Янги тарих



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/33
Sana13.07.2022
Hajmi0,7 Mb.
#790632
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33
Bog'liq
evr va amer mam yan tar SAVOL JAVOB

2-мавзу. Ўттизинчи йиллар 
1-савол. Жахонда иқтисодий танглик 
Танглик сабаблари ва хусусиятлари.
қисқа вақт давом этган иқтисодий 
барқарорлик даври 1929 йилда танглик билан алмашди. Саноатлашган 
мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишида тангликлар ўрта хисобда хар ўн 
йилда юз берарди. Бироқ 1929 йилда бошланган танглик кўп жихатдан ўзига 
хос эди. Саноат ишлаб чиқариши нафақат қисқармади, у аср бошидаги 
даражага тушиб кетди. Бу ишсизликнинг кескин ўсишига сабаб бўлди: 
ишсизлар сони 30 миллион кишига яқинлашди, бу барча ишчи кучларининг 
тахминан бешдан бир қисмини ташкил этди. Танглик 1929 йилда бошланиб, 
1932 йилгача давом этди. Бироқ иқтисодиѐт Иккинчи жахон урушига қадар 
хам ўзининг аввалги ривожланиш даражасига етмади. Бирон-бир танглик бу 
даражада катта ва кенг миқѐсда иқтисодий оқибатларга сабаб бўлмаган эди. 
30-йиллар танглиги тарихдан Буюк депрессия деган ном билан ўрин олгани 
бежиз эмас.
Тангликнинг ижтимоий оқибатлари. Ишсизлик.
Бундай танглик оғир 
ижтимоий оқибатларга сабаб бўлмаслиги мумкин эмасди. Ишсизлик 
оммавий ва узоқ муддатли тус олди. Ишсизлик бўйича нафақалар фақат 
айрим мамлакатларда тўланарди. Ишсиз қолган одамларнинг аксарияти тез 
орада тирикчилик манбаидан махрум бўлиб қолди. Хайрия ташкилотлари 
барча мухтожларни таъминлашга қодир эмасди.


50 
Танглик ва халқаро муносабатлар. 
Танглик халқаро муносабатларга 
хам ўз таъсирини кўрсатди. ғарб мамлакатлари тангликдан чиқиш йўлларини 
бирга излаш ўрнига унинг оғирликларини бир-бирига юклашни маъқул 
кўрдилар. Бу буюк давлатлар ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирди ва 
уларнинг жахонда ўрнатилган тартибни сақлаш қобилиятини сусайтирди. 
Бундан хаммадан бурун Япония фойдаланди. У Вашингтон конференциясида 
Хитой хусусида эришилган ахдни бузиб, 1931 йилда Манчжурия (Шимоли-
Шарқий Хитой)ни босиб олди ва уни Хитой ва СССРга қарши агрессияни 
тайѐрлаш учун базага айлантирди. Миллатлар Лигасининг Японияни 
тартибга чақиришга уринишлари унинг мазкур халқаро ташкилотдан 
чиқишига сабаб бўлди. 1933 йилда Германияда хокимиятга фашистлар 
ўзининг Версаль шартномасини тафтиш қилиш ва чегараларни қайта кўриш 
хақидаги дастури билан келди. Итальян фашистлари Африка ва Ўрта ер 
денгизи мамлакатларида экспансия режасини илгари сурди. Иқтисодий 
танглик пировардида янги жахон уруши ўчоқларининг пайдо бўлишига олиб 
келди.
2-савол. Германияда фашизм 
Фашизм – асосан Европада шаклланган ХХ асрнинг сиѐсий харакати, 
давлат бошқарувининг ўзига хос шакли. У жахон халқлари бошига сон-
саноқсиз мусибатлар келтирди. Айнан фашистик давлатлар – Германия ва 
Италия Иккинчи жахон урушининг бош сабабчилари бўлди.
Фашизмнинг ўзига хос хусусиятлари.
Фашизм сўзи итальянчадан 
келиб чиққан. Фашистларнинг биринчи чиқишлари 1919 йилда юз берди. 
Уларнинг Бенито Муссолини томонидан тузилган ташкилотлари «Фашо ди 
Комбатименто», яъни «Кураш иттифоқи» деб аталарди. Бу ташкилот 
аъзолари фашистлар, харакатнинг ўзи эса фашизм деб атала бошланди. 
Фашизмнинг ўзига хос хусусиятлари бу миллатчилик ва ирқчиликдир. 
Фашистлар миллат манфаатларини шахсий, группавий ва синфий 
манфаатлардан устун қўяди.
Германияда фашизмнинг вужудга келиши. Адольф Гитлер.
Германияда фашистик харакат Биринчи жахон урушидан кейин юзага келди. 
1919 йилда Германия национал-социалистик ишчилар партияси ташкил 
этилди. Тез орада Адольф Гитлер бу партиянинг лидерига айланди. 1923 
йилда у ўз хамфикрлари билан бирга Мюнхенда хокимиятни қўлга 
киритишга уриниб кўрди (бу уриниш ўшанда «пиво исѐни» деб номланди, 
чунки у хақда қарор пивохонада қабул қилинган эди). Бунинг учун суд 
Гитлерни беш йил муддатга қамоқ жазосига хукм қилди. Гитлер қамоқда 
ўтириб «Майн кампф» («Менинг курашим») китобининг катта қисмини ѐзди, 
бу китобда у ўзининг сиѐсий ва ирқий ғояларини баѐн этди. Орадан бир йил 
ўтгач у озод қилинди ва қизғин сиѐсий фаолиятга қайтди. 1929-1933 
йиллардаги иқтисодий танглик даврида фашистларнинг нуфузи тез ортиб 
борди.


51 

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish