65
Миллатлараро можаролар нисбатан барқарор ғарб мамлакатларида хам
вазиятни
кескинлаштирмоқда.
Масалан,
Канадада
франциялик
кўчманчиларнин авлодлари ўзлари кўпчиликни ташкил этувчи Квебек
вилояти учун мустақилликни талаб қилмоқдалар. Бу курашни улар тинч йўл
билан, Канада қонунлари доирасида олиб бормоқдалар. Бироқ Буюк
Британия
таркибига
кирувчи
Шимолий
Ирландияда
махаллий
католикларнинг бу худудни Ирландия билан бирлаштириш учун кураши
зўрлик ишлатиш йўли билан амалга оширилмоқда. Ирландия билан
бирлашиш тарафдорлари хам, уларнинг рақиблари хам ўз курашида
терроризмдан
фойдаланмоқдалар.
Айни
шу
усулларни
Басклар
мамлакатининг Испаниядан мустақиллиги учун курашаѐтган яширин
ташкилот аъзолари хам қўлламоқдалар.
Яна бир мухим муаммо – ядро қуролини тарқатмаслик тартибини
сақлаш. Тан олинган беш ядро давлати (АқШ, Россия, Англия, Франция,
Хитой)дан ташқари, Хиндистон, Покистон, Исроил, Ироқ ва Шимолий Корея
ядро қуролини яратиш бўсағасида турибди. 1995 йилда ўз ишини тугаллаган
жахоннинг 170 давлати вакиллари иштирокидаги халқаро конференция ядро
қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани муддатсиз деб эълон қилиш
хақида қарор қабул қилди. Ракета технологиялари ва кимѐвий қурол яратиш
технологияларини тарқатиш устидан назорат кучайтирилиши лозим.
Оммавий
қирғин
қуролларини
назорат
остида
сақлаш
халқаро
муносабатларни янада барқарорлаштиришга имконият яратади.
Хозирги дунѐ муаммолари.
Жахон олдида турган иқтисодий муаммолар
хам жиддий бўлиб қолмда. Уларнинг энг мухими – жахон иқтисодиѐтининг
сақланиб қолаѐтган номутаносиблиги, қолоқ минтақаларнинг кўплиги. Собиқ
социалистик
мамлакатлардаги
бозор
ислохотлари
хам
жахон
хамжамиятининг мададига мухтож.
Экология муаммолари жахон хамжамияти эътиборини тобора кўпроқ
ўзига тортмоқда. Атроф мухитнинг ифлосланиши жуда катта кўлам касб
этган ва инсоннинг мавжудлигига тахдид солаѐтир. Хар хил турдаги
ѐнилғининг ѐндирилиши натижасида атмосферада углекислота миқдорининг
кўпайиши атмосферанинг қизиб кетиши («парник эффекти») ва иқлимнинг
ўзгариши олиб келиши мумкин. Атмосферада озон қатламининг бузилиши
ультрабинафша нурланиш таъсирини кучайтиради. Жахонда яшайдиган
ахолининг кўпчилиги ичимлик сувининг ифлосланган манбаларидан
фойдаланмоқда.
Бу муаммолар бутун инсоният олдида турибди ва фақат бутун жахон
хамжамиятининг биргаликдаги саъй-харакатлари билан хал қилиниши
мумкин. Айни шу сабабли улар глобал муаммолар деб аталади. Бу
муаммолар пайдо бўлишининг ўзи жахоннинг яхлитлиги ва ўзаро
боғлиқлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: