Я. Алиев – тдиу “Саноат иқтисодиёти” кафедраси доценти, и ф. д



Download 2,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/75
Sana03.11.2022
Hajmi2,13 Mb.
#859747
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   75
Bog'liq
Армат SanIqt Kaf 11.Real sektorda mahsulot sifati va raqobat

корхона барча бўлинмалари ва ҳамма ходимлари иштирок 
этадиган маҳсулот сифатининг тўла назорати;
• саноат тармоқлари бўйича маҳсулот сифати назорати 
соҳасида ўқитиш;
• сифат тўгараклари фаолияти;
• сифат назоратининг статистик усулларини қўллаш;
• сифат ғояларини тарғибот қилиш бўйича миллий компания.
Сифат муаммоларига бундай фундаментал ёндашишда 
Японияда сертификатлаштириш япон товарларнинг юқори сифат 
даражасини 
таъминлаш 
ва 
жаҳон 
бозорида 
улар 
рақобатбардошлигини ошириш воситаси сифатида кўрилади. 
Саноат стандартлаштириш қонунига биноан маҳсулотни япон 
индустриал стандартлари JIS талабларига мувофиқлиги белгиси

билан тамғалаш кўрсатилган. У мамлакатда саноат стандартларини 
оммалаштириш самарали воситаси бўлиб хизмат қилади ҳамда 
фирмалар даражасида сифат назорати усуллари тарқалишига 
кўмаклашади. 
JIS белгисидан фойдаланиш хуқуқини саноатнинг тегишли 
тармоқдар вазирлари беради. Мувофиқлик белгиси икки шаклда 
бўлади: "А" ва "В" шаклари, улар маҳсулот ва технологик 
жараёнлар миллий стандартларга мувофиқлигини белгилаш учун 
қўлланади. Ҳукумат JIS белгиси билан тамғаланган маҳсулот ва 
технологик жараёнлар сифатини кафолатлайди. 
35
Quality systems and standards for a competitive edge. J. Luis Guasch, Jean-Louis Racine, Isabel Sánchez, 
Makhtar Diop. 2007. NWWashington, DC 20433. ISBN-13: 978-0-8213-6894. 


89 
1980 йилгача хорижий ишлаб чиқарувчиларга JIS белгисини 
қўллаш ман этилар эди. Кейинчалик хорижий етказиб берувчилар 
япон 
ишлаб 
чиқарувчилари 
билан 
бир 
қаторда 
сертификатлаштириш процедурасида қатнашиш хуқуқига эга 
бўлдилар. 
Кўриб чиқилган мувофиқлик белгиси JIS билан бир қаторда 
Японияда ишлов берилган озиқ-овқатлар, қишлоқ хужалик ва балиқ 
маҳсулотлари учун JIS белгиси таъсис қилинган. У озиқ-овқат, 
қишлоқ хўжалик ва ўрмон маҳсулотларини стандартлаштириш ва 
тегишли равишда тамғалаш бўйича қонун асосида киритилган. 
Сертификатлаштириш тизимлари япон саноатининг барча 
тармоқлари: машинасозлик, электротехника, кимё саноати ва 
бошқаларни қамраб олади. 1983 йил мартида япон ва хорижий 
корхоналарга тегишли равишда тамғаланган маҳсулот чиқариш 
хуқуқини берадиган 16000 ва 20000 лицензия берилган. 
Ҳозирги 
кунда 
саноати 
ривожланган 
мамлакатларда 
сертификатлаштириш барча соҳаларда татбиқ этилмоқда. Бу икки 
омил билан белгиланади: 
1) истеъмолчига маҳсулот сифатининг барқарор даражасини 
таъминлашга интилиш;
2) ички ва ташқи бозорларда юқори рақобатбардошликни 
таъминлашга интилиш. Агар рациблардан бири у ишлаб чиққан 
маҳсулот сертификатлашдан ўтди деса, бошқа рақобат қилувчи 
фирмалар зудлик билан ўхшаш чораларни кўришга мажбур.
Ривожланаётган 
мамлакатлардаги 
сертификатлаштириш. 
Сертификатлаштириш ривожланаётган мамлакатларда хам кенг 
тарқалган. Миллий сертификатлаштириш тизимларининг ташкилий 
тамойиллари учинчи томон сетификатлаштириш тамойилларига 
мос келади. Бундай ҳолат ривожланаётган мамлакатлар саноати 
ривожланган 
мамлакатлар 
тажрибасидан 
фойдаланиши 
туфайлидир. 
Ҳиндистонда сертификацион белгиси 1952 йилда киритилган. 
Маҳсулотни тамғалаш тизими, мувофиқлик белгисини бошқариш 
Ҳиндистон стандартлар институти (ISI) зиммасига юклатилган. 
Ҳар қандай ишлаб чиқарувчи корхона маҳсулотни мувофиқлик 
белгиси билан тамғалаш хуқуқини берадиган лицензия олиш учун 
ISI га мурожаат қилиши мумкин. Буюртма олгандан кейин ISI 
корхона ҳамма бўлинмаларини, корхонага кириб келадиган 
материал, жамловчи узел ва деталлардан бошлаб охирги 


90 
маҳсулотгача ўлчаш ва синаш жихозланганлигани текширади. 
Текшириш натижалари ижобий бўлса, корхона ўз маҳсулотини 
тамғалаш хуқуқини олади. ISI томонидан берилган ҳар бир 
лицензия таркибида маҳсулот намуналарини синаш ва назорат 
қилиш шакли бор. 
Лицензия амалда бўлган муддат ичида ISI: 
— 

Download 2,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish