Yevropa mamlakatlarida maktab, ta‘lim-tarbiya va pedagogika



Download 158 Kb.
bet13/15
Sana20.03.2022
Hajmi158 Kb.
#502739
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
1-mustaqil ish

Қуддус Мухаммадийнинг “Болалар” шеърида ана шу жиҳат ёрқин акс этган:
Fyв-ғув учар болари,
Дув-дув учар болари.
Гулдан-гулга қўнишиб,
Шарбат ичар болари.
Сен қадрдон дўстимиз,
Асалинг еб, ўсдик биз.
Ясаб берайин қути,
Боғчамизда қол, ари!
Жонажон табиат эстетик тарбиянинг қудратли воситаси бўлиб хизмат қилади. Теварак-атрофдаги табиат гўзаллиги хатто энг кичик болани ҳам қувонтиради. Унинг туйғулар ва хаёлларда сақланган гўзаллиги болаликда айниқса, чуқур ва ёрқин идрок қилинади, инсон буларни бутун ҳаёти давомида эсидан чиқармайди. Сайр, экскурсия вақтида тарбиячи болаларнинг диққатини табиатнинг ранг-баранглигига, унинг ўзгариши ва уйғунлигига қаратади, табиат ходисаларига қизиқиш уйғотади, унга мухаббат ва эҳтиёткорлик муносабатини тарбиялайди, асраб-авайлашга ўргатади. Буларнинг хаммаси болаларнинг эстетик дидларини тарбиялайди, улар кишиларнинг меҳнат натижаларини яққол кўриб, атрофдаги гўзаллик инсон меҳнати туфайли юзага келишига ишонч хосил қиладилар. Мана шу жиҳатдан эстетик тарбиянинг яна бир омили сифатида мехнат юзага чиқади.
МТМ ер майдончаси ва табиат бурчагидаги ўсимлик ва хайвонларни кузатиш ҳамда парвариш қилиш болаларда эстетик идрокни, уларга нисбатан тўғри муносабатни, гўзаллик яратиш хоҳишини шакллантиради ҳамда қизгин фаолиятга ундайди. Йилнинг ёз фаслларида полизда, гулзорда, ер майдончасида меҳнат қилиш жараёнида ҳам болалар эстетик завқ оладилар. Кузда ўз меҳнати мевасини ейиш болага алоҳида эстетик хузур бағишлайди. Дала ва боғларга сайрга борганда табиатнинг гўзаллиги ва бойлигидан, у ердаги деҳқонларнинг яратувчилик меҳнатларидан бенихоя завқланишади.
Эстетик тарбия омиллари орасида санъат муҳим ўрин эгаллайди. Санъат - ижтимоий онг ва фаолиятнинг ўзига хос шакли бўлиб, теварак-атроф ва борлиқни бадиий образларда акс эттирилишидир. Эстетик тарбиянинг энг муҳим омили сифатида саньат нафақат бадиий қадриятларни идрок қилиш, балки уларни яратишни ҳам ўз ичига олади. Бадиий қадриятларни яратишга жамият аъзоларининг, айниқса, ёш авлоднинг фаол иштирок этиши уларда эстетик дид- фаросат ва талаб-эхтиёжларнинг ривожланишига, ижодкорлик қобилиятларини рағбатлантиришга олиб келади. МТМда болаларни эстетик жиҳатдан тарбиялашда санъатнинг хилма-хил турлари ва жанрларидан, хусусан мусиқа ва тасвирий саньатдан фойдаланилади.



Download 158 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish