Шукур Холмирзаев насри
Ёзувчининг таржимаи ҳоли ва ижодининг илк босқичи. Ш.Холмирзаев ҳикояларининг ўзига хослиги. Адибнинг қисса ва романлари. Ш.Холмирзаев қиссаларида севги-муҳаббат, табиат гўзалликларини тасвирлаш ва ардоқлаш асосий мавзуга айлана бориши. Ш.Холмирзаев романларида давр ва шахс фожеаси талқини. “Сўнгги бекат” романида ҳаёт ва ўлим; олам ва одам, давр ва шахс муносабатларининг ўзига хос талқини. “Динозавр” романида ижодкор концепциясининг ўзига хослиги. Рамзий ва фантастик тасвирнинг реализм билан уйғунлашуви –тасвирнинг ўзига хослиги сифатида.
Рауф Парфи ижоди
Шоир биографияси ва илк ижоди. Рауф Парфи лирикасининг асосий хусусиятлари. "Сабр дарахти", "Тавба" тўпламларига кирган шеърлар таҳлили. Р.Парфи шеъриятида рамзийлик. “Сабр дарахти” –инсон сабр-қаноати, маънавий юксаклиги тимсоли сифатида. Тўпламдаги шаклий ва тасвирий ўзига хосликлар.
Наср поэтикаси масалалари
Мурод Муҳаммад Дўст ҳаёти ва ижоди. “Лолазор”-янги қурилишдаги бадиий наср намунаси сифатида. Тоғай Мурод ижодида миллий ва маҳаллий колорит. Характер яратишдаги ўзига хосликлар. “Юлдузлар мангу ёнади”, “От кишнаган оқшом”да каби қиссаларида инсон қалби фожеаларининг ҳаққоний тасвири. Эркин Аъзам қиссалари.
Поэтик рамзлар ва лирик қаҳрамоннинг янгиланиши
Халима Худойбердиева ижоди, Шавкат Раҳмон, Хуршид Даврон, Усмон Азим.
Истиқлол даври ўзбек адабиёти
Шеъриятдаги шакл ва мазмун эврилишлари. Сирожиддин Саййид, Эшқобил Шукур, Муҳаммад Юсуф ижодида Ватан мавзуси. Наср: Нурулло Отахон, Назар Эшонқул, Неъмат Арслон, Исажон Султон, Шодиқул Ҳамро, Улуғбек Ҳамдам, Луқмон Бўрихон. Драматургия: Шароф Бошбеков, Усмон Азим, Эркин Аъзам, Қўчқор Норқобил драмалари.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича
кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотларда талабалар янги ўзбек адабиёти даврига оид илмий ва бадиий адабиётларни ўрганиш ва уларни ўзлаштиришлари кўзда тутилади.
Амалий машғулотларни ўтказиш бўйича тавсия этиладиган тахминий мавзулар:
Ғафур Ғулом насри. Шоир шеъриятида фалсафий теранлик ва бадиий мукаммаллик.
Ойбек поэзияси. “Қутлуғ қон” романида миллий озодлик мотивларининг бадиий талқини.
Абдулла Қаҳҳорнинг қисса ва романлари. “Сароб” романида давр ва шахс тасвири.
Ҳамид Олимжон поэзияси.
Мақсуд Шайхзода ижоди. “Мирзо Улуғбек” трагедиясида шахс фожиаси талқини.
Миртемир ижоди.
Зулфия ижоди. Зулфия шеъриятида ватан ва ҳижрон мотивлари.
Асқад Мухтор насри. А.Мухторнинг “Чинор” романида сюжет ва композиция.
“Уфқ” трилогиясида замон ва инсон ҳаётининг ҳаққоний тасвири. Трилогиянинг бадиий қиммати.
“Улуғбек хазинаси” романида шахс фожиаси. “Улуғбек хазинаси” романида тарихийлик ифодаси. Давр ва шахс фожиаси. Асар композицияси ва сюжет йўналиши.
Пиримқул Қодировнинг адабиётшунослик фаолияти.
Эркин Воҳидов шеъриятининг ғоявий-бадиий хусусиятлари
Абдулла Орипов драмалари. “Жаннатга йўл” драматик достонида фалсафийлик ва бадиийлик.
Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” қиссасида Она сиймосининг бадиий талқини.
Шукур Холмирзаев асарлари таҳлили
Рауф Парфи шеъриятида метафора.
Тоғай Мурод ижодида миллийлик.
Шавкат Раҳмон ижоди.
Усмон Азим ижоди.
Изоҳ: Мазкур рўйхатдаги мавзулардан амалий машғулотлар учун ажратилган соатлар ҳажмига мос ҳолда фойдаланиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |