Вариант 3
Бизнес турлари.
Таянч иборалар: ишлаб чиқариш, молиявий, тижорат, консультатив.
Бизнес фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш.
Таянч иборалар: перспектив, ретроспектив, комплекс, мавзу бўйича.
3-масала. Корхона (фирма) нинг маркетинг тадқиқоти натижасида ишлаб чиқришни кенгайтириш мақсадида жорий йилдаги кўрсаткичлари таҳлили натижалари қуйидагилар аниқланди.
Маҳсулот ишлаб чиқариш хажми, жами - 3000 дона
Маҳсулот бирлигидаги баҳоси – 50 сўм
Маҳсулот бирлигидаги ўзгарувчан ҳаражатлар миқдори – 28 сўм
Доимий ҳаражатлар – 11000 сўм
Ушбу кўрсаткичлардан фойдаланиб қуйидаги кўрсаткичларни аниқланг:
Битта маҳсулот ҳисобига ялпи фойдани?
Ялпи фойданинг умумий хажмини?
Маҳсулот сотишдан тушган тушум?
Соф фойдани?
Соф фойда = ялпи фойда - доимий ҳаражатлар
Тузувчи катта ўқитувчи Ш.Махмудов
Вариант 4
Бизнес фаолияти хусусиятлари.
Таянч иборалар: мустақиллик, ҳукмронлик, йўналтириш
Бизнесда қимматбаҳо қоғозлар ўрни.
Таянч иборалар: акция, вексель, облигация.
3-масала. Корхона (фирма) нинг жорий йилдаги кўрсаткичлари таҳлили натижалари қуйидагилар аниқланди.
Маҳсулот ишлаб чиқариш хажми - 4000 дона
Маҳсулот бирлигидаги баҳоси – 60 сўм
Маҳсулот бирлигидаги ўзгарувчан ҳаражатлар миқдори – 35 сўм
Доимий ҳаражатлар – 80000 сўм
Ушбу кўрсаткичлардан фойдаланиб қуйида ги кўрсаткичларни аниқланг:
Маҳсулот сотишдан тушган тушум?
Жами ўзгарувчан ҳаражатлар миқдорини?
Ялпи даромаднинг хажмини?
Соф фойдани?
Тузувчи катта ўқитувчи Ш.Махмудов
Вариант 5
Бозор тушунчаси ва бозорнинг функциялари.
Таянч иборалар: боғлаш, айлантириш, ҳозирлаш, тартиблаш ва ўрнатиш.
Бизнес фаолиятининг ишлаб чиқариш харажатлари таҳлили.
Таянч иборалар: материаллар сарфи, табиий бойликлардан фойдаланиш, ҳақ тўлаш, суғурта, таъмирлаш, солиқлар ва бошқа харажатлар.
3-масала. Корхона (фирма)нинг махсулотларни ишлаб чикариш ва сотиш холатидан келиб чикиб, келгусидаги заррасизликни таъминлаш (нуктасини) холатини аникланг.
Маҳсулот ишлаб чиқариш хажми - 3000 дона
Маҳсулот бирлигига ўзгарувчан ҳаражатлар - 30 сўм
Маҳсулот бирлигида реализация (сотиш) баҳоси - 36 сўм
Доимий ҳаражатлар - 110000 сўм
Ушбу курсаткичлардан фойдаланиб корхона (фирма) нинг) бизнес-режасидаги куйидаги курсаткичларни топинг:
Ялпи фойдани?
Зарарсизлик нуктасини (микдорини).
Изох: Зарарсизликни таъминлаш учун ялпи фойда миқдори доимий ҳаражатларни қоплашга тенг бўлиши лозим.
Тузувчи катта ўқитувчи Ш.Махмудов
Do'stlaringiz bilan baham: |