Яқин Шарқ, Ғарбий Европа ва Марказий Осиё



Download 26,36 Kb.
Sana10.03.2023
Hajmi26,36 Kb.
#917723

10.10.2022 й.
Мавзу: Информацион глобаллашув шароитида инсон онгини бошқаришга уринишлар
(Яқин Шарқ, Ғарбий Европа ва Марказий Осиё давлатлари мисолида).
Инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача олиши, давлатимиз раҳбарининг мактабгача таълим соҳасига қаратаётган эътибори мактабгача таълимнинг аҳамиятини юксак даражага кўтарди. Бу эса ёшларимиз маънавиятини илк гўдаклик ёшидан бошлаб, оила билан ҳамкорликда, босқичма-босқич маънавий тарбиялаш методларини ишлаб чиқишни тақозо қилмоқда. “Узлуксиз маънавий тарбия” трилогиясининг биринчи қисми 0-3 ёш оралиғи – гўдаклик ва илк болалик даврини; иккинчи қисми 3-7 ёш оралиғи – мактабгача таълим ва учинчи қисми 7-18 ёш оралиғи - мактаб даврини қамраб олади. Трилогиянинг биринчи китоби – “Ёш ота-она китоби” бўлиб, мазкур қўлланмада 0-3 ёшли гўдак болаларни парвариш қилиш ва маънавий тарбиялаш методлари ёритилган. Қўлланма хрестоматик хусусиятга эга бўлиб, рангли расмлар, ҳаётий мисоллар ва мутахассислар тавсиялари билан бойитилди.
Қўлланмада миллий тарбиямиз ҳамда жаҳоннинг ривожланган давлатлари Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Франция, Голландия, Италияда болалар тарбияси ҳақидаги лавҳалар ўрин олган. Қўлланмани маърифий самарасини ошириш учун никоҳ тўй маросимларида ёш келин-куёвларга, туғруқхоналарда кўзи ёриган ҳар бир онага ҳадя қилиниши таклиф қилинади. Ёш ота-оналарнинг қўлланмадан самарали фойдаланишлари учун маҳаллардаги “Ота-оналар университет”лари ишини ушбу мақсадга йўналтириш таклиф қилинади. Шунингдек, Марказда 3-7 ва 7-18 ёшли болалар ва ўсмирларнинг маънавий тарбиясига бағишланган қўлланмалар устида иш олиб борилмоқда. 11 йиллик мактабни битирув маросимида ҳар бир битирувчи ўз халқи, Президенти олдида ўз ҳаётини юксак маънавият асосида қуришга онт ичади. Бу эса ҳаётимизда учраётган ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, ажримлар, фирибгарлик, лоқайдлик, ёт ғояларга берилиш ва бошқа маънавий иллатларнинг олди олинишини маънавий кафолатлашга хизмат қилади. 2018 йил 7 март куни Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги нутқида: Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотинқизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азалазалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.
Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир. Ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон деб аталган жонажон Ватанимизда ҳар қайси мард йигит, аввало, меҳрибон онаси, оиласи, фарзандлари бахтли бўлишини албатта истайди, ҳазрат Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, бу йўлда ўзининг бутун борлиғини бағишлашга тайёр туради- мазмунидаги фикрлар илгари сурилади. Шу нуқтаи назардан қараганда, “Келажак – боғчадан бошланади” деган шиор баландпарвоз гап эмас. Аслида ватанпарварлик, эл-юртга фидойилик бир қарашда оддий, лекин ҳаёт талаби бўлган ана шундай долзарб ишлардан бошланади. Фарзандлар тинчлиги, уларнинг бахти, камоли – жамиятнинг энг катта бойлиги. Бунинг аҳамиятини ота-она бўлган одам билади. Айниқса, ҳозирги нотинч, мураккаб замонда бу ҳақиқатни янада чуқурроқ англаш – бу ҳам ҳаёт талабидир. Мактабгача таълим муассасалари болаларга ахлоқий тарбия бериш ва уларни мактабга тайёрлаш билан бир қаторда уларда гендер хусусиятларни шакллантиришда ҳам катта имкониятга эга. “2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да кўрсатилган “Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини кўрсатиш ҳамда оила институтининг мавқеини ошириш” каби муҳим вазифаларни бажаришда ўзбек халқининг бола тарбиясига доир анъаналари ва оила ҳамда жамоа тарбияси жараёнида юз бераётган ўзгаришларни тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.
Буюк аллома Ибн Сино ҳам таълим-тарбия ва ахлоққа оид “Тадбир алманозил”, “Рисола фи илм ал-ахлоқ”, “Рисола фи ал-аҳд”, “Рисола фи тазкияи ан-нафс”, “Сиёсат ал-бадан”, “Китоб ал-ансоф” каби асарлар яратган. Ибн Синонинг фикрича, бола тарбияси билан, аввало, оила, ота-она шуғулланмоғи лозим. “Бола ахлоқи шаклланишида, – дейди у, – эрхотиннинг бир-бирига бўлган муносабати муҳим ўрин тутади. Бунинг учун оила аъзоларининг ҳар бирига маълум вазифалар юклатилган бўлиши керак” Ибн Сино дейди: “агар ёмон хулқ одатга кириб қолса, у мижоз бузилишини келтириб чиқаради. Масалан, ғазаб кучли қиздиради, қайғу кучли оздиради, ҳафсаласизлик нафсоний қувватни бўшаштириб, мижозни балғамликка мойил қилади. Хулқнинг мўътадиллиги натижасида, ҳам нафас, ҳам бадан соғлом бўлади” Ибн Сино ахлоққа оид кўплаб муаммоларни одамнинг руҳий ҳолати ва маънавий хоссаларининг ҳис-ҳаяжонли пайдо бўлиши асосида талқин этади. Фитрат мазкур асарининг иккинчи қисмида фарзанд тарбияси ҳақида ёзади. “Оиладаги энг оғир вазифа бола туғилгандан кейинги фарзанд тарбиясидир... Бани Одамнинг сиёсий, диний, ижтимоий инқилобларининг асоси ана шу икки сўз – “бола тарбияси”дан иборат бирикмага боғлиқ.
Бу халқнинг ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши, заиф бўлиб хорликка тушиши, фақирлик жомасини кийиб, бахтсизлик юкини тортиб, эътибордан қолиши, ўзгаларга тобе, қул ва асир бўлиши, болаликдан ўз ота-оналаридан олган тарбияларига боғлиқ”, - дейди. Абдулла Авлоний ҳам таълим-тарбига оид илғор қарашларни илгари сурган. Унинг илмий мероси бой бўлиб, “Биринчи муаллим”, “Иккинчи муаллим”, “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ”, “Мактаб гулистони” каби асарларида “ақллининг боласи ақлли, аҳмоқнинг боласи аҳмоқ” каби ақидаларга қарши чиқади ва тарбиянинг ҳал қилувчи аҳамиятини алоҳида таъкидлайди. Авлоний тарбияни шундай тушунтиради: “Тарбия”, “педагўгия”, яъни бола тарбиясининг фани демакдур... Болани саломати ва саодати учун яхши тарбия қилмак, танини пок тутмак, ёш вақтидан маслакни тузатмак, яхши хулқларни ўргатмак, ёмон хулқлардан асраб ўсдурмакдур” . Унинг фикрича, тарбия бола туғилган кундан бошланади ва умрининг охирига қадар давом этади. Тарбия икки босқичдан – оила ва мактаб тарбиясидан ташкил топади.
Оилада тўғри йўлга қўйилган тарбия мактаб учун катта мададдир ва, аксинча, оилада тегишли тарбия ишлари олиб борилмаса, бу ҳол мактабнинг таълим тарбия ишини жуда қийинлаштириб қўяди. Авлоний тарбияга оид қарашларида тарбияни уч асосий кўринишга – бадан тарбияси, фикр тарбияси ва ахлоқ тарбиясига бўлади ҳамда улар ўртасида узвий бирлик бўлиши зарурлигини уқтиради6 . Этнографик тадқиқотлардан маълум бўлдики, ўтган асрнинг 60–70- йиллари ота-оналари бола тарбиясида кўпроқ ўзи намуна бўлиб ёки бошқаларни намуна қилиб кўрсатишдан кўпроқ фойдаланишган. Халқ тарбияси анъаналарида сўздан эмас, кўпроқ, намуна ва ҳаракатлардан фойдаланганлиги ҳақида рус этнографи С.П.Поляков ҳам маълумот беради . Жазо усуллари танбеҳ, уришиш, калтакдан эса жуда кам фойдаланилган. Лекин, кейинги йилларда ота-оналарнинг жазо усуллардан кўпроқ фойдаланиш тенденцияси кўзга ташланмоқда8 . М.Миднинг фикрича, тақлид ўйин, ўқиш ва меҳнат орқали шаклланади. Бу жараён бошқалар ролини қабул қилиш, уларга ўхшашга интилишнинг кўринишидир9 . Тақлид боланинг ёшига, идрокига боғлиқ равишда онгли ёки онгсиз тарзда юз бериши мумкин. Бола гўдак ёшида катталарга кўр-кўрона тақлид қилади.
Француз олими Э.Дюркгеймнинг фикрича, бола тақлид қилиш қобилияти билан туғилади, ўсмир ёшига етганда эса тақлид қилиш фақат танлов асосидагина амалга ошадиган жараён бўлиб, ижтимоий тажрибани кенг маънода эгаллай бошлаши, натижада боланинг характери, темпераменти, қизиқишлари ҳам шаклланади. Демак, бола ўсган сари, тақлид жараёни мазмунан ўзгаради ва онгли характер касб этади . А.Бандура ҳам тақлидни бола социализацияси механизмининг муҳим таркибий қисми сифатида кўрсатади. Унинг фикрича, катталарга тақлид қилиш асосида болаларнинг ахлоқ соҳасидаги ижобий фикрлари мустаҳкамланиши ёки, аксинча, уларда тажовузкорона хислатлар ҳам ривожланиши мумкин . Катталар билан бўладиган ҳар кунги мулоқот орқали болалар дастлаб, катталарнинг хатти-ҳаракатлари, одатлари, ички сифатлари; фикрлаш тарзлари, ижтимоий бурчини бажаришга ва бошқа шу кабиларга бўлган муносабатларига тақлид қиладилар ва ўзлаштирадилар. Хулоса сифатида айтиш мумкинки, ўзбекларда оилавий тарбия анъаналари ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, энг аввало, тарбия воситасида болаларга ота-оналарнинг ота-оналик, қон-қариндошлик хислатлари, миллий маънавий фазилатлар сингдирилади. Шу орқали бола ўз ота-оналарининг фарзандларига бўлган меҳр-муҳаббатини, оила ва жамият олдидаги бурч масъулиятини, бола тарбиясидаги тажрибаларини ўзлаштиради.
Халқ ва миллат дунёқарашини шакллантириш, таълим-тарбия, ахлоқ нормаларини вужудга келтириш, баркамол инсонни тарбиялашда маънавият ва маърифат масалалари алоҳида ўрин тутади.Ислом сиёсий илмининг асосчиси сифатида эътироф этилган ва инсоният сиёсий фани хазинасига қўшган ҳиссаси эвазига “Муаллим ас-соний” номини олган Абу Наср Форобий сиёсий қарашлари негизини “инсон-давлат-маънавият” уйғун учлиги ташкил этади, унинг изланишлари сиёсий воқеликда маънавиятнинг ролини изоҳлашга бағишланади. Маълумки, Абу Наср Форобийнинг “шаҳарлар таснифи” таълимотида маънавиятнинг тадрижияти тасвири берилган ҳамда маънавият муайян ҳаёт тарзини шакллантириши ҳақида хулоса чиқарилган. Аллома турли маънавиятларнинг қарор топишини турли “шаҳар” аҳолиси турмуши сифатида тасвирлаш усулини қўллаган. Аммо Форобий бир қарашда идеал саналмиш “фозил шаҳар”, яъни етук маънавиятнинг емирилиши ёки таназзули тадрижияти ҳам юзага келиши мумкинлиги ҳақида хулоса чиқаради. Айни шу жиҳатдан Форобийнинг илмий мероси биз учун муҳим.
Маънавиятнинг икки асосий сифати бор: ё ўзингники бўлади, ё бировники. Бировнинг ўз маънавиятини тиқиштириб, сенинг маънавиятингга таҳдид солиши фақат битта мақсадни – сенинг маънавиятингни йўққа чиқаришни кўзлайди. Мутафаккир ҳар қандай жамият учун маънавият борасида иккита вазифа устувор бўлишини: биринчидан, ўз маънавиятини мудом такомиллаштириш, иккинчидан, уни ўзга маънавият тажовузидан асрай билишни таъкидлайди. Аллома комил инсоннинг фазилатли ишлари илмга асосланади, дейди. Аммо инсон ўз илмини амалий жиҳатдан тадбиқ этиш воситаларига эга бўла олмаса, унда бу ҳол комиллик ҳисобланмайди. “Инсоннинг комиллиги унинг бажарган амалий ишларида ифодаланади. Масалан, котибнинг камолоти ёзиш санъатини ўзлаштирганлигидагина эмас, балки ўз касбига доир вазифаларни моҳирона бажаришидадир. Худди шунингдек, шифокорнинг камолоти ҳам унинг тиббиёт санъатига доир билимга эга бўлишида эмас, балки хасталикни даволашнинг амалий воситаларини мукаммал билишидан иборатдир. Бу ҳол ҳар қандай бошқа санъат соҳибларига ҳам тааллуқлидир” .
Форобий ижодида фаннинг табиати ва вазифасини ўрганиш муаммоси катта ўрин эгаллайди. У билимга улкан аҳамият беради. Маданий кишини, умуман тараққий топган жамиятни Форобий илм ва маорифсиз тасаввур қилолмайди. Унинг фикрича, билимларни эгаллаш идеал жамият мавжудлигининг асосий шартидир. Олимнинг фикрича, фанлар ва умуман билимлар борлиқдан келиб чиқиб, борлиқни узоқ вақт ўрганиш асосида тўпланиб боради. Турли илмлар бир-бирини инкор қилмайди, балки ўзаро бир-бири билан боғлиқ ҳолда ривожланади. Улар дунёни идрок қилишга ва инсонларнинг бахт-саодатга эришишига қаратилгандир. Мутафаккирнинг тасдиқлашича, ҳақиқатни билиш ва эътиқодли билим, шубҳасиз, гўзалдир. Форобий билимлар инсонни хушахлоқ, саховатли ва ақл-идрокли қилади, билимларсиз инсон ўзи кўзлаб яшаётган мақсадга эриша олмайди, дейди. Унингча, “муносиб инсон” бўлиш учун кишида икки имконият, яъни таълим ва тарбия олиш имконияти бор. Таълим олиш орқали назарий камолотга эришилади, тарбия эса кишилар билан мулоқотда инсоний қадр-қимматни ва амалий фаолиятни яратишга олиб борадиган йўлдир. Ўз даврида маънавият ва маърифат масалалари тўғрисида бетакрор фикрлар билдирган алломалардан бири Абу Райҳон Берунийдир. У илммаърифатга, унинг жамиятни камол топтиришда ижобий таъсир кучига чуқур ишонч билан қараган. Шунинг учун илм олиш, илм тарқатиш ҳукмдорларнинг муҳим вазифаларидан бири эканлигини қайд этиб ёзади: “Илм соҳалари кўп, улар янада кўпаймоқда.
Жамиятнинг юксалиши илм билан боғлиқ эканлигини тушунган одамларнинг интилишлари илммаърифат сари бормоқда. Илм-фанларга, уларнинг соҳибларига бўлган иззатҳурмат ва ишончнинг ортиб бориши фикримизнинг далилидир. Бу авваламбор давлатни бошқарувчиларнинг бурчи, чунки инсонлар қалбларини тирикчилик ташвишларидан, кундалик турмуш ғам-ғуссасидан халос этиш ва уларнинг руҳларини озод қилиб, илм-маърифат билан рағбатлантириш ҳукмдорларнинг вазифасидир. Зеро, инсонлар қалби маънавиятга, илмга мойилдир” .
Бу фикрдан кўриниб турибдики, Беруний илм-фаннинг аҳамиятини, унинг жамиятнинг фаровонлигини таъминлашда муҳим маънавий восита эканлигини мана шундай идеал шаклда тушунган. Абу Райҳон Берунийнинг таъкидлашича, билишнинг асоси, бизнинг дунё ҳақидаги билимларимиз манбаи бўлмиш сезги аъзолари орқали олинган билимлардир. Аллома илмий билимлар ҳақида гапирар экан, бу – ақл-идрок туфайли эришилган ютуқдир, дейди. Шу боис Беруний бу соҳада тажрибанинг аҳамиятини алоҳида эътироф этади. Буюк мутафаккирнинг жамият ҳаётида олимлар ва уларнинг илмий фаолияти хусусидаги қимматли фикрлари ҳам эътиборга моликдир. Олимлар яратадиган илмий асарлар, Берунийнинг фикрича, фақат назарий-амалий аҳамиятгагина эмас, балки маънавий аҳамиятга ҳам эгадир. “Бордию фан бўлмаганида эди, - унинг қайд қилишича, - идрок этилаётган нарса ёвузлик, кечилаётган нарса эса яхшилик бўлиб чиқишига ишонч бўлмаган бўлур эди” . Ана шунинг учун ҳам файласуф олимларни жамиятдаги улкан вазифаларга муносиб бўлишга, носамимийлик ва ғаразгўйликка йўл қўймасликка даъват этади, чунки бу нуқсонлар фанни инкор этишга ва фан ихлосмандларига нафрат билан қарашга олиб келиши мумкин.
Берунийнинг фикрича, ҳар бир олим ҳушёр бўлиши, ўз хатоларини синчиклаб топиб олиши, ўзини қайта-қайта текшириши, ғайрат-шижоатини ошириб бориши ҳамда меҳнатдан зерикмаслиги шартдир. Беруний бошқа Шарқ алломалари каби илм-фан ҳақида қуйидаги чуқур фалсафий хулосага келади, яъни илм-фансиз инсон борлиги шубҳали бўлиб қолади. Илм ўз зоти билан матлубдир, ҳақиқатан ҳам у барча нарсадан лаззатли. Илмдан бошқа қандай нарсада манфаат зоҳирроқ ва қай бирида фойда кўпроқ бўлади, фақат илм билангина ҳам дин, ҳам дунё учун хайрли ишларни қилиш ва уларга зарар келтиришдан сақланиш мумкин. Агар илм бўлмаганида биз жалб қилаётган нарса яхшилик эмаслигига ишонч бўлмас эди. Жаҳон маданиятининг буюк намояндаларидан бири Абу Али ибн Сино ҳам салафи Форобий, замондоши Берунийлар каби маънавият ва маърифат, ўз давридаги илмларнинг ҳолати ва уларнинг инсоният ҳаётидаги аҳамияти тўғрисида қимматли фикрларни илгари сурган. Унинг фикрича, ҳар қандай илмда нарсаларни билиш унинг бошланиш тамойиллари ва сабабларини, шунингдек, нарсаларга хос тасодифий ва зарурий белгиларни ўрганиш орқали эришилади. Ҳар қандай билим нарсанинг ички сабабларини билиш йўли билан пайдо бўлади. Бундан кўринадики, илм фактларни кузатиш, уларни ўрганиш ва сабабларини билишга асосланади. Илмнинг мақсади кузатиш ва текшириш қуролини тўғри билишдан иборатдир.
Мана шундай қурол ёрдами билангина ўрганилаётган ҳодисалар ҳақида мукаммал билимга эга бўлиш мумкин. Шарқ гуманизмининг буюк намояндаси сифатида Ибн Сино фақат илмфан ва маданиятгина инсон учун ҳақиқат эшикларини очиш имконини беради, деб ҳисоблайди. Бу эса мазкур масалада унинг бошқалар учун намуна сифатида нафақат китоблардан, балки бевосита ҳаётнинг ўзидан ҳам олинган билимлар учун курашган ўз даврининг тадқиқотчиси ва кузатувчиси бўлганлигини кўрсатади. Ибн Синонинг эътиборга молик фикрларидан бири унинг одамларни, хусусан ёшларни фанни жиддий ўрганиш ва муайян соҳада такомилга интилишга чақирганлигидир. Ибн Синонинг ҳисоблашича, жасур кишилар илмий билимларни эгаллаган ва улардан халқ манфаати йўлида фойдаланадиган кишилардир. Бундай кишиларни у идеал, ақл нурини таратувчилар деб атайди. Ўзининг “Ишорат ва танбиҳот” асарида шундай ёзади: “Маърифатли инсон жасурдир. У ўлимдан қўрқмас, камтарин ва кўнгли очиқ инсон. У сохта дўстлик ва бировларни камситишдан йироқдир. У қалби буюк инсон бўлиб, кишилар ўртасида бўладиган ҳар қандай камситишлар унга тааллуқли эмас” . Ибн Синонинг уқтиришича, илм-фансиз тараққиёт бўлмайди. Зеро, илм-фан учун бутун умрни бағишлаш ва жонни фидо қилиш керак. Шу билан бирга, буюк мутафаккир илмий билимларнинг нафақат инсоният тараққиёти учун аҳамиятини кўрсатибгина қолмай, балки айрим фанларнинг инсон жамиятидаги мақсад ва вазифаларини аниқлашга ҳам ҳаракат қилади. Хусусан, у “Нажот” китобида фанга қуйидагича таъриф беради: “Фан – бу ҳар бир нарсага қандай бўлса, ўшандайлигича ишонишдир, бу ерда бошқа нарсанинг бўлиши мумкин ҳам эмас. Демак, фан – бу нарсаларнинг моҳиятини таърифлар орқали англашдир” . Хуллас, аждодларимизнинг маънавият ва маърифат, уларнинг инсонни маънавий камолотга етишишида муҳим омил эканлиги тўғрисидаги бетакрор фикрлари мамлакатимиз илмий салоҳиятини оширишда, ёшларни маънавиймаърифий ва дунёқараши кенг комил инсонлар қилиб вояга етказишда назарий асос бўлиши шубҳасиз.
Download 26,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish