13.4. Тўлов балансига таъсир этувчи асосий омиллар
Тўлов баланси такрор ишлаб чиқариш билан тўғри ва тескари алоқага эга.
Бир томондан, у такрор ишлаб чиқаришда рўй бераётган жараёнлар оқибатида
шаклланади, бошқа томондан эса – унга акс таъсир кўрсатади, чунки валюталар
курси, олтин-валюта заҳиралари, валюта ҳолати, ташқи қарз, валюта ва иқтисодий
сиёсат йўналишлари, жаҳон валюта тизими ҳолатига таъсир этади.
138
Тўлов баланси, мамлакатнинг жаҳон хўжалигидаги иштироки, ташқи
иқтисодий алоқаларининг масштаблари, таркиби ва ҳарактери тўғрисида
маълумот беради.
Тўлов балансида қуйидагилар акс eттирилади:
1) экспортнинг турли имкониятларини ва товарлар, капиталлар, хизматлар
импортига эҳтиёжни белгиловчи иқтисоднинг таркибий диспропорциялари;
2) иқтисодни бозор ва давлат томонидан мувофиқлаштириш услубларининг
ўзаро нисбатидаги ўзгаришлар;
3) конъюнктурa омиллар (халқаро рақобат, инфляция, валюта курси ва
бошқаларнинг ўзгариш даражаси).
Тўлов баланси ҳолатига бир қатор
омиллар таъсирэтади. Булар қуйидагилар:
a)
Мамлакатларнинг иқтисодий ва
сиёсийт
араққиётининг
нотекислиги,
халқаро рақобат. Тўлов баланси асосий
моддаларининг рeволюцияси жаҳон иқтисодидаги рақиб-марказлар кучларининг
ўзаро нисбатидаги ўзгаришларни акс эттиради.
b)
Ҳарбий харажатларнинг тўлов балансига эгри таъсири биринчи
навбатда уларни ишлаб чиқариш шароитлари ва иқтисодий ўсишнинг
суръатларига бўлган таъсирида, ҳарбий бўлмаган тармоқлардан юлиб олинаётган
ресурларда ўз аксини топади. Агар экспорт тармоқлари ҳарбий буюртмалар билан
босиб юборилган, товарларни четга олиб чиқишни кенгайтиришга мўлжалланган
маблағлар ҳарбий мақсадларга йўналтирилган бўлса, мамлакатнинг экспорт
қобилияти қисқаради. Қуролларнинг ўсиши ҳарбий-стратегик товарлар, шу
жумладан, тинчлик вақтидаги истеъмол меъёрларидан ортиқ бўлган ҳажмда кўп
турдаги хом-ашёларнинг (нефт, каучук, рангли металлар) импортини оширади;
c)
халқаро молиявий боғлиқликнинг кучайиши. Замонавий шароитларда
молиявий оқимларнинг ҳаракати халқаро иқтисодий муносабатларнинг муҳим
шаклларидан бирига айланди. Бу эса ўз навбатида четга капиталларни олиб
чиқишнинг, ссуда капиталлари жаҳон бозорининг (евробозорларни ўз ичига олган
139
ҳолда) ривожланишини, шартнома шартлари эркинлашиши шароитида молиявий
бозорларнинг ўсиши билан асосланади. Натижада, мамлакатларнинг молиявий
ўзаро боғлиқлиги уларнинг ўзаро тижорат боғлиқлигидан устунроқ бўлиб қолди.
Бу эса, валюта ва кредит таваккалчиликларни, биринчи навбатда, қарз олувчининг
тўловга лаёқацизлигини кучайтириб юборади. 1980–90 йиллардаги жаҳон қарзлар
инқирози
ва
1997-98
йиллардаги
валюта-молия
инқирозлари
ушбу
таваккалчиликлар хавфлилигини очиб ташлади;
d)
халқаро савдодаги ўзгаришлар. Илмий техник инқилоб, хўжалик
ривожланиши суръатларининг ўсиши, янги eнергетика базасига ўтиш халқаро
иқтисодий алоқаларда таркибий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Тайёр
маҳсулотлар билан, шу жумладан интеллектуал товарлар, нефт ва eнергия
ресурслари билан савдо қилиш суръати ошди. 1970-йилларнинг охири ва 1980-
йилларнинг бошида нефть баҳосининг тўсатдан 18 баробар ошиб кетиши нефть
импортёри бўлмиш мамлакатлар тўлов баланси жорий операцияларининг
камомадига олиб келди. Товарлар оқимининг географиясида ривожланган
давлатлар орасидаги алмашувнинг, уларнинг ташқи савдосида ривожланиб
бораётган мамлакатлар улушининг қисқариши ҳолатида, кенгайиши тарафига
қараб ўсиш бўлади (жаҳон савдосининг 70 фоиз, Европа иттифоқи мамлакатлари–
38 фоиз). Ривожланган давлатларнинг ўзаро савдоси улар экспортининг 80
фоизини ўз ичига олади (Европа иттифоқи мамлакатлари – 58 фоиз), ривожланиб
бораётган мамлакатлар орасидаги савдо эса уларнинг экспортининг 1
4 ташкил
этади. Бундай ҳол жаҳон бозоридаги рақобат курашини кучайтириб юборади;
e)
тўлов
балансига
валюта-молиявий
омилларининг
таъсири.
Девалъвация, одатда экспортни, ревальвация эса импортни рағбатлантиради.
Жаҳон валюта тизимининг барқарорсизлиги халқаро савдо ва ҳисоб-китоблар
шароитларини ёмонлаштиради. Миллий валюта курсининг пасайишини кутган
ҳолда экспорт ва импорт бўйича тўлов муддатларининг ўрнидан силжиши руй
беради, яъни импортёрлар тўловларни тезлаштиришга, экспортёрлар эса аксинча
хорижий валютадаги тушумни олишни кечиктиришга ҳаракат қиладилар (“лидз
aнд лeёз” сиёсати). Халқаро ҳисоб-китоблар муддатларидаги кичик бир қисқа
140
узилиш, мамлакатдан капиталларнинг четга оқиб кетишига олиб келиши мумкин.
Баҳо ва тўлов валютаси сифатида ишлатилаётган етакчи валюталар курсларининг
тебраниши кўпчилик давлатлар тўлов балансларига таъсир этади;
f)
инфляциянинг тўлов балансига салбий таъсири. Бундай ҳолат,
баҳоларнинг пасайиши миллий товарларнинг экспортини қийинлаштириб,
рақобатдошлигини пасайтирган, товарлар импортини рағбатлантирган ва
капиталларни хорижга чиқиб кетишига имкон берган пайтда вужудга келади;
g)
фавқулодда ҳолатлар – ҳосилнинг бўлмаслиги, табиий офатлар,
ҳалокатлар ва шу кабилар тўлов балансига салбий таъсир этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |