64
Ta’lIM TexNoloGIyalarI № 5–6, 2012
• илмий хабарлар
ва ҳ.к.)ни аниқлаш, бозор муносабатлари талабла-
ридан келиб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар кири-
тиш ва интеграциялаш билан амалга оширилади.
Шулардан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда
меҳнат таълими мазмунини модернизациялашни
амалга оширишдаги долзарб вазифалар:
• Меҳнат таълими мазмунини танлаш ва мо-
дернизациялашнинг назарий методологик
асосларини яратиш.
• Меҳнат таълимини давр талаблари асосида
янгилаш ва ушбу талаблардан келиб чиққан
ҳолда таълим мазмунини белгилаш.
• Меҳнат таълими мазмуни ва унинг моддий-
техник таъминотини бозор муносабатлари
талаблари асосида модернизациялаш.
• Меҳнат таълими мазмунини модернизация-
лаш ва интеграциялаш орқали таълим-тар-
бия самарадорлигига эришишдан иборат.
Меҳнат таълими дарсларида таълим-тарбия
самарадорлигини оширишда қуйидаги омилларни
ҳам ҳисобга олиш керак:
• меҳнат таълими дарсларида соғлом ижо-
дий муҳитни ташкил қилишга эришиш;
• ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ва улар-
нинг ўқув имкониятларини билиш;
• таълимнинг турли метод (баёний-тасвирий,
репродуктив, муаммоли таълим, қисман из-
ланувчанлик ёки эвристик метод, тадқиқот
методи ва бошқа)ларни қўллаш;
• таълим-тарбия жараёнига илғор инноваци-
он, педагогик ва ахборот технологияларини
жорий этиш орқали ўқитиш сифатини янги
босқичга кўтариш;
• ўқувчиларда ўз фанига қизиқиш уйғота
олиш, уларнинг дунёқараши, тафаккури,
мустақил мушоҳада қилиш қобилиятларини
ривожлантириш.
Меҳнат таълими мазмунини бозор муноса-
батлари талаблари асосида модернизациялаш
орқали таълим-тарбия самарадорлигини оши-
ришга, ўқувчи ёшларни келажакда баркамол ав-
лодлар сифатида билимли, юксак интеллектуал
салоҳиятга эга бўлган шахслар сифатида тарбия-
лашга эришамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |