7.3. Хорижий мамлакатларда сертификатлаш тажрибаси
(Германия, Франция ва Япония)
Халқаро мустақил сертификатлаштириш ташкилоти (II ОС)
ҳам мавужд бўлиб, бу ташкилот маҳсулотлар ва сифат тизимлари
сертификатлаштириши бўйича 7 та катта – катта халқаро
фирмаларни Дет Норске Веритас, Регистр Ллойда, ТЮФ – СЕРТ ва
бошқаларни ўз таркибига олган. Ташкилотнинг асосий вазифаси
ИСО 9000 сериясидаги халқаро стандарти бўйича сифат
тизимларини тадбиқ этиш ва сертификатлаштиришдан, энг муҳими,
85
қайта сертификатлаштиришлар ўтказилишини олдини олиш ва
сертификатлаштиришга катта нуфуз беришдан иборат
33
.
Халқаро аккредитлаш бўйича форум (IAF) 19 та аккредитлаш
бўйича миллий идораларни бирлаштирган бўлиб, унинг таркибига
Австрия, Канада, АҚШ, Япония, Буюк Британия, Хитой ва
ривожланган
давлатларнинг
аккредитлаш
бўйича
миллий
идоралари киритилган.
1994 йилда ИСО Сифат тизимларини сертификатлаштириш
учун ихтисослаштирилган бўлим (QSAR) ташкил қилиш
ташаббусини кўтариб чиққан эди. Бундан кўзланган асосий мақсад
– кўпроқ ягона тартиблар асосида ўтказиладиган аудитор
текширувлари бўйича ягона шаклдаги сертификат беришни кенг
равишда татбиқ этиш.
МЭК ҳам ўз сертификатлаштириш тизимига эга бўлиб, бунда
ИСО нинг 9000 сериясидаги стандартлардан фойдаланилади.
Шунинг учун ҳам QSAR нинг сертификатлаштириш тизими МЭК
тизими билан ўзаро уйғун ҳисобланади. QSAR сифат тизимини
сертификатлаштиришидан ўтган фирмалар QSAR белгисини
ишлатишлари мумкин.
Саноати ривожланган давлатларда сертификатлаштириш
асрнинг
20–30-йиларида
пайдо
бўлди.
Лекин
миллий
сертификатлаштириш тизимлари кейинроқ яратилди. Қатор
мамлакатларда улар фақат экспорт қилинадиган маҳсулот сифатини
ошириш учун бунёд қилинган эди (Япония, Ҳиндистон, Югославия
ва бошқалар).
Францияда NF белгили миллий сертификатлаштириш тизими
учинчи томон сертификатлаштиришига мансуб ва:
•
ишлаб чиқарувчи корхоналар буюртма беришини;
•
корхоналарнинг сифатни таъминловчи тизимларини
баҳолашни ўтказишни;
• маҳсулот намуналарини синовдан ўтказишни;
•
маҳсулотни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини
берадиган сертификат ёки лицензияларни беришни;
• ишлаб чиқариш ёки савдо доирасидан олинган маҳсулотни
даврий назорат қилиш ҳамда корхоналарда назоратни амалга
оширишни назарда тутади.
33
Quality systems and standards for a competitive edge. J. Luis Guasch, Jean-Louis Racine, Isabel Sánchez,
Makhtar Diop. 2007. NW Washington, DC 20433. ISBN-13: 978-0-8213-6894.
86
1983 йилда маҳсулотни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш
ҳуқуқини бир неча минг хил маҳсулотни чиқарадиган 2000 корхона
олган. Мувофиқлик белгиси билан чиқарилган маҳсулотнинг
умумий ҳажми 40 млрд. франкка етган.
1981 йилдан бошлаб Франция ҳукумати 18 миллий ташкилотни
сертификатлаштириш бўйича ваколатли орган сифатида тан олди,
уларнинг ичида энг нуфузлиги AFNOR дир.
Германияда стандартларга мувофиқлик белгиси (DIN) 1920 йил
немис стандарт институти томонидан таъсис қилинган. У
маҳсулотнинг барча турларига (намуналар синовини ўтказиш ва
ишлаб чиқаришни назорат қилишнинг махсус тартибига эга бўлган
газ жиҳозлари, сув билан таъминлаш жихозлари ва бошқа айрим
маҳсулотлар бундан истисно) тарқалган.
DIN стандартларига мувофиқликни сертификатлаштириш
тизими маҳсулотнинг 110 гурухини қамраб олган. Унга маҳсулотни
DG-WK (маҳсулотни тамғалаш Немис ассоциацияси) белгиси
билан тамғалаш учун 15000 дан ортиқ лицензия берилган. Бу
сертификатлаштириш тизимида амалдаги қоидаларга риоя қилиш
мажбуриятини олиш шарти билан хорижий етказиб берувчилар
иштирок этишлари мумкин.
Германияда
маҳсулотнинг
аниқ
турларини,
масалан,
электротехник ва электрон жиҳозларни сертификатлаштирадиган
тизимлар ҳам мавжуд.
Электрон
жиҳозларни
сертификатлаштириш
немис
электротехника ассоциацияси (VDE) қарамоги остида фаолият
кўрсатади. DIN билан келишиб VDE электротехника, электроника
ва алоқа доираларида миллий стандартлар ишлаб чиқади.
Буюк Британияда бошқа ривожланган мамалакатлардагидек
бир неча миллий сертификатлаштириш тизимлари амал қилади.
Уларнинг ичида энг каттаси Британия стандарт институти (БСИ)
яратган тизимдир.
У миллий стандартларига мувофиқлик махсус белгисига эга.
Мазкур
тизим
доирасвда
сертификатлаштириш
ишларига
рахбарликни сифатни таъминлаш Бошқармаси БСИ QUAD амалга
оширади. Маҳсулотни сертификатлаштириш тартиби Франция ва
Германияда қўлланадиган тартибга ўхшайди.
Корхоналар
БСИ
ни
огоҳлантирмасдан
маҳсулотни
ўзгартирмайдилар. Маҳсулотга киритиладиган ўзгартиришлар
фақат ўзгартирилган маҳсулот стандарт талабларига жавоб
87
беришини тасдиқлайдиган синовлар ўтказгандан кейингина QUAD
томонидан тан олинади. Лицензиянинг муддати бир йил, ундан
кейин у чўзилиши керак.
Британия тизими 250 миллий стандартларни қамраб олди,
миллий ва хорижий фирмаларга мингдан ортиқ лицензия берилган.
БСИ мунтазам равишда сертификацион маҳсулотлар рўйхатини чоп
этади ҳамда харидорлар учун қўлланма нашр этади, унда ҳар бир
миллий стандарт бўйича берилган сертификат ҳақида маълумот
беради.
АҚШда, Ғарбий Европа мамлакатларидан фарқли равишда
сертификатлаштиришнинг
ягона
қоидалари
йўқ.
Ишлаб
чиқарувчилар ассоциациялари ва хусусий компаниялар қошида
юзлаб тизимлар амал қилади. Стандартлаштириш соҳасида ҳам
ҳолат шундай, яъни стандартларни турли мавқега эга юзлаб
ташкилотлар
ишлаб
чиқади,
Шунинг
учун
мавжуд
сертификациялаш тизимлари учун умумий мезонлар яратиш бўйича
ҳаракат қилинмоқда. Шу мақсадда синов лабораторияларини
аккредитацияси миллий тизими яратилган ва сертификациялаш
тизимларини рўйхатга олиш тизими яратилмоқда
34
.
АҚШда сертификатлаштириш миллий миқёсда ҳам, халқаро
миқёсда ҳам маҳсулот сифатининг кафолати бўлиб хизмат қилади.
Бу мамлакатда сертификатлаштириш мажбурийлиги ҳақидаги
қонун амалда. Сертификатлаштиришнинг зарурати эса ишлаб
чиқарувчи корхоналар ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг юқори
даражада рақобатбардошлигини таъминлашга эришишни талаб
қилади.
АҚШда Суғурта компаниялари миллий лабораторияси,
Америка газ саноати корхоналари лабораторияси, Небраска
штатидаги қишлоқ хўжалиги техникасини синаш маркази қошида
яратилган сертификатлаштириш тизимлари катта обрўга эга. Улар
билан бир қаторда 2000 дан ортиқ тижорат синов лабораториялари
маҳсулотнинг
кенг
ассортиментини
стандарт
талабларига
мувофиқлигини синаш бўйича ўз хизматларини таклиф қиладилар.
Сертификатлаштириш амалга ошириладиган стандартлар
сифатида Америка стандартлар институти UL стандартлари,
ёнғиндан сақлаш Миллий ассоциацияси стандартлари ва бошқалар
34
Quality systems and standards for a competitive edge. J. Luis Guasch, Jean-Louis Racine, Isabel Sánchez,
Makhtar Diop. 2007. NW Washington, DC 20433. ISBN-13: 978-0-8213-6894.
88
хизмат қилади. Одатда, АҚШ меъёрий ҳужжатлари талабларини
хисобга олмаган халқаро стандартлар ва бошқа мамлакатларнинг
стандартлари сертификация ўтказиш учун қабул қилинмайди, яъни
импорт қилинадиган маҳсулотнинг маълум дискриминацияси
мавжуд
35
.
Японияда 1949 йилда мамлакат олимлари ва мухандислари
уюшмаси қошида сифатни назорат қилиш муаммосини ўрганиш
бўйича махсус гуруҳ ташкил қилинган. 60-йилларнинг охирида эса
мамлакатда ишлаб чиқаришда сифат назорати тўла ҳажмда татбиқ
этилган.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини таъминлаш асосий
тамойиллари қуйидагилардир:
•
Do'stlaringiz bilan baham: |