Ўрмон ҳайвончалари рақслари.
/Бола, синглиси ва Оймомо ойлар олдига келишади./
Бола: Оймоможон ойлар кўринмаяптику.
Оймомо: Уларни тўғри номлаб чақирсак пайдо бўладилар.
Сингил: Мен биламан январь,май, август. Қани улар пайдо бўлмадиларку.
Оймомо: Сен уларни нотўғри тартибда айтдинг энди улар келмайдилар.
Сингил: Агар мен дугоналарим билан рақсга тушиб берсам ойлар менинг
хатоимни кечиришадими?
Оймомо: Албатта кечиришади. Қани дугоналарингни даврага чақир.
Қизлар “ Қизларжон “ рақсини ижро этиб берадилар
/Мусиқа остида биттадан ойлар чиқа бошлайди./
Январь: Мен Январман. Менда “Ватан ҳимоячилари” куни нишонланади.
Февраль: Мен Февралман. Менда Олломаларимизнинг таваллуд топган
кунлари нишонланади.
Март:Мен эса Мартман. Бу ойда меҳрибон онажонлар байрами ҳамда
Наврўзни сумалак билан кутиб оламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |