Я. Алиев – тдиу “Саноат иқтисодиёти” кафедраси доценти, и ф. д



Download 2,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/75
Sana03.11.2022
Hajmi2,13 Mb.
#859747
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   75
Bog'liq
Армат SanIqt Kaf 11.Real sektorda mahsulot sifati va raqobat

 
 
Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1. 
Штрих код ҳақида сўзлаб беринг? 
2. 
Штрих код қандай усуллар билан ўрганилади? 
3. 
Республикамиз истеъмолчиларига штрих коднинг қандай 
қўлайлиги мавжуд? 
4. 
Икки ўлчамли штрих код сиёсати қандай ўрин тутади? 


104 
10-боб. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИНГ ДАВЛАТ 
ТОМОНИДАН ҲИМОЯЛАНИШИ
10.1. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Истеъмолчилар 
ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва унинг 
мазмуни.
10.2. Истеъмолчилар ҳуқуқлари ва ишлаб чиқарувчилар 
ҳамда товар тўғрисидаги ахборотнинг мазмуни.
10.3. Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишни давлат 
томонидан таъминлаш. 
 
Таянч иборалар: 
истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, 
маҳсулот хавфсизлиги, истеъмолчилар ҳуқуқи. 
10.1. Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар 
ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва унинг 
мазмуни 
Халқаро миқёсда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
куни 1983 йилдан бошлаб нишонланадиган бўлди. Истеъмолчилар 
ҳуқуқини ҳимоялаш куни нишонланишига асос бўлувчи Америка 
Қўшма Штатлари Президенти Джон Кеннеди 1961 йил 15 мартдаги 
АҚШ конгресида қилган маърузасида истеъмолчиларнинг 4 та 
асосий ҳуқуқларини таъкидлаб ўтади. Улар: истеъмолчиларнинг 
танлаш ҳуқуқлари, истеъмолчилар хавсизлигини таъминлаш, 
ахборот эркинлиги, ўз фикрларини баён этиш ҳуқуқлари эди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 9 апрел 1985 йилдаги 
кенгашида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш тамойиллари” 
ҳақида қарор қабул қилинади ва АҚШ президенти Дж.Кеннеди 
айтганларига қуйидагилар қўшимча қилинади: билим олиш, озиқ-
овқат маҳсулотларидан қониқиш, уй-жойга эга бўлиш, кийиниш, 
ичиш, сифатли хизматга ва ҳуқуқлари паймол бўлган тақдирда 
уларнинг ўрнини қоплаш қўшимча ҳолда тавсия этилди ва бу хақда 
БМТ қарор қабул қилди. 
Россия федерациясида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш” тўғрисидаги қонун 1992 йилда қабул қилинади ва 
1994 йил 15 март куни “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” 
куни байрам сифатида нишонланиши белгиланади. 
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун 1996 йил 26 апрелда қабул 
қилинади. Ушбу қонунга 2002 йил 5 апрелда 364-II-сонли, 2003 йил 


105 
25 апрел 482-II-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни асосида 
қўшимчалар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ҳар томонлама мукаммал ишлаб 
чиқилган ва 30 та модданинг ўз ичига олади. Қонунда 
қўлланиладиган барча асосий тушунчалар аниқ, тушунарли ва 
ҳалқаро нормаларга тўла жавоб берадиган ҳолда ўз ифодасини 
топган.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 
қонун қабул қилинган бўлиб, мазкур Қонунда қуйидаги 
тушунчалар қўлланилади:
истеъмолчи – фойда чиқариб олиш билан боғлиқ бўлмаган 
ҳолда шахсий истеъмол ёки бошқа мақсадларда товар сотиб 
олувчи, иш, хизматга буюртма берувчи ёхуд шу ниятда бўлган 
фуқаро (жисмоний шахс);
ишлаб чиқарувчи – истеъмолчига реализация қилиш учун 
товар ишлаб чиқарадиган корхона, ташкилот, муассаса ёки якка 
тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркор;
ижрочи – маиший хизмат, уй-жой-коммунал, таъмирлаш-
қурилиш, транспорт хизмати ва хизмат кўрсатишнинг бошқа 
соҳаларида шартнома бўйича истеъмолчи учун ишлар бажарадиган 
ёки хизматлар кўрсатадиган корхона, ташкилот, муассаса ёки якка 
тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркор;
сотувчи – олди-сотди шартномаси бўйича истеъмолчига товар 
реализация қиладиган корхона, ташкилот, муассаса ёки якка 
тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркор;
шартнома – товарни олиш-сотишни амалга оширишда, ишлар 
бажариш ва хизматлар кўрсатишда сифат, миқдор, муддат, нарх ва 
бошқа шартлар тўғрисида истеъмолчи билан сотувчи (ишлаб 
чиқарувчи, ижрочи) ўртасидаги оғзаки ёки ёзма келишув;
товар – ишлаб чиқарувчи фаолиятининг истеъмолчига 
шартнома бўйича сотиш учун мўлжалланган маҳсули, шу 
жумладан, импорт маҳсулоти;
норматив ҳужжатлар – стандартлар, уларга тенглаштирилган 
бошқа ҳужжатлар (қурилиш нормалари ва қоидалари, дори-
дармонлар хусусидаги давлат фармокопеяси ҳамда муваффақият 
фармокопея қоидалари ва бошқалар), техник шартлар, техник 
тавсифлар, рецептура ва товар (иш, хизмат) сифатига ва 
хавфсизлигига нисбатан белгиланган талабларни ўз ичига олувчи 


106 
бошқа ҳужжатлар;
товар (иш, хизмат)нинг хавфсизлиги – товарни истеъмол 
қилиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш, ташиш ёки утилизация 
қилишнинг, 
шунингдек, 
иш 
ёки 
хизмат 
натижаларидан 
фойдаланишнинг одатдаги шароитларида истеъмолчининг ҳаёти, 
соғлиғи ёки мол-мулкига ва атроф муҳитга зарар етказилиши 
эҳтимоли билан боғлиқ хавф-хатарнинг йўқлиги;
мувофиқлик сертификати – сертификатланган маҳсулотнинг 
белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат;
товар (иш, хизмат)нинг нуқсони – товар (иш, хизмат)нинг 
норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига, шартнома 
шартларига ёхуд товар (иш, хизмат)нинг сифатига одатда 
қўйиладиган талабларга номувофиқлиги;
товар (иш, хизмат)нинг жиддий нуқсони – товар (иш, 
хизмат)дан белгиланган мақсадда фойдаланиб бўлмайдиган қилиб 
қўядиган ёхуд бартараф этиш учун кўп меҳнат ва вақт сарфлаш 
талаб қиладиган камчилик;
кафолат муддати – товардан (хизматдан) фойдаланишнинг 
(ойлар ҳисобидаги) норматив муддати ёки товар (хизмат)нинг 
муайян вазифани (неча соатда, нечта иш жараёнида, қанча 
километр масофани босиб ўтиб ва ҳ.к) бажариш вақти тарзида 
белгиланган муддати бўлиб, бу муддат ичида ишлаб чиқарувчи 
(ижрочи), башарти товарни ишлатиш (хизматдан фойдаланиш) 
қоидаларига риоя этилган бўлса, товарнинг (хизматнинг) сифатига 
нисбатан норматив ҳужжатларда назарда тутилган талаблар 
бажарилишини кафолатлайди ва таъминлайди;
хизмат муддати – товардан фойдаланишнинг белгиланган 
муддати бўлиб, у тамом бўлгач, товарнинг техник ҳолатидан қатъи 
назар, ундан фойдаланиш тўхтатилиши лозим;
яроқлилик (сақлаш) муддати – муайян давр бўлиб, бу даврда 
товар фойдаланишга яроқли бўлади ва у тамом бўлгач, товар 
одамлар ҳаёти ҳамда соғлиғи учун хавф туғдириши мумкин;
касса чеки – товарнинг сотиб олинганлигини ёки иш 
(хизмат)нинг ҳақи тўланганлигини тасдиқлайдиган, товар (иш, 
хизмат)нинг баҳоси, ҳақ тўланган сана ва касса аппаратининг 
номери кўрсатилган ҳужжат;
товар чеки – товарнинг сотиб олинганлигини ёки иш 
(хизмат)нинг ҳақи тўланганлигини тасдиқловчи, товар (иш, 
хизмат)нинг баҳоси, ҳақ тўланган сана ҳамда сотувчининг номи ва 


107 
жойлашган манзили ҳақидаги маълумот кўрсатилган ҳужжат.

Download 2,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish