Тўртинчидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларини, туманлар ва шаҳарлар бюджетларини кўриб чиқиш ва қабул қилишнинг, жумладан қўшимча манбалардан фойдаланишнинг янги тартиби белгиланди.
Бешинчидан, мамлакатнинг Консолидациялашган бюджети ижросининг шаффофлиги таъминланади. Хусусан, биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар (уларнинг рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди), давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳар чорак якуни билан (кейинги чорак биринчи ойининг 25 санасига қадар) ўзининг сайтларига:
ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимоти;
молиявий ҳисоботлар;
капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижроси;
ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни эълон қилишлари керак.
Бундан ташқари, ваколатли идораларга ўзларининг расмий сайтларида:
Инвестиция дастурларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг рўйхатини ва лойиҳанинг қиймати ва ижроси тўғрисидаги маълумотларни (Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда тегишли бюджет маблағларини тақсимловчилар – доимий равишда);
солиқ ва божхона имтиёзлари рўйхатини ҳамда тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни (ДСҚ ҳамда ДБҚ – ҳар чорак якуни бўйича);
молия йилининг биринчи ойида молия йили учун иш режаларини ҳамда назорат тадбирлари натижаларига кўра аниқланган молиявий қонунбузарликлар ва ижобий натижалар ҳақидаги маълумотларни (давлат молиявий назорати органлари - ҳар чорак якуни бўйича);
бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қуриш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар (Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари).
Давлат бюджети ижроси, ажратилаётган бюджет маблағларидан фойдаланиш ва эришилган натижалар тўғрисида ҳисобот бериш механизми жорий этилмоқда.
Бундан ташқари, Бюджет кодекси, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг регламенти тўғрисида”, “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунларга тузатишлар тўплами қабул қилинди, улар юқорида баён этилган барча янгиликларни акс эттиради ва қонун ҳужжатларини Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга мувофиқлаштиради.
Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 10.12.2019 йилдан кучга кирди.
Подробнее: https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/2020_yil_uchun_davlat_byudjeti_tugrisidagi_qonun_elon_qilindi
Do'stlaringiz bilan baham: |