Маърузада мамлакатимиз барча ҳудудларида Президентнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналари ташкил этилгани, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича таъсирчан чоралар кўрилгани, одамларнинг эркин ҳаракат қилишини чеклайдиган хорижга чиқиш визалари бекор қилингани, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи бўйича миллий ва халқаро нодавлат ташкилотлар билан очиқ мулоқот фаоллашиб бораётгани, экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолган, адашган фуқаролар ижтимоий реабилитасия қилинаётгани, оммавий ахборот воситаларининг ўрни сезиларли даражада ошаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Жаҳон оммасига Ўзбекистон иқтисодида ўзгариш ясаган муҳим ахборот сифатида 2017 йилнинг 1 сентябридан миллий валютани эркин конвертасия қилиш тизимига тўлиқ ўтилгани маълум қилинди. Булар ислоҳотлар жараёни жадаллашганидан дарак берарди. - Маърузада мамлакатимиз барча ҳудудларида Президентнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналари ташкил этилгани, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича таъсирчан чоралар кўрилгани, одамларнинг эркин ҳаракат қилишини чеклайдиган хорижга чиқиш визалари бекор қилингани, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи бўйича миллий ва халқаро нодавлат ташкилотлар билан очиқ мулоқот фаоллашиб бораётгани, экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолган, адашган фуқаролар ижтимоий реабилитасия қилинаётгани, оммавий ахборот воситаларининг ўрни сезиларли даражада ошаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Жаҳон оммасига Ўзбекистон иқтисодида ўзгариш ясаган муҳим ахборот сифатида 2017 йилнинг 1 сентябридан миллий валютани эркин конвертасия қилиш тизимига тўлиқ ўтилгани маълум қилинди. Булар ислоҳотлар жараёни жадаллашганидан дарак берарди.
Президент ташаббуслари: Президент ташаббуслари: - Юртбошимиз беш йиллик фаолияти давомида бир қатор муҳим ташаббуслар билан чиқди. Биринчиси, Марказий Осиёда ўзаро мулоқот, амалий ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш; иккинчиси, экологик муаммо – Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш; учинчиси, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш. Мазкур глобал муаммолар ечимига чақириқ БМТ томонидан қўллаб-қувватланди.
- Ўзбекистон раҳбари кўтарган долзарб масалалардан яна бири дунёда терроризм таҳдидлари кучайиб бораётган паллада ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифага айланиши керак, деган фикр эди. «Экстремистик фаолият ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг аксарияти 30 ёшга етмаган ёшлар томонидан содир этилмоқда. Бугунги дунё ёшлари сони жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги энг йирик авлоддир, чунки улар 2 миллиард кишини ташкил этади. Бизнинг асосий вазифамиз ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси «вируси» тарқалишининг олдини олишдир, - деди Президентимиз. – Бунинг учун ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш лозим. Шу муносабат билан халқаро ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |