Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш, туман (шаҳар)ларда экологик вазиятни яхшилаш ҳамда кўчат экиш ишларини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида



Download 111,19 Kb.
Sana05.04.2022
Hajmi111,19 Kb.
#530563
Bog'liq
Яшил макон қарори Федия



Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш, туман (шаҳар)ларда экологик вазиятни яхшилаш ҳамда кўчат экиш ишларини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифалар ва бу йўналишдаги муаммоларни бартараф этиш, вилоят ҳудудларида жорий йил куз-қиш ва 2022-йил баҳор мавсумларида кўкаламзорлаштириш, манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини тизимли ва уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6 ва 25-моддаларига асосан
ҚАРОР ҚИЛАМАН
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021-йил 2-ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида экологик вазиятни яхшилаш ва яшил майдонларни кўпайтириш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракат лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги топшириқлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокимларининг таклифига кўра, 2021-йил куз-қиш ойларида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишнинг қуйидаги прогноз кўрсаткичлари: фермер хўжаликларининг дала четлари, сув хўжалиги объектлари атрофи, канал, ариқ ва зовурлар бўйлари, аҳоли хонадонлари ва маҳаллалар ички йўллари ёқасига, пахтатўқимачилик кластер корхоналарининг ҳудудлари, ўзларига бириктирилган ер э-қарор.гов.уз 15.11.2021 2 майдонлари ва пиллани қайта ишлаш корхоналарига ажратилган ер майдонларига манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш бўйича 1-иловага; фермер хўжаликларининг дала четларига экиш бўйича 2-иловага; сув хўжалиги объектлари атрофи, канал, ариқ ва зовурлар бўйларига экиш бўйича 3-иловага; аҳоли хонадонлари ва маҳаллалар ички йўллари ёқаларига экиш бўйича 4- иловага; пахта-тўқимачилик кластер корхоналарининг ҳудудлари ва ўзларига бириктирилган ер майдонларида “Яшил ҳудуд” ташкил қилиш бўйича 5-иловага; пиллани қайта ишлаш корхоналарига ажратилган ер майдонларига экиш бўйича 6-иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Қуйидагилар: вилоят ҳудудларида 2021-йил куз-қиш ва 2022-йил баҳор ойларида манзарали, мевали дарахт ва бута кўчати ҳамда қаламчаларини етказиб бериш ва экиш ишларини ташкил этиш бўйича вақтинчалик тартиб 7-иловага; манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларини шартнома асосида етказиб бериш, экиш ишларини мувофиқлаштириш ва далолатнома асосида қабул қилиш бўйича вилоят ишчи гуруҳлари таркиби 8-иловага; манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларини шартнома асосида етказиб бериш, экиш ишларини боришини мониторинг юритиш бўйича вилоят тезкор мониторинг гуруҳи таркиби 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Вилоят ишчи гуруҳларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар: ҳудудларда кўчатларни сотиб олиш юзасидан шартномалар тузиш, тўловларни олдиндан амалга ошириш, кўчат етказиб бериш ва экиш бўйича кунлик мониторинг юритиш; фермер хўжаликлари дала атрофи, контурлар бўйларига кўчат экиш ишларини тезкор ҳал этиш; сув хўжалиги объектлари, канал, ариқлар бўйлари, гидротехник иншоот ва гидропостлар атрофига мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишларини ташкил этиш; э-қарор.гов.уз 15.11.2021 3 экспорт салохиятини ошириш мақсадида маҳаллий аҳоли билан келишган ҳолда аҳоли хонадонларига “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили асосида кўчатлар экилишини ташкил қилиш; аҳоли хонадонлари ва маҳаллалардаги ички йўллар ёқасига кўчатларни экишда ҳудуднинг иқлим шароити билан бирга узум, қайрағоч, павловния, терак, олма, ўрик, гилос кўчатларини экишга эътибор қаратиш; кўчат экиш ва уларни тўлиқ ундириб олиш учун суғориш ишларини ташкил этиш бўйича юзага келадиган муаммоларни тезкор ҳал қилиш; ҳар ҳафтанинг жума куни ҳудудларда кўчат экиш бўйича таҳлилий маълумотларни республика ишчи гуруҳига киритиш; экилган кўчатларни парваришлаш, уларни пайҳон қилинишдан сақлаш юзасидан мониторинг олиб бориш; ҳар ҳафтада ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан таҳлилий маълумотларни тегишли равишда вилоят ҳокимига тақдим этиш белгилаб қўйилсин.
5. Вилоят Ишчи гуруҳи (Боймиров), туман ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда: мазкур қарорда белгиланган кўчатларни сотиб олиш юзасидан шартномалар тузиш, тўловларни амалга ошириш, кўчат етказиб бериш, экиш бўйича вилоят миқёсида кунлик мониторинг юритиш ҳамда жойларда экилган кўчатларнинг ҳолати тўғрисида ҳар куни вилоят ишчи гуруҳи ва вилоят ҳокимлигига таҳлилий-танқидий ахборот тақдим этиб бориш; экилган дарахт кўчатларини мавсум давомида парваришлаш, уларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш ва пайхон этилишининг олдини олиш бўйича таъсирчан назорат ўрнатсин.
6. Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти вилоят филиали, ўрмон хўжаликлари, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда, белгиланган миқдордаги сифатли кўчатлар ҳамда қаламчаларни олиш истагини билдирган вилоят ҳудудларидаги барча хўжалик бирлашма, ташкилот ва корхоналарга белгиланган тартибда етказиб берилишини таъминласин.
7. Белгилансинки, ҳудудларда манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларини сотиб олиш маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, манфаатдор э-қарор.гов.уз 15.11.2021 4 ташкилот ва бошқармаларнинг мазкур тадбирлар учун назарда тутилган маблағлари ҳисобидан ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
8. Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари: мазкур қарорга асосан бир ҳафта муддатда 2021-йил куз-қиш ва уч ой муддатда 2022-йил баҳор мавсумида кўчат экиш ҳажмлари бўйича манзилли дастурни тасдиқласин ҳамда экиш ишларининг назоратини юритиш учун вилоят ҳокимлигига киритиш; хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли учун кўчатларни тизимли етказиб бериш мақсадида бозорлар ва бошқа қулай манзилларда кўчат сотиш нуқталарини ташкил этиш; маҳаллалар, қишлоқлар, аҳоли яшаш пунктлари, уй-жойлар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонларга, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларида (иҳота) ҳамда ўрмон фонди ерларида манзарали дарахтлар ва бута кўчатларини экиш тадбирларини уюшқоқлик билан ўтказиш; кўчат экилган объектларга масъулларни бириктириш, улар томонидан кўчатларни мавсум давомида парваришлаш, уларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш ҳамда пайҳон этилишининг олдини олиш, шунингдек, мавсум якунида кўчат экилган ҳудудларни ер эгаларига топшириш, яъни кўчат экилганлиги тўғрисида баённома расмийлаштириш орқали тегишли ҳужжатларга ўзгартириш киритиш чораларини кўрсин.
9. Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси (Аллаев) ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (И.Турсунов) кўкаламзорлаштириш тадбирларига белгиланган тартибда аҳолининг барча қатламлари кенг жалб этилишини таъминласин.
10. Йил якунига қадар шаҳарлар ва туман марказларида мевали, ёнғоқ манзарали ва дарахтлар бута кўчатлари экишга ҳокимлар; аҳоли хонадонлари, тадбиркорлик объектлари ҳудуди ва уларнинг ён атрофида дарахтлар экишга Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши (И.Турсунов) ҳамда туман ва шаҳар ҳокимлари; фермер хўжаликлари дала майдонлари атрофига кўчатларни экишга туманлар сектор раҳбарлари; э-қарор.гов.уз 15.11.2021 5 сув хўжалиги объектлари, канал, ариқ ва зовурлар бўйида тут, манзарали дарахт ва бута кўчатларига – Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (М.Жўраев); пахта-тўқимачилик кластер корхоналари ҳудудлари ва бириктирилган ер майдонларига кўчатларни экишга – вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (О.Боймиров); пиллани қайта ишлаш корхоналарининг ер майдонларига кўчатларни экишга – Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш бошқармаси (Н.Имомов), “Агропилла” МЧЖ (Б.Шойимардонов); ўрмон хўжаликлари ҳудудларида манзарали ва мевали кўчати экишга – ўрмон хўжалиги бошқармаси (А.Ёзиев)лар шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
11. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (О.Боймиров), Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (М.Жўраев) икки ой муддатда туманлар ҳудудларидаги ички ирригация тармоқларини фаолиятини тикласин.
12. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати (Содиқов) Телерадиокомпания (Тўйчиев) билан биргаликда, кўкаламзорлаштириш тадбирларининг аҳамияти ва уни амалга ошириш жараёнини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини таъминласин.
13. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари О.Боймиров ҳамда туманлар ҳокимлари зиммаларига юклансин.
Қашқадарё вилояти ҳокими . З.Мирзаев
Download 111,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish