳам берди.
Жамият ривожида маънавий ва моддий омилларнинг ўзаро боғлиқлигига асосланади. Бу фуқаролик жамиятининг ижтимоий, иқтисодий асосларини, бозор иқтисоди қонунларини тўғри тушунишга имконият беради. Чунки ҳамма нарса давлат мулки бўлган эски тузумда хусусий мулкка эга бўлиш, тадбиркорлик ва кичик бизнес билан шуғулланиш бизга бегона бўлган тушунчалар сифатида баҳоланган эди. Бугунги кунда эса хусусий мулк тушунчасига нисбатан муносабат қандай ўзгариб, ҳаётимиздан қанчалар чуқур жой олиб бормоқда.
Маънавият инсонни улғайиш ва куч қувват манбаидир. Бу инсоннинг руҳий покланиш ва қалбан улғайиши билан боғлиқ. Ҳаётда ҳар хил одамлар учрайди. Уларнинг маънан ҳалол, пок яшайдиган одамларга ҳамда аксинча маънан заиф, ҳалол ва пок яшамайдиган одамлар ҳам мавжуд. Аммо маънавиятни барқарорлиги ҳам ана шундай ҳалол-пок ниятли инсонларнинг борлиги туфайлидир. Фуқаролик жамиятини қуриш ва ривожлантириш эзгу мақсад. Уфуқароларнинг давлат ва жамият ҳаётида фаол иштироки билан узвий боғлиқ. Фуқаролик жамияти ана шундай одамларнинг юксак маънавияти, дахлдорлик ҳиссига, олий мақсадларига таянади.
Бундай одамлар ўзларининг эзгу ғоя ва амаллари билан фуқаролик жамияти институтларида фаол иштирок этади. Бу институтлар: 1) ННТ, 2) жамоат бирлашмалари; 3) турли хил жамғармалар; 4) маҳалла; 5) оила; 6) ОАВ; 7) турли хил ижтимоий ҳаракатлар ва б. Фуқаролик жамияти институтлари манфаатлар мувозанатини таъминлашга кўмаклашади, унга хизмат қилади. Бу билан боғлиқ турли хил қонунларнинг ижросини таъминлайди.
Бунга юксак маънавият, таълим-тарбия ва чуқур дахлдорлик ҳисси орқали эришиш мумкин. Илм-фан, адабиёт, санъат, халқимизнинг бой маънавий мероси, қадриятларини ўрганиш ва ҳурматқилишорқали фуқаролик жамияти миллий-маънавий ва умуминсоний негизларининг ўзаро муштарак холда ривожланишини таъминлаш мумкин. Бу юксак маънавият ва дахлдорлик ҳиссини шакллантиришда оиланинг ўрни беқиёсдир. Оила эса фуқаролик жамиятининг муҳим бўғинидир.
Шу билан бирга, дахлдорлик ҳиссини оширишга таъсир кўрсатадиган омиллар:
Юксак маънавият;
Маънавий салоҳият;
Илм-фанга муҳаббат;
Касб-ҳунарни севиш;
Ҳозирги замон ахборот технологиялар ютуқларини билиш;
Миллий ўзликни англаш;
Миллий-маънаий меросни ҳурмат қилиш, унга ишонч ва эътиқод;
Умуминсоний демократик қадриятларни эътироф этиш, унга муносабат;
Қонунни ҳурмат қилиш ва унга амал қилиш4 туйғуси;
Миллий ғояга бўлган ишонч ва эътиқодни мустаҳкам бўлиши дахлдорлик ҳислатини оширувчи омиллардир.
Мустақиллик йилларида “Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” концепцияси амалга оширилди. Кучли фуқаролик жамияти: 1) инсон манфаатларининг устуворлигига; 2) инсонларнинг юксак маънавиятига; 3) қонун устуворлигига; 4) давлатнинг бош ислоҳотчилик ролига; 5) сиёсий плюрализмга; 6) мафкуравий плюрализмга; 7) фикрлар хилма-хиллигига; 8) демократик сайлов принципларига ва бошқаларга асосланади. Бу фуқаролардан юксак масъулият, дахлдорлик ҳисси, демократик онг ва тафаккур талаб этади.
Маънавият доимий ва узлуксиз равишда иш олиб боришни тақозо этади. Бунда инсон қалбига йўл топа олиш унинг муҳим талаби ва мезонидир. Бунда таълим-тарбия, матбуот, телеведение, интернет ва бошқа оммавий ахборот воситалари, театр, кино, адабиёт, мусиқа, рассомлик ва ҳайкалтарошлик санъатининг инсон онги ва қалбига таъсири мавжуд. Улар фуқароларда юксак маънавий туйғуларни ҳамда дахлдорлик ҳиссини шакллантиради ва ривожлантиришга хизмат қилади. Уларни фуқаролик жамиятини қуриш мақсадларига чорлайди, бирлаштиради ва сафарбар этади. Президент И.А.Каримовнинг “Агар биз Ўзбекистонимизни дунёга тараннум этмоқчи, унинг қадимий тарихи ва ёруғ келажагини улуғламоқчи, уни авлодлар хотирасидабоқий сақламоқчи бўлсак, авваламбор буюк ёзувчиларни, буюк шоирларни, буюк ижодкорларни тарбиялашимиз керак5” каби фикрлари фикримизнинг яна бир бор тасдиқлайди.
Шунинг учун ҳам юксак маънавиятли одам жасоратли бўлади. Энг буюк жасорат – маънавий жасоратдир (И.Каримов). Юксак маънавиятли инсонни енгиб бўлмайди, у енгилмас кучга эга. Инсоннинг буюк жасорати она юртимиз бахту иқболи,буюк келажаги йўлида хизмат қилиши энг олий саодат6 деб билади.
Жамиятда қонунийлик, қонун устуворлигини тўлиқ таъминлашнинг энг муҳим шартларидан бири – бу одамларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни шу руҳда камол топтириш, фуқароларнинг қонунни пухта билиши, юксак ҳуқуқий онг ва маданиятга эга бўлишидан иборат.
Демократик ривожланган, тараққий топган давлатлар қаторига кўтарилиш муҳим мақсадлардан биридир. Яъни, демократия йўлига кириш аввало аҳолининг онгу савиясини ўзгартиришни, тоталитар, зўравонлик тизимидан мерос бўлиб қолган қолдиқлар ва қолиплардан воз кечишни сўзда эмас, кундалик ҳаётда таъминлашни талаб қилади. Бу эса албатта бир кунлик осон иш эмас – бунга вақт керак, янги ҳаётни ўз юртида қурмоқчи бўлган ҳар қайси инсон шунга астойдил интилиши зарур. Аввалобумақсадунингонгутафаккуридамустаҳкамўринтопишизарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |