Янги Санганак махалла фуқаролар йиғини раислигига номзод
Қорабоев Лазиз Ахмадовичнинг намунавий дастури
Янги Санганак махалла фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг намунавий дастури
Ушбу йилнинг энг мухим тадбирларидаг бири булган фукаролар йигинлари раислари сайловида махалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсиф қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида катта масъулият. Бу ишончни оқлашга бор билим ва тажрибамни махалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга харакат қиламан.
Йиғинга раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилинаётган вазифанинг масъулият ва жавобгарлигини сезган холда худудни хар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.
Аввало махаллада ижтимоий-маънавий мухит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш хамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.
Қолаверса, махалладаги хоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин хамкорликда махаллада оила-турмуш доирасида хуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлаш учун бор имкониятимни ишга соламан.
Ахоли айникса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка мухтож кишиларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш хам диққат марказимиздан четга чиқмайди.
Ёлғиз яшовчи, мухтож оилаларга алохида моддий хамда маънавий эътибор қаратиш, уларга хомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йуқотган ва ногирон болаларга хамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.
Вояга етмаганлар ўртасида гиёхвандлик, хуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг рухияти за маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни химоялашни ташкил этаман.
Алкоголь ва гиёхвондлик моддалари истеъмолининг зарари тугрисида ахоли орасида кенг кўламда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни кучайтираман.
Умумтаълим мактаби, коллеж ва лицей ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алокада булиш, "Оила - махалла - таълим-муассасаси” хамкорлигини кучаитириш буйича амалий ёрдам курсатаман.
Махаллада ахоли миграцияси руйхатини тулиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда сухбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фукароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ руйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.
Ахолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашда амалий ёрдам кўрсатаман.
Хоким ёрдамчиси билан хамкорликда ахоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, хунармандчилик чорвачилик паррандачилик, дехқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.
Do'stlaringiz bilan baham: |