КИРИШ
XX аср тилшунослик фанидаги кескин бурилиш ни- мадан иборат? Бу тилға тизим сифатида ёндашиш ҳамда тил ва нутқ ҳодисаларини фарқлашдан иборат- дир. Назариётчи тилшуносларнинг ушбу саволга шундай жавоб беришлари айни ҳақиқат. Бинобарин, тил ва нутқ ҳодисаларини фарқлаш, тилга тизим сифатида ёнда- шиш, тилни тизим қонуниятлари асосида ўрганиш тилшуносликда катта бурилиш ясади ва тилшунослик фанининг ривожига жиддий туртки бўлди. Бу ҳақда қа- тор асарлар ёзилди (1, 2, 3, 4, 5)1.
Систем тилшуносликка швецариялик тилшунос олим Фердинанд де Соссюр (1857—1913) асос солди. Сос- сюрнинг вафотидан сўнг уч йил ўтгач, унинг таълимоти шогирдлари Шарль Балли ва Антуан Сешелар томони- дан тўпланиб, «Умумий тилшунослик курси» (6) номи остида француз тилида нашр қилинди. Айни вақтда бу асар инглиз, немис, итальян, испан, рус, румин ва бошқа тилларга ҳам таржима қилинди. Шу кунгача Соссюр таълимоти билан боғлиқ бўлган тилшунослик мактаб- лари ва йўналишлари «структур тилшунослик» (7), «систем (ёки системавий) тилшунослик», «систем-струк- тур тилшунослик» каби умумий атамалар билан номла- ниб келинмоқда. Аммо бу йўналишлар яхлит, бир бутун эмас. Улар бир неча оқим ва мактабларга бўлинади. Уларнинг ҳар бири турлича (чунончи, глоссематика, функционал линпвистика, дескрипти[В линтистика ва ҳ. (1, 2, 3, 4)) номлар билан аталмоқда. Айни вақтда бу йўналиш ва мактабларнинг барчасида умумий томонлар бўлиб, бу тил ва нутқни фарқлашда, тилга тизим сифатида ёндашишда кўринади. «Анъанавий (традидион) тилшуноелик» ва «ҳозирги тилшунослик» деб ўзаро қа- рама-қарши қўйилиши ҳам аслида систем тилшунослик- нинг шаклланиши ва ривожланиши билан боғлиқ ҳол- да юзага келди. «Ҳозирги тилшунослик» дейилганда, Ф. де Соссюр таълимотига асосланиб, иш олиб бориш йўллари, таҳлил усуллари тушунилса, «анъанавий тил- шунослик» дейилганда, XIX асрнинг бошларида Г. Ост- гоф, К- Бругман, Г. Пауль, Я. Гримм таълимотларида шаклланган, рус тилшунослигида Ф. Ф. Фортунатов (1848—1914), А. М. Пешковский (1878—1933), В. В. Ви- ноградов (1895—1969)лар таълимотида юксак чўққи- ларга кўтарилган тилни таҳлил этиш. усул ,ва .йўллари тушунилади. Рус тилшунослиги орқали айни таҳлил усуллари ва йўдлари туркийшуносликка., жумладан, ўз- бек тилшунослигига ҳам катта таъсир кўрсатдд, XX аср- нинг 30—60-йиллари янги ўзбек тилшунослигининг шаклланиши ва ривожланишига асос бўлди. «Ҳозирги» ва «анъанавий» тилшунослик дейилганда, айнан мана шулар назарда тутилади. Ҳзбек тилининг анъанавий лексикологияси Ф. Камолов, 3. Маъруфов, Я. Д. Пин- хасов, С. Усмонов, Ш.,У: Раҳматуллаев, А. П. Ҳожиев ва бошқалар номлари билан боғлиқ бўлса, (қар. 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14), систем лексикологи.я Ш. У. Раҳматуллаев (15, 16), И. Қўчқортоев (17, 18), Э. Бегматов (31, 32), А. А. Цалкаламанидзе (19, 20), Р. Расулов (21, 22, 23), И. Абдураҳмонов (24), С. Г. Ғиёсов (25, 26, 27), Б. Жў- раев, (28), Р. Сафарова (29), М. Ж. Нарзиева (30), Ш. Орифжонова, 3. Юнусова, X. Саидова каби тад- 'Қиқотчила,р'Нинг номЛари бидан боғлиқдир. Уш;бу тад- қиқотлар ўзбек тилшунослигида систем лексикология асосларини айни, қўлланмада умумлаштириб, олий ўқув юртлари талабалари диққатига ҳавола этишга имконият яратди. Ишончимиз комилки, ушбу қўлланма ўзбек тил- шунослигида систем таҳлил уеулининг, йўналишининг кучайишига хизмат қилади.
Шуни таъкиддаш лозимки, систем тилшунослик, жум- ладан, систем лексикология таҳлилуеули ва йўлларига кўра кўп жиҳатдан аник фанларга (физика, химия, ма- тематикага) ўхшайди. Шунинг. учун ўрта мактабнинг V— IX синфларида бериладиган тил ҳақидаги назарий ва амалий билимларга тўлиқ эга бўлмай туриб, систем лексиқологияни ўзлаштириш мумкин эмас. Шунингдек, систем лексикологияни Дўла ўзлаштириш учун ўрта
мактабда «Жамиятшунослик» фанидан ўтиладиган ту- шунчаларнй*' зкумладан, «Оиг ва олам ҳақида фалсафий билимдар^.бўлимини билиш талаб этилади. Агар та- лабаларимиз «Диалектик материализм» дарслигйни ўқиш ва уқишдан бошласалар, мансадга мувофиқ бў* лади.
Систем лексикология систем тилшуносликнинг бир қисмидир. Шунга кўра ўқувчиларимиз проф. А. Абдуази- зовнинг 1992 йилда нашр этилган систем фоиология ва морфология таҳлилига бағишлаиган иши билан танишиб чиқсалар, систем таҳлил усулларини чуқурроқ ўзлаш- тирадилар ва систем лексикология асосларини янада осонроқ эгаллайдилар. \
Қўлланмамиз «Узбек тили систем лексикологияси асослари» деб номланган бўлса ҳам, бунда бевосита систем лексикологияга ойд маълумотлар қўлланма маз- мунининг 70—75 фоизини ташкил қилади. Қолган 25— 30 фоизи систем тилшунослик тушунчаларининг изоҳи- дир. Хусусан, ишнинг биринчи боби шу масалага қара- тилган. Чунки систем тилшуносликнинг асосий тушун- чалари ҳозирги ўзбек тилшунослигида кенг оммалаш- маганлиги туфайли биз шундай иш юритишни лозим топдик. Акс ҳолда қўлланмада берилган илмий-назарий маълумотларнинг талабаларимизга етиб бориши ниҳоят- да мушкулдир. Умидвормизки, 5—10 йилдан кейин тала- баларимиз «Тилшуносликка кириш» фанидан систем тилшуносликнинг асосий тушунчаларини тўлиқ эгаллаб оладилар ва ушбу қўлланмада берилганидек, бундай маълумотдарни такрорлашга ўрин қолмайди. Ҳозирча эса мўлжалдаги умумий маълумотлар фанимизнинг ил- дамлашиши учун жуда зарур.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, узоқ йиллар давоми- да систем тилшунослик таҳлил усуллари асосида ўзбек тили қурилишини ўрганишга бағишлаб, ўзбек тилида ёзилган ишларда (асосан, илмий мақола ва китобларда) систем тилшуносликнинг асосий тушунчаларини ифода- ловчи атамалар рус тилидан ёки рус тили орқали бошқа тиллардан олингаи ол^нмалар эди. Бу ишларда оп- позиция, оппозиция маркази, синтагматика, парадигма- тика, денотация, коннотация, оттенка, парадигма, дено- тат, сигнификат, десигнат ва ҳ. к. каби ўнлаб термин- лар — олинмалар шундайлигича ишлатилиб келинди. Ҳозирги давр талабларини ҳисобга олиб, биз бу олин- маларни ўзимизга яқин сўзлар билан алмаштирдик.
Бинобарин, бундай сўз алмаштиришларнинг барчасини ҳам муваффақиятли чиққан деб . айтолмаймиз. Узбек тилшунослигида ишлатилган олинмаларни баъзи ўрин- ларда қавсда келтирдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |