- Ёруғлик ажралишнинг шикастлантириш таъсири.
- Таъсир вақти 10-15 сек. Инфрақизил, ультрабинафша ва спектрнинг кўзга кўринувчан нур қисмларидан иборат. Бунинг маркази портлашнинг ялтироқ қисми (оловли шар). Портлаш ҳудудида ёруғлик ажралиши 8-10 минг ва ортиқ градусгача қиздирилган заррачалардан ташкил топган.
- Ёруғлик ажралиши ёруғлик импульси билан ўлчанади. Бу 1см2 майдонда перпендикуляр равишда ялтироқ қисмнинг ўчгунча вақт давомида тушган энергия миқдорини кўрсатади – калория/см2 ёки кДж/м2. одамлар шикастланиши – бирламчи ва иккиламчи куйишдир.
- Ёруғлик импульси – 100-200 кДж/м2 биринчи даражали куйишлар, 200-400 кДж/м2 иккинчи даражали куйиш, 400-600 кДж/м2 учинчи даражали куйиш, 600 кДж/м2 дан ортиқ тўртинчи даражали куйиш. Жабрланиш даражаси модда ранги, намлиги, ёруғлик импульс қиймати, модда ёшига боғлиқ (м: қора сукно 99 % тушган ёруғлик энергиясини ютади, оқ материал 25 % ). Бундан ташқари, ёруғлик импульси кўзга таъсир қилади – кўр қилади, асосан кечаси кўз қорачиғи кенгайганда. Кўп ҳолларда кўр бўлиш вақтинчалик бўлади – кўриш пигменти камайиши туфайли. Яқин оралиқда кўз қорачиғи куйиши мумкин, кўр бўлади. Ёнгин ҳосил бўлади, ис гази ошади – заҳарланишга олиб келиши мумкин.
- Ўтувчи радиациянинг жабрлантириш таъсири.
- Таъсир вақти 15-20 сек. Ядро портлаши натижасида жуда кучли ионизация нурлари ҳосил бўлади – гамма, нейтрон, альфа, бетта заррачаларидан ташкил топган. Аммо ўтувчи радиацияга ёлғиз гамма ва нейтрон зарралари киради. Альфа, бетта зарраларининг ҳавода ўтиш масофаси қисқа, шу туфайли ўтиш хусусиятига эга эмас. Айниқса ўтувчи нурлар нейтрон бомбаси портлатилганда ҳосил бўлади. Бир кг бомба портлатилганда, тўлқин зарби ва ёруғлик ажралиш таъсирлари 100-150 метр радиусда бўлади. Гамма нурларини оғир металлар катта зичлик тутиб қолади. Нейтрон заррачалар енгил, водороди кўп буюмлар орқали тутилади.
- Ионлаштирувчи нурланиш (Ўтувчи радиация) ядро портлаш зонасидан чиққан гамма-нурлар ва нейтронлар оқимидан иборат. Бунга ядро портлаш-энергиясининг тахминан 5%и сарфланади, таъсир вақти 15-20 секундни ташкил қилади. Нурланиш ўлчов бирлиги (экспозицион доза) сифатида СИ ўлчов бирликларида 1кг да кулон (Кл/кг) қабул қилинган. Амалда экспозицион дозани ўлчашда рентген (Р) ўлчов бирлигидан фойдаланилади-бу нур энергиясининг қуруқ ҳаво ёки газларни ионлаштириш учун кетган миқдорини кўрсатади. Ютилган доза яъни организм тўқималари ютган ионлаштирувчи нурланиш дозаси СИ системасида рад ёки грей (Гр)да ўлчанади. 1 рад тахминан 1 Р га тенг. 1Гр=100 Р (рад).
- Ифлосланиш манбаси.
- Радиоактив изотоплар ҳосил бўлиши портлаш туфайли, ядро парчаланиш, сунъийлаштарилган радиоактивлик (гамма, нейтронлар таъсирида портлаш туфайли) радиоактив бўлмаган моддаларнинг вақтинчалик радиоактив ҳолатига ўтиши. Ядро портлашда реакцияга қатнашмаган уран, плутоний қисми.
- Сунъийлаштарилган радиоактивлик катта ўрин ўйнамайди, чунки катта худудни эгалламайди (портлаш вақтига қараб 2-3 км масофада). Иккинчидан жуда қисқа вақт ярим бўлиниш даврига эга моддалар ҳосил бўлади.
- Хлор – турли саноат корхоналарида кенг қўлланилади. Цистерна бузилиши, хлор булутини ҳосил қилади, ерга тушади, инсонга таъсир этиб, ўпка шишига, куйиш ва ўлимга олиб келиши мумкин.
- Аммиак совутгич саноатида иссиқликни ютувчи сифатида кўп қўлланилади, яна азотли ўғит ишлаб чиқаришда. Жабрланиш натижасида ринит, фарингит, бронхит ва б. ҳосил бўлади.
- Азот кислотаси ўпка шишига, куйишга олиб келади. Фтор ва унинг бирикмаси – етарлича заҳарли модда, тери куйиши, ўпка шиши ва бошқаларга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |