8
Ta’lIM TexNoloGIyalarI № 5–6, 2012
• Таълимда технологик ёндошув
ражаларини ошириш ва тарбиявий характердаги
масалаларни ҳал қилишга қаратилган.
Мактабда математика-информатикадан синф-
дан ташқари ишнинг асосий формаси математи-
ка тўгарагидир. Мактабда математика тўгараги
бўлмаса, синфдан ташқари ишларнинг бошқа
ҳеч қайси формаси (математик олимпиада ва ма-
тематика кечаси ўтказиш, математика газетаси
чиқариш) мумкин бўлмайди, чунки мактабда ма-
тематика ишларини ташкил қиладиган фаоллар
тўгарак аъзоларидан иборат бўлади.
тўгаракнинг асосий вазифалари:
• Дастурнинг айрим қисмларини чуқурроқ
ўрганиш, ўқувчиларнинг математик билим-
ларини кенгайтириш.
• Ўқувчиларнинг индивидуал қизиқишларини
ва қобилиятларини ўстириш.
• Мактабда «математик атмосфера» яратиш.
Мактабда “математик атмосфера” ўқитишни
ҳамда оммавий характерга эга бўлган тадбир-
ларни ташкил этувчи, синф иши билан синф-
дан ташқари ишни қўшиб олиб борувчи матема-
тика тўгараги ишининг мунтазам ва яхши йўлга
қўйилиши билан вужудга келтирилади. Мактаб-
даги «математик атмосфера» нинг ҳаётийлиги
ўқувчиларнинг қизиқувчанлигини, ижодкорлигини
вужудга келтириш билан боғлиқдир: одамнинг кун-
далик фаолиятига ижодкорлик элементларини ки-
ритинг, шунда сиз бу фаолиятни қизиқарли, одам-
ни эса бахтли қиласиз.
Бундан тўгаракка аъзо бўлиш ихтиёрий экан-
лиги,
тўгарак
машғулотларининг
синфдаги
машғулотларидан фарқли эканлиги кўринади. Ал-
батта тўгаракка ўқитувчи раҳбар бўлади, бироқ бу
ерда дарс пайтида ишлатилган методларни ҳамма
вақт ҳам ишлатиб бўлмайди.
Баъзи бир ўқитувчилар ҳамда математика
тўгаракларининг раҳбарлари тўгаракка фақат ма-
тематика-информатикага қизиқувчи ўқувчилар-
нигина жалб қилмоқ керак деб ўйлайдилар. Бун-
дай нуқтаи назар тўғри эмас, чунки педагогик
жараён, синфдан ташқари ишнинг яхши ташкил
қилинишигина ўқувчида математика-информатика-
га қизиқиш уйғотиш мумкин.
Ҳар
бир болада математика-информатика-
га қизиқиш уйғотиш мумкин, шунинг учун ҳар бир
ўқувчи тўгаракка аъзо бўлиши мумкин. Тажри-
ба тўгаракнинг доимий аъзолари сонини 20 ки-
шидан орттириб юбормасликни, аммо тўгарак
машғулотларига
тўгаракка
аъзо
бўлмаган
ўқувчиларни ҳам таклиф қилиш фойдали эканини
кўрсатади.
Тўгаракнинг ҳар бир аъзоси маълум бир ишни
бажариши, тўгаракнинг фаолиятида фаол ишти-
рок этиши лозим. Бошиданоқ тўгарак аъзолари шу
тўгаракнинг ташкилотчилари эканликларини ан-
глаб етишлари керак.
Бевосита информатика фанидан дастурлаш
тилларини ўрганишга, веб-саҳифалар тайёр-
лашга, тақдимот слайдлари яратиш сирлари-
ни ўрганишга йўналтирилган тўгараклар ташкил
этиш мумкин. Бундай тўгаракларни олиб боришда
амалий ишларни ўқувчиларнинг қизиқишларини
ҳисобга олган ҳолда танлаш мақсадга мувофиқ.
Амалий ишларни бажаришда ўқувчиларга ижодий
ёндошиши учун шароит яратиш, тўгаракда ижо-
дий муҳитни шакллантириш, ҳар бир ўқувчининг
шахсий қобилиятлари, имкониятлари ва фазилат-
ларини очишга ёрдам бериш ва уларни ватани-
миз тараққиётига йўналтиришга эришиш муҳим
аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |