Одил Ёқубов романлари
Ёзувчи биографияси ва ижодининг илк босқичи. О.Ёқубов ижоди ва 60-йиллар ўзбек адабиётидаги янги йўналиш. О.Ёқубов асарларида маънавият масаласи –бош нафос сифатида. “Муқаддас”, “Қанот жуфт бўлади” каби қиссалари –инсоний бурч ва севги, диёнат каби маънавият муаммоларини талқин этувчи асар сифатида. О.Ёқубов романчилиги.
О.Ёқубов ўзбек адабиётида тарихий-полифоник романнинг асосчиси эканлиги. "Улуғбек хазинаси", "Кўҳна дунё", "Диёнат" романлари таҳлили.
Пиримқул Қодиров насри
Ёзувчининг ҳаёт йўли ва дастлабки асарлари. Адибнинг замонавий мавзудаги қисса ва романлари. П.Қодировнинг тарихий романлари. “Юлдузли тунлар” ва “Авлодлар довони” романлари Бобур ва бобурийлар сулоласи тақдири ҳақидаги асар сифатида. Пиримқул Қодиров адабиётшунос олим ва мунаққид.
Эркин Воҳидов поэзияси
Шоир биографияси ва лирикаси. Э.Воҳидов достонлари. "Руҳлар исёни" достони таҳлили. Э.Воҳидов шеъриятида инсон маънавий оламининг ўзига хос бўёқларда акс этиши. Илк шеъриятида романтик туйғуларнинг мўллиги Э.Воҳидов шеъриятида мавзу ранг-баранглиги. Ватан, севги-муҳаббат, дўстлик мавзуларининг етакчи эканлиги. Э.Воҳидов шеъриятида анъана ва мавзуларининг етакчи эканлиги. “Ёшлик девони” ва замонавий ғазалчилик муаммолари. Э.Воҳидов ижодида қасидачилик муаммолари. Э.Воҳидов достонларида маънавий-руҳий олам тасвирининг теранлиги.
Абдулла Орипов шеърияти ва достонлари
Шоир биографияси ва ижодининг илк бошланиши. А.Орипов лирикасининг асосий хусусиятлари. А.Орипов шеъриятида бадиий мукаммаллик ва фалсафий теранлик. Давр ва шахс фожиаси талқини. А.Орипов шеъриятида ватан ва миллат мадҳининг устуворлиги. "Жаннатга йўл", "Ҳаким ва ажал", "Ранжком" достонларининг таҳлили. А.Ориповнинг драматик достонларида абадиятга даҳлдор мавзулар: ҳаёт ва ўлим, дўстлик ва хиёнат, маънавий юксаклик ва тубанлик мотивларининг фалсафий талқини. А.Орипов –таржимон.
Ўткир Ҳошимовнинг қисса ва романлари
Адибнинг ҳаёт йўли, даслабки ҳикоя ва қиссалари. Ў.Ҳошимов ҳикояларида маънавий руҳий олам талқинининг ўзига хослиги. Романтик руҳнинг устиворлиги. “Урушнинг сўнгги қурбони” ҳикоясида фожеавийлик. Она образининг бадиий –эстетик қиммати.
"Баҳор қайтмайди", "Дунёнинг ишлари" қиссалари ёзувчининг жиддий мувафаққиятлари эканлиги. "Нур борки, соя бор", "Икки эшик ораси", "Тушда кечган умрлар" романларининг поэтик қиммати.
Do'stlaringiz bilan baham: |