Яхшиева М. Т. Монетар сиёсат назарияси: Ўқув қўлланма. –Т


 Тўлов баланси сальдосини ўлчаш концепциялари



Download 1,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/66
Sana01.05.2022
Hajmi1,48 Mb.
#601585
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   66
Bog'liq
Monetar siyosat nazariyasi

13.2. Тўлов баланси сальдосини ўлчаш концепциялари 


134 
Тўлов баланси тузишнинг муҳим масалаларидан бири – бу, унинг сальдосини 
ўлчашдир. Ушбу масала кенг кўламдаги саволларни қамраб олади – алоҳида 
халқаро битимлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлигидан жадвал тузишнинг 
таркибий тузилишигача ҳамда тўлов баланси назарияси ва амалиётининг eнг 
муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб ҳисобланади. Тўлов балансининг 
камомади ёки актив сальдосининг қабул қилинган аниқлаш услуби бу – тўлов 
балансини асосий ва балансловчи моддаларга бўлишдир. Асосий моддаларнинг 
сальдосини “тўлов балансининг сальдоси” деб аташади. Ушбу миқдорнинг 
ижобий ёки салбий бўлишига қараб эса, тўлов балансининг активи ёки камомади 
белгиланади. 
Тўлов балансининг сальдоси муҳим кўрсаткичлардан ҳисобланади. Унинг 
миқдори ялпи ички маҳсулот ва миллий даромад ҳисоб-китобига киритилади, 
валютанинг ҳолатига, ички ва ташқи сиёсатни олиб бориш воситаларини 
танловига таъсир этади. Бундан, тўлов баланси сальдосини ўлчаш пайтидаги энг 
муҳим муаммо сифатида майдонга моддаларни асосий ёки балансловчи 
моддаларга таснифлаш муаммоси чиқади. 
Тўлов баланси сальдоси тушунчаси операцияларнинг маълум бир 
тўпламининг баланс якунига алоқадордир. Ушбу тушунча принспиал ҳарактерга 
эгадир. Тўлов балансининг активлиги ёки пассивлиги кўрсаткичи, доим 
мувозанатда бўлган ялпи тўлов балансининг ҳарактеристикаси сифатида қабул 
қилиниши керак эмас. Тўлов баланси сальдосининг кўрсаткичи тузилмавий бўлиб 
ҳисобланади. Унинг катта-кичиклиги биринчи навбатда, ушбу моддалар якунини 
ифодаловчи, моддалар танловига боғлиқ. Бундай танлов ўз ҳолича бўлиши керак 
эмас. У маълум бир мақсадга бўйсунган ва ўзида тааллуқли таҳлилий ёндашувни 
акс эттирмоғи лозим. 
Тўлов баланси моддаларининг ХВФ услубиётига мувофиқ таснифи унинг 
сальдосини аниқлашнинг eволюциясини кузатиб бориш имконини беради. Ушбу 
схемадан фойдаланган ҳолда, маълум бир гуруҳ операциялар тагига чизишнинг 
ўзи кифоя қилиб ва бунда, ушбу чизиқнинг юқорисида жойлашган барча 
кўрсаткичларнинг якуний кўрсаткичи, бизга маълум бўлган бир концепцияга 


135 
биноан, тўлов баланси сальдосига мувофиқ бўлади. Ушбу кўрсаткич, чизиқдан 
пастда бўлган тескари ифода билан олинган барча кўрсаткичлар суммалари билан 
мувозанатлаштирилади. Мазкур таснифлашнинг таркибий тузилиши маълум бир 
меъёрда тарихан халқаро иқтисодий операциялар ривожи кетидан боради. 
Халқаро алмашувнинг тарихан энг ривожланган шакли сифатида майдонга 
ташқи савдо чиқади. Халқаро савдо бўйича ҳисоб-китоблар дастлабки тўлов 
баланслари моддаларининг асосий мазмунини ташкил этган эди. Халқаро меҳнат 
тақсимотининг чуқурлашиб бориши билан хизматлар халқаро алмашувда 
каттароқ рол ўйнай бошлади. 
Савдо баланси ва хизматлар баланси мамлакат ички иқтисодининг ҳолати ва 
жаҳон хўжалигида эгаллаган ўрни билан ўзаро боғлиқдир. Ташқи савдонинг 
камомади ёки активлиги жаҳон бозорида ушбу мамлакат товарлари 
рақобатдошлигини, иқтисодининг кучли ёки кучсизлигини акс эттиради ва 
жиддий иқтисодий чоралар кўрилишига сабаб бўлиши мумкин. 

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish