Қизлар “ Хаккалакам “ рақсини ижро этиб берадилар .
Бошловчи: Салқин саҳарларда бодом гулида
Бинафша лабида ерларда бахор
Кушларнинг парвози елларнинг нози
Баҳмал водийларда қирлада баҳор.
Азиз болажонлар ва меҳмонлар даврамизга гўзал Баҳорой ташриф буюряпти. Кани Бахоройни карсаклар билан кутиб олайлик.
«БАХОР ВАЛЬСИ» мусиқаси остида саҳнага Баҳорой кириб келади.
Бахорой:Салом азиз болалар, меҳрибон онажонлар.
Билимга қалби тўла, меҳригўё устозлар.
Байрам билан табриклаб салом келтирдим сизга!
Бошловчи: Раҳмат сенга Баҳорой !
Баҳорой: Азизлар бугун Наврўз байрами! Келинг гўзал Наврўзойни қарши олайлик.
/Мусиқа остида бошига гулчамбар кийган, қўлида гулдаста билан Наврўзой кириб келади./
Бошловчи: Салом сенга Наврўзой! Фасли баҳор элчиси.
Хуш келибсан даврага табиат даракчиси.
Наврўзой: Салом азиз болалар, шўх шодон дурдоналар.
Салом келтирдим сизга, табиатим бағридан.
Бола: Баҳор келса яшнар олам, яшнар диллар шўх кўнгиллар,
Ўзбекистон юртим бўйлаб, сайрар хушчақчақ булбуллар.
Бола: Сувлар шилдираб оқар, қўшиғи дилга ёқар.
Бизга шодлик келтирдинг, салом сенга Наврўзой!
Do'stlaringiz bilan baham: |